Мушоира. Достон

Гўзал тупроқ узра қуйилди оқшом, Кундуз олар дам, Жўшқин мушоира этади давом, Дўстим, кел сен ҳам!   Бунда узоқдаги дўст бўлар яқин, Санъат, маҳоратнинг байрами бунда. Қофия, сўз, мисра баҳслари қизғин, Юраклар даврага киради бунда.   Қай дил чамани бой, жозиб нафаси, Кимнинг фикри ўткир, теран, бокира? Бу гурунг – шоирлар мусобақаси – Шарқ шеърий чамани, бу мушоира! Ҳинд тупроғи...
Read more


“Саодат”да “Келинлар қўзғалони”. Раҳима Шомансурова

Олтмишинчи йилларнинг охири ёки етмишинчи йилларнинг бошлари эди. “Саодат” журналининг адабиёт бўлимини бошқарардим. Бир гал оргинал ҳикоя тайёрлашда ҳеч омадим юришмади. Журнал босмахонага топшириладиган кун яқинлашган сари ҳикоя йўқлигидан менинг юрагим безовта. Охири Зулфия опамларга айтдим. У киши ҳам шу ташвишда, лекин сир бой бермай: – Қайси ёзувчилар билан гаплашдингиз? – деб сўрадилар. Каттагина рўйхатимни кўрсатдим. – Шунча ёзувчимиз бўлса-ю,...
Read more


Ҳовли тўла баҳор эди. Муҳтарама Улуғова

Тиббиёт фанлари номзоди Риояхон ОЛИМЖОНОВА яқинда “Менинг теран томирларим” китобини ёзиб тугатди. Унда ардоқли шоирамиз Зулфияхоним сиймоси билан яна бир бор учрашамиз. Аяжон кичкина, биров эътибор бермайдиган нарсаларда ҳам катта аҳамиятли ҳодисаларни ва гўзалликларни кўра билардилар. Ариқ бўйларида ўз-ўзидан (биров парвариш қилмаса ҳам) кўкариб, гуллаб ётадиган бинафшани севардилар. Ҳар йили баҳорда унинг очилишини кутардилар, шу гулни шеърларида куйлардилар. Энг хушрўй,...
Read more


Масъуд онлар. Ойдин Ҳожиева

Мен уни юрагимда шеър куртаклаган кезлари топгандайман. Кенг пешонали, жайрон кўзли, сочлари чиройли турмакланган мулойим нигоҳли сиймо — китобдаги Зулфия сурати мени сеҳрлаб олган эди. Барча қизиқувчан, содда, беғубор ўсмирларга ўхшаб унга ҳавас қилганман, хаёлан хатлар битганман. Уни бирор марта кўриш насиб этармикин, деб орзулаганман. Зулфиянинг шеърияти, шахсияти, унинг шуҳратга ва халқ меҳрига чулғанган умри не боис бу қадар мафтункор?...
Read more


Елкаларига Семурғ қўнган шоир. Ойдин Ҳожиева

Зулфияхоним эътиқоди собит, иродаси мустаҳкам Инсон эди. 1991 йилда Ёзувчилар уюшмаси иккига бўлиниб кетди. Бир қанча адиблар ҳар хил ҳаракатларга, ташкилотларга бир-бир кириб чиқишди. Зулфияхоним ҳеч қайси гуруҳга рўйхуш бермади. У ғийбатни, бировнинг нуқсини айтиб гапиришни ёмон кўрарди. Ҳар қандай вазиятда ҳам сипо, олийжаноб, вазмин тутарди ўзини. Кўнгли гўдакникидай нозик, тез яраланар, бировга билдирмас, кек сақламас эди. Ҳеч қачон хохолаб...
Read more


Маликадай улуғвор, онадай меҳрли. Ойдин Ҳожиева

Ён дафтарлар вақти келиб ҳаётингнинг бир бўлагига, умринг кўзгусига айланиб қолар экан. Суҳбатлар, учрашувлар, мушоиралар, анжуманларда дўстларинг, устозларинг, дугоналарингнинг чеҳралари ён дафтарнинг саҳифаларидан чиқиб келаверади. Улар юрагингга нур бағишлайди, кўнглингни тўлдиради, ўтган йўлларингга ёруғлик сочиб туради. Устоз Зулфия билан ёнма-ён ишлаган йилларим, дилдан суҳбатлар, сирлашувлар менинг учун ана шундай ноёб бир туҳфа бўлиб қолган. Кундалик дафтаримни варақлайман. Зулфияхонимнинг иссиқ чеҳраси,...
Read more


Дур каби ноёб. Ойдин Ҳожиева

1976 йил. «Саодат» журналига янги ишга ўтган кезларим. Бир куни навбатдаги сонга икки-уч ёш шоиранинг шеърларини тавсия этгандим. Ишга келсам, столим устида бир даста шеърлар: таҳрир ҳам қилинган, мисрама-мисра таҳлил этилган, саҳифаларда савол аломатлари… «Ойдинхон! Бу қизлар шеър нима эканлигини яхши тушунмайдилар! Улар ҳали осмонларда юрибдилар. Ердаги меҳнатдан, ҳаётдан мутлақо хабарлари йўқ. Бундай шеърларни менга тавсия этманг!» Дарҳақиқат, бу шеърларда...
Read more


Кўнгил кўнгилдан сув ичар. Ойдин Ҳожиева

1970 − 75 йиллар мен учун оғир келди. Қизалоғим ёш, саломатлигим унча тикланмаган, шеърларимда шу кайфият акс этарди. 1973 йили биринчи рўзғорим барбод бўлди. Зулфия опа энг машаққатли дамларимда тушимга кирар, суҳбатларини қўмсаб борар эдим. У киши доим очиқ чеҳра билан кутиб олар, шеърларим ҳақида фикр билдирар, ўз ҳаётидаги ҳижрон дамларидан сўйлаб, менга таскин берардилар. — Ойдинжон, ҳали ёшсиз, ҳаётингизнинг...
Read more


Устоз қанотида. Ойдин Ҳожиева

Устозимиз Миртемир Зулфияхонимни «тонг куйчиси» деб атаган эдилар. Дарҳақиқат, Зулфияхоним номи, шахсияти, шеърияти, шон-шуҳрати табиатнинг яшариш фасли — баҳорга ва умрнинг мунаввар тонгига бир ҳовуч нурдай туташаверади. Зулфияхоним деган латиф ва дилбар исм менинг болалик шууримга кириб келганига 50 йилдан зиёд вақт ўтди. Мактаб партасида эканимдаёқ бу нафосатли, ўктам шоиранинг «Салом сизга, эркпарвар эллар!» шеърини ёд олиб, иштиёқ билан саҳналарда...
Read more


Қалбдан қалққан синиқлар

Қалбда қўрғошиндай ётиб ҳасратим, Кўзларим жаҳонга бахтиёр боқар… … Бахтли аёл дермиш мени халойиқ… Зулфия    Дардсиз тириклик йўқ. Фақат бўшлиққина дардсиз, бедаво. Баъзан инсон барча нарса муқим, “ўзича” рисоладагидек бўлишини истаб қолади: бахт боқий бўлсин,бахтсизлик бўлмасин, тинчлик бўлсин, уруш бўлмасин – ҳаёт, тириклик бўлсин, ўлим, ҳижрон бўлмасин. Бироқ тақдир синовлари томонидан отилган тош-тақдир зарбалари унинг бу орзуларини чил-чил синдиради....
Read more