“Оила мундарижаси”да Зулфияхоним

Барчамизга яхши маълумки, яқин кунларда барчамиз учун севимли баҳор фасли ўзининг нафосат тўла байрамлари билан юртимизга кириб келади ва баҳорнинг энг гўзал байрами 8 март  – Хотин-қизлар куни, 1 март Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхонимнинг таваллуд куни байрам сифатида кенг нишонланади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Зулфия номидаги Давлат мукофотининг моҳияти, унинг ёшларимиз ҳаётида тутган ўрни, мукофотга номзодлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида ОАВлари билан бир қатор кўрсатув ва лавҳалар, эшиттиришлар тайёрлашни режалаштирилган.

Шу муносабат билан 23 феврал куни соат 16.00да Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Медиа марказида “Оилавий” канали билан ҳамкорликда “Оила мундарижаси” кўрсатувининг навбатдаги сони сувратга олинди.

Кўрсатувда Зулфияхонимнинг оила аъзолари, шогирдлари, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари ҳамда ораста қизлар тўгараги аъзолари иштирок этишди Зулфияхонимнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида самимий фиклари, хотиралари билан ўртоқлашишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.