Хотирам синиқлари. Достон

Ҳуррият, келдингми – наҳотки келдинг, Пинҳона соғиндим, пинҳона кутдим. Ёмғирга бағрини тутган саҳродек – Сенинг насимингга қалбимни тутдим.   Мана, қалб – бахту дард тўла денгизим, Мавжлари шуҳратим, ҳижрон, ўкинчим. Қўрқув калхатлари тегиб синдирган – Ёдим синиқлари остда – чўкинди.   Ёдим синиқлари, қалқ, овоз берай, Қалқди, юрагим, чида, бер бардош. Қарагин титроқда – ҳаммаси жонли, Қара, ҳаммасининг юзи қонталаш…...
Read more


Қуёшли қалам. Достон

Хаёл қанотида Йўл узоқ, йўл яқин, бошсиз, сўнгсиз йўл, Бири тор, бири кенг равон ва сўқмоқ. Тинглаб кўр, қаричи минг эртакка мўл, Туғилмоқдай фарздир барини ўтмоқ.   Йўл… Тупроқ чеҳрасини кесган сонсиз йўл, Йўл демак борлиғи издир беҳисоб. Йўлларсиз коинот – мисоли чўл, На кураш, на зафар, на ҳақ, на сароб.   Йўл демак, ўтилган бир умр демак, Ҳеч бири...
Read more


Мушоира. Достон

Гўзал тупроқ узра қуйилди оқшом, Кундуз олар дам, Жўшқин мушоира этади давом, Дўстим, кел сен ҳам!   Бунда узоқдаги дўст бўлар яқин, Санъат, маҳоратнинг байрами бунда. Қофия, сўз, мисра баҳслари қизғин, Юраклар даврага киради бунда.   Қай дил чамани бой, жозиб нафаси, Кимнинг фикри ўткир, теран, бокира? Бу гурунг – шоирлар мусобақаси – Шарқ шеърий чамани, бу мушоира! Ҳинд тупроғи...
Read more