Зулфияхоним издоши бўлай десангиз…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-2326-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Низомга мувофиқ 2016 йилги совриндорларни аниқлаш мақсадида Зулфия мукофоти танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари бошланди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси берган маълумотга кўра, танлов жараёнларида ҳудудлардан тавсия этиладиган номзодларнинг умумий салоҳияти ва ҳужжатларининг ҳолати ўрганилади, шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этилган “Иқтидорли қизлар заҳираси” таркибига киритилган қизларнинг танловдаги иштироки назоратга олинади.

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари 2015 йилнинг ноябр ойи сўнгига қадар ўтказилиши кўзда тутилган.

Маълумки, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари рўйхати ҳар йили 8 март – Хотин-қизлар байрами арафасида эълон қилинади. 2016 йил ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофотининг муносиб соҳибалари, ҳақиқий Зулфияхоним издошлари майдонга келишига ишонч билдирамиз!

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Ахборот хизмати

1 dona sharh

  • Shahnoza ABDURASHIDOVA :

    Assalomu alaykum, sayt ijodkorlari! Kelgusi faoliyatingizga muvoffaqiyat tilayman. Sizlardan joriy yildagi mukofot sohibalarining ijodi va faoliyati haqidagi qizg’in yangiliklarni kutib qolaman.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.