Tag Archive: “Хотирам синиқлари”

Хотирам синиқлари. Достон

Ҳуррият, келдингми – наҳотки келдинг, Пинҳона соғиндим, пинҳона кутдим. Ёмғирга бағрини тутган саҳродек – Сенинг насимингга қалбимни тутдим.   Мана, қалб – бахту дард тўла денгизим, Мавжлари шуҳратим, ҳижрон, ўкинчим. Қўрқув калхатлари тегиб синдирган – Ёдим синиқлари остда – чўкинди.   Ёдим синиқлари, қалқ, овоз берай, Қалқди, юрагим, чида, бер бардош. Қарагин титроқда – ҳаммаси жонли, Қара, ҳаммасининг юзи қонталаш…...
Read more


Қалбдан қалққан синиқлар

Қалбда қўрғошиндай ётиб ҳасратим, Кўзларим жаҳонга бахтиёр боқар… … Бахтли аёл дермиш мени халойиқ… Зулфия    Дардсиз тириклик йўқ. Фақат бўшлиққина дардсиз, бедаво. Баъзан инсон барча нарса муқим, “ўзича” рисоладагидек бўлишини истаб қолади: бахт боқий бўлсин,бахтсизлик бўлмасин, тинчлик бўлсин, уруш бўлмасин – ҳаёт, тириклик бўлсин, ўлим, ҳижрон бўлмасин. Бироқ тақдир синовлари томонидан отилган тош-тақдир зарбалари унинг бу орзуларини чил-чил синдиради....
Read more


Саксон йил ловуллаб сўнмаган ўт…

Жаннатмакон устозимиз Зулфияхоним, том маънода, улкан шахс эди. Биз — шогирдлари учун ҳеч қачон одатий, оддий одамга айланиб қолмасдилар. Ҳар сафар ҳузурларига борганимизда (Гарчанд баъзан ҳар кун дийдорлашиш насиб этса-да) худди имтиҳонга, синовга бораётгандек ҳаяжон билан борардик. Чимкент кўчасидаги хонадонларига борганимизда (кўпинча дугонам Муҳтарама билан борардик) учинчи қаватга кўтарилгач, эшиклари олдида бирпас туриб, бир-биримизга: — Тўхтанг, қўнғироқни эзмай туринг, сал...
Read more


Республика бўйлаб “Ёдим синиқлари” спектаклининг намойиши

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида 2015 йилнинг 6 февралида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб пойтахтимиздаги Туркистон саройида маданий тадбир ўтказилди. Унда “Дийдор” театр-студиясининг “Ёдим синиқлари” спектакли намойиш этилди. Юртимизда мунис ва меҳнаткаш, ҳаётнинг ҳар қандай сурон ва тўфонлари қаршисида ўзини йўқотмай, сабр-тоқат ва шукроналик билан яшайдиган ўзбек аёли, ўзбек шоирасининг тимсоли бўлган...
Read more