“Оила мундарижаси”да Зулфияхоним

Барчамизга яхши маълумки, яқин кунларда барчамиз учун севимли баҳор фасли ўзининг нафосат тўла байрамлари билан юртимизга кириб келади ва баҳорнинг энг гўзал байрами 8 март  – Хотин-қизлар куни, 1 март Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхонимнинг таваллуд куни байрам сифатида кенг нишонланади. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Зулфия номидаги Давлат мукофотининг моҳияти, унинг ёшларимиз ҳаётида тутган ўрни, мукофотга номзодлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида ОАВлари...
Read more


Ҳаёт сурури

      Яна бир Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Чаман Жонузоқованинг “Ҳаёт сурури” номли шеърий тўплами Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида нашрдан чиқди. Тўпламда жам бўлган шеърларда Ватанга, ота-онага муҳаббат туйғулари мужассам. Зулфия номидаги Давлат мукофотига адабиёт йўналишида лойиқ топилган Чаманнинг ушбу тўпламга киритилган ижод намуналари сизга ҳам манзур бўлади деган умиддамиз. Қуйида тўпламга киритилган ижод намуналари билан...
Read more


Зулфияхоним издоши бўлай десангиз…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-2326-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Низомга мувофиқ 2016 йилги совриндорларни аниқлаш мақсадида Зулфия мукофоти танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари бошланди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси берган маълумотга кўра, танлов жараёнларида ҳудудлардан тавсия этиладиган номзодларнинг умумий салоҳияти ва ҳужжатларининг ҳолати ўрганилади, шунингдек, Ўзбекистон...
Read more


Фуқаролик жамиятини қуришда аёлларнинг ўрни

Жорий йилнинг 8-9 сентябр кунлари кўҳна Самарқандда “Фуқаролик жамиятини шакллантиришда ҳамда давлат ва жамият қурилишида хотин-қизларнинг ўрни: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур...
Read more


Республика бўйлаб «Ёдим синиқлари» спектаклининг намойиши

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида 2015 йилнинг 6 февралида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб пойтахтимиздаги Туркистон саройида маданий тадбир ўтказилди. Унда «Дийдор» театр-студиясининг «Ёдим синиқлари» спектакли намойиш этилди. Юртимизда мунис ва меҳнаткаш, ҳаётнинг ҳар қандай сурон ва тўфонлари қаршисида ўзини йўқотмай, сабр-тоқат ва шукроналик билан яшайдиган ўзбек аёли, ўзбек...
Read more


Зулфиянинг шеърий тўплами корейс тилида чоп этилди

Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Корея маркази томонидан атоқли шоирамиз Зулфиянинг “Зулфия шеърияти” номли шеърий тўплами нашр этилди. “Истиқлол” нашриётида чоп этилган мазкур китоб 80 бетдан иборат. У шоира таваллудининг 100 йиллигига бағишланди. Мазкур шеърий тўпламда шоиранинг 22 та асари жамланган. У корейс ва ўзбек тилларини ўрганувчи ва ўзбек шоираси Зулфия лирикасига қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий...
Read more


“Туркистон” саройида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллик юбилейига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Халқимизнинг суюкли шоираси Зулфиянинг баҳор нафаси, табиатга, ҳаётга муҳаббат ғоялари билан лиммо-лим тўла ижоди қалбларга самимият бағишлайди. Унинг шеърлари она-табиатга, шу табаррук тупроққа, унинг меҳнатсевар, фидойи инсонларига, мунис опа-сингилларимизга чуқур эҳтиромга йўғрилгани билан ғоят қадрлидир. Давлатимиз раҳбарининг қарори билан ардоқли шоиранинг 100 йиллик таваллуд айёми кенг нишонлангани ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш, улар қалбида ватанпарварлик, ибратли анъаналарга ҳурмат ва...
Read more


Ватан, баҳор ва гўзаллик куйчиси

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барча таълим масканлари, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида шоиранинг қутлуғ юбилейига бағишланган ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, адабий-бадиий кечалар бўлиб ўтди. 1 март куни пойтахтимиздаги Зулфия ҳайкали қад ростлаган хиёбонда кенг жамоатчилик вакиллари, шеърият ихлосмандлари, шоиранинг оила аъзолари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, талаба-ёшлар тўпланди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар...
Read more


Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган веб-сайтнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган янги веб-сайтнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлашга бағишланди. Мазкур сайт Ўзбекистон Республикаси Хотин- қизлар қўмитасининг ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда ZiyoNET ахборот ресурс тармоғи техник ходимлари томонидан ишлаб чиқилди. Янги zulfiyaxonim.uz веб-сайтига...
Read more


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” деб номланган бадиий-маърифий кеча

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” деб номланган бадиий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Унда таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, академиянинг профессор-ўқитувчилари, тингловчилар иштирок этди. Ўзбекистон халқ шоирлари О.Ҳожиева, У.Азим, адабиётшунос И.Ғафуров, шоира М.Улуғова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истиқлол йилларида илм-фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат соҳаларига...
Read more