Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган веб-сайтнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган янги веб-сайтнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлашга бағишланди. Мазкур сайт Ўзбекистон Республикаси Хотин- қизлар қўмитасининг ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда ZiyoNET ахборот ресурс тармоғи техник ходимлари томонидан ишлаб чиқилди. Янги zulfiyaxonim.uz веб-сайтига архив фотосуратлар ва видео материаллар жойлаштирилган. Шунингдек, у шоиранинг ҳаёти, ижоди, фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Сайтнинг алоҳида бўлими шоиранинг умр йўлдоши Ҳамид Олимжон ҳаётига бағишланган. Ушбу сайтдан ҳаммаси бўлиб мингдан ортиқ материаллар, жумладан, шоирага бағишланган шеърлар жой олган. Шуни қайд этиш жоизки, мазкур веб-сайтда материалларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўқишингиз мумкин.

a02-800x433

2 fikr

  • Oyxon :

    Zulfiya is one of the most popular poetess of uzbek people. We like so much her poems. She is my favourite poetess. She is ideal person of every uzbek girl.

  • “Мен Зулфияхоним издошиман” кўрик-танлови.
    Ўзбекистон Республикаси Президантининг қарори 2014 йил 31 октябдаги “Ўзбекитсон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 100 йиллигин нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2256-сонли қарори асосида Жиззах туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими бошланғич хотин-қизлар қўмитаси тумандаги умумтаълим мактаблари 8-9-синф ўқувчилари ўртасида “Мен Зулфияхоним издошиман” кўрик-танлови ўтказилди. Бу кўрик-танлов Низоми ишлаб чиқилиб, таълим муассасалари Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод ўқувчилар билан ишлаш бўйича ташкил этилган “Зулфияхоним қизлари” тўгаргаги иқтидорли қизларидан 61 нафари иштирок этишди. Аввал худудий босқичлар ўтказилди (2015 йилнинг 20 январидан 20 февралига қадар). 2015 йилнинг 27 феврали куни тумандаги 8-сон Болалар Мусиқа ва санъат мактабида туман босқичи ўтказилди. Бу кўрик-танловга худудлардан ғолиб деб топилган 9 нафар 8-9-синф ўқувчилари қатнашди. Таълим муассасаларида ташкил этилган “Зулфияхоним қизлари ” тўгараги аъзолари Зулфия номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги Низомда белгилаб қўйилганидек 5 та йўналиш бўйича ўз ижод намунларини кўргазмаларини ташкил этишди. Ўзлари ёзган шеърларидан намунлар айтиб берди. Зулфияхоним таваллуди 100 йиллиги муносабати барча таълим муассасалари шоира ижод намунлари ва фото расмлари, ўқувчилар томонидан тайёрланган шоира хақидаги мустақил ишлари билан безатилди. Ўқувчилар ўртасида баҳру-байт мушоира кечалари ташкил этилиб борилмоқда. Жорий йилнинг 27 феврал куни ўтказилган “Мен Зулфияхоним издошиман” кўрик-танловида ҳам иштирокчи қизларимиз Низом асосида 4 та шарт яъни:
    – Таништирув (шеърий тарзда 3-минут)
    – Конвертдаги саволлар (Шоира ижодига бағишланган 1-минут)
    – Шоира Зулфия шеърларидан иборат баҳру-байт.
    – Эркин мавзу шартлари билан ўзаро беллашишди.
    “Мен Зулфияхоним издошиман” кўрик-танлови иштирокчилар чиқишларини шоира Зулфия авлоди вакилларидан таклиф этилган Қаюмова Зухра Убайдулло қизи ҳамда Қаюмова Замирахонимлар ҳакамлар ҳайъати таркибида бўлиб, ҳар бир қизларимиз шартлар бўйича чиқишларини баҳолаб боришди.
    “Мен Зулфияхоним издошиман” кўрик-танловида тумандаги 6-сонли мактаб 8-синф ўқувчиси Низомова Наргиза “Санъат соҳасида” (рассомчилик) бўйича қатнашиб фахрли 1-ўринни, 42-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Қўшбоқова Гулхирож “Таълим соҳасида” иштирок этиб фахрли 2-ўринни ҳамда 29-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Маматқулова Мадина “Фан соҳаси” бўйича иштирок этиб фахрли 3-ўрин ғолиблари бўлишди. Қолган 6 нафар иштирокчиларимиз ҳам фаол иштирок этиб, “Энг фаол иштирокчи” ва “Энг иқтидорли қиз” номинациялар билан тақдирланишди. Ғолиб деб топилган ҳар учала иштирокчи қизлар (Низомова Наргиза, Қўшбоқова Гулхирож, Маматқулова Мадина) лар туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими 1-2-3-даражали дипломлари билан тақдирланишди. Ундан ташқари вилоят халқ таълими бошқармаси ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси фахрий ёрлиқлари билан ҳам тақдирланишдилар.
    Эл ардоғидаги етук ижодкор, моҳир таржимон, атоқли ношир-муҳарир ва жамоат арбобининг таваллуд куни миллий байрам сифатида барча таълим муассасаларимизда кенг нишонланмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.