Ибройим Юсупов. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири.

Ўзингизни асранг бузуқ ҳаводан Бузуқ кўрдим бугун ҳаво авзойин, Кўчада ёқимсиз шамол изиллар. Уй қошида, боққа кеч кирган сайин Шоирам бир ўзи ўйчан кезинар.   Унсиз кузатади улкан чинорлар Япроқларин сочиб унинг пойига. Майналар чағ-чағлаб қайдадир йиғлар, Қарғалар қағиллар анҳор бўйида.   Гул мавсуми тугаб, оёқлабди ёз. Кузга гал келганин ўйларим маҳзун? Ўкинч сўқмоғида бевақт синган соз — Армонини тинглаб, титрарми дилхун?...
Read more


Зулфиябегимга. Ғафур Ғулом

Умрларча давом этсин Ватан уфқида парвозинг, Замон акси садосидек жаранглаб турсин овозинг.   Асрларнинг нидоси янграган ҳар парда — сатрингким, Ҳаётий шашмақомлардир юрак зарбига тенг созинг.   Увайсий, Нодира, Зебуннисо, Меҳри, Махастийлар Тузатган анжуманнинг машъалидир фикри мумтозинг.   Ҳамиша сен қалам олганда халқлар толеин кўзлаб, Узун тонглар мусаффо ақлу идрок бўлди ҳамрозинг.   Қанотланган умид, иқбол эрур ҳар шеърким ёздинг,...
Read more


Виталий Качаев

Зулфия эккан кўчат Оқ булут қанотида, Шамоллар қўшиғида Африка тупроғида Кўчат ўтказди шоир… У кўчатнинг томири Тошкент қалбига туташ. Шоир шеьр ўқир экан Мисрлик, Сомалилик Қизлар сари талпинар, Барг ёзади чинор ва Худди бўлиқ тупроққа Интилганидай илдиз Талпинади ёш дарахт… Бўз ерда, қақроқ ерда Томир отар, чирмашар Зулфия эккан дарахт. Шоир жўнаб кетаркан, Занжи қизлар боқар шод: Кун қиздирган маконда Куртак...
Read more


Зулфиябегимни ёдга олиб… Суйима Ғаниева

Бир умр кўзимда турасан. Зулфия Мен Зулфия опа билан кўп учрашганман, сафарларда бирга бўлганман, бу нозиктабиат, саришта аёл, шуҳратли шоира, қайноқ меҳрли устоз ва мураббия билан бўлган суҳбатлардан кўп нарса уққанман, ўрганганман. Ёниқ ҳавас билан қарар эдим Зулфиябегимга. Бир неча мақолаларимни Зулфия опа хоҳишларига кўра ёзган ҳам эдим. Зулфия опа билан ҳар мавзуда — илмийми, адабийми, ярашиқли либосларми, лаззатли таомларми,...
Read more


«Дружба народов» журнали мухбири Александр Наумов билан суҳбат.

Ҳаёт ва сўз — Сизнинг халқаро «Нилуфар» мукофоти лауреати бўлганингиз умумадабиёт ҳаётида катта воқеадир. Менинг фикримча, бу — ўзингизнинг ижодий фаолиятингизда ҳам муҳим ҳодиса бўлди. Маълумки, «Нилуфар» мукофоти «озодлик ва миллий мустақиллик йўлида, империализм ва мустамлакачиликка қарши курашни акс эттирувчи энг яхши асарлар учун» берилади. Сизга бу мукофотни аниқ бирон китобингиз учун беришдими ё умуман адабий-ижтимоий фаолиятингиз учунми?   Менимча,...
Read more


Шоиранинг ҳаёт қўшиғи. Эркин Воҳидов

Шоирлик нима? Минг йиллардан қолган бу саволга ҳар бир давр ўз жавобини беришга интилади. Дарҳақиқат, у ҳунарми, санъатми? Тафаккурни лол қилувчи сеҳрми? Ва ё ҳеч ким ҳеч қачон англаб ета билмас мўъжизами? Бир замонда шоирликни жоду деб атадилар, одамларни ҳақ йўлидан оздиргувчи куфр дедилар. Бошқа бир замонда уни пайғамбарлик даражасига кўтардилар. Бир даврда шоирликни тарғиботчилик-ташвиқотчилик деб англадилар, бошқа бир даврда...
Read more


Зулфия – менинг алка кумарим. Амрита Притам

Ҳиндистон Осиё ёзувчиларининг анжуманига келганида Зулфия менинг меҳмоним бўлди. Ана шунда ўртамизда мустаҳкам дўстлик пайдо бўлди. Бу дўстлик мен Ўзбекистонга ташриф буюрганимда яна ҳам чуқур илдиз отиб, гўзал мевалар берди. 1961 йили мен Зулфия хонадонида бўлдим. Унинг бир неча шеърларини панжоб тилига ўгирдим, у эса менинг байтларимни ўзбекчалаштирди. Яна илҳом шавқида юрак Сўз излайди ёниқ, беором… Ўзбекча сўзлар, панжоби оҳанглар...
Read more


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг шоира Зулфия 80 йиллиги муносабати билан юборган қутлови

Улуғ халқнинг севимли шоираси ! Сизни, ўз элига ҳам, ўзга элларга ҳам бирдай азиз шоирамизни асл донишмандлик фасли – муборак 80 ёшингиз билан самимий табриклайман. Сиз замонамизнинг забардаст шоири ва жамоат арбоби сифатида Ўзбекистоннинг жарангдор овози бўлдингиз, деб айтсак, асло муболаға бўлмайди. Жаҳон мингбарларида янграган шеърларингиз – Шарқ аёлининг ақлу закоси, фазлу камолидан ноёб нишонадир. Мухтарама Зулфияхоним! Сиз латиф ижодингиз...
Read more


Ибрат намунаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди ва бу қарор кенг жамоатчилик томонидан аёл зотига, адабиётимиз ҳамда аждодларимизга, шунингдек адабий жамоатчилигимизга юксак эҳтиром намунаси сифатида кутиб олингани барчамизни қувонтирди. 20 асрнинг буюк аёллари сафида ҳеч бир эътирозсиз ўрин эгалловчи Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова ҳақида...
Read more


Эътиқодим ҳақиқат, Ҳақдир. Қутлибека Раҳимбоева

Адашмасам, саксонинчи йиллар охирлари эди. Матбуотда устоз Миртемир ҳақида шогирдлари Отаёрнинг хотиралари эълон қилинди. Зулфия опам буни ўқиб: — Шу йигитнинг эсдалик ёзиш учун танлаган услуби менга ёқди. Миртемир аканинг шеъриятига нигоҳ ташлаш орқали унинг шахсини очишга, шахсини кўрсатишга ҳаракат қилган. Аслида ижодкор ҳақидаги ёдномалар шундай ёзилиши керак. Шоир шеърисиз ким? Ҳеч ким! — деган эдилар. Ҳар гал жаннатмакон устоз...
Read more