Карабаева (Курбанова) Дурдона Салахитдиновна

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Гимнастика назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси   1989 йил 1 октябрда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотига маданият йўналишида сазовор бўлган. 2009 йилда Ибн Сино номидаги Давлат стипендиясига  муносиб деб топилган. 2011 йилда “Ўзбекистон Републикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланган. 2012 йил “Ўзбекистонда мустақиллик йилларида  хотин-қизлар спортининг...
Read more


Қўлдашева Дилнавоз Хатамовна

Фарғона давлат университети магистранти   1990 йил 28 мартда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида туғилган. 2011 йилда адабиёт йўналишида Зулфия номидаги  Давлат мукофоти билан тақдирланган. “Ҳайратлар ашъори”, “Иқрор” номли китоблари чоп этилган. 2011 йил “Дўрмон” ижод уйида бўлиб ўтган ижодкорлар семинарида устоз шоирлар эътирофига сазовор бўлган. 2013 йилда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси томонидан ўтказилган “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик...
Read more


Қурбонбоева Сарвиноз Каримберди қизи

Гулистон давлат университети талабаси   1994 йил 6 декабрда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. 2010 йилда маданият йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси, Халқаро спорт устаси.  Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси. 2010 йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2011 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил” эсталик нишони билан тақдирланган.


Тошматова Ситора Азизбек қизи

Ўзбекистон миллий университети талабаси   1993 йил 10 июнда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. 2012 йили адабиёт йўналишида Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлган. 2011 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди томонидан «Дўрмон» ижод уйида ўтказилган «Истеъдод мактаби» Республика семинарида фаол иштирок этган. 2012 йил илмий мақолалари ҳамда бадиий таржималари учун ЎзМУ стипендианти бўлган. 2013 йил ХДП партияси...
Read more


Темирова Муҳаббат Темировна

Навоий давлат кончилик институти катта ўқитувчиси   2002 йилда таълим йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлди. 2001 йилда Беруний номидаги Давлат стипендияси соҳибаси бўлган. 2006 йил май ойида «Истеъдод» жамғармаси гранти совриндори бўлган. 2002 йилга қадар «Кўнгил кенгликлари», «Истиқлол руҳиятни уйғотди», «Менежер маҳорати: 100 саволга 100 жавоб» каби китоблар муаллифи. Ҳозирда «Саноатни модернизациялашда инвестицион фаоллик стратегиясини асослаш» мавзуида  докторлик...
Read more


Мухторова Гулруҳ Асатуллаевна

Ибн Сино номидаги 1-сон клиник шифохонаси кардиолог врачи   1985 йил 12 ноябр куни Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида туғилган. 2003 йил фан йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Кимё фанидан “Синфдан ташқари ўйинлар”, “Атроф муҳит ва экология”, “Мўъжизасиз мўжизалар”, “Тест тўплами” каби қўлланмалари, “Жон ичра жонимсан, Ватан” номли шеърлар тўплами чоп этилган. 2004 йил Академияда ўтказилган микробиология фанидан...
Read more


Муродова Сайёра Собировна

Ўзбекистон Миллий университети катта илмий ходими, изланувчи   1974 йил 29 сентябрда Жиззах вилояти, Жиззах туманида туғилган. 2000 йил фан йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. 2000 йил май ойида “Зараркунанда ҳашаротларга чидамли ген сақловчи трансформант штамларни олиш” мавзусида номзодлик дессертациясини ёқлаган. 2006 йил Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари ўртасида ўтказилган танловда қатнашиб, фан бўйича 1-ўринни эгаллаган ва...
Read more


Норқулова Дилрабо Шералиевна

Ўзбекистон миллий университети талабаси   1993 йил 8-октябрда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. 2012 йили адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган. “Кафтимга ин қурар лайлаклар”, “Гулу гул ўйнаган менман” каби китоблари чоп этилган. 2011 йилда унинг “Қуёшга яқин маскан” номли шеърий китоби “Ижод”  фонди ҳомийлигида катта тиражда босмадан чиқарилиб, мамлакатимиз таълим масканларига тарқатилган.


Нурмонова Зебо Аликовна

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси   1989 йил 21 январда Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган. 2005 йили адабиёт йўналишида Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган. “Нилуфар”, “Томчи” ва “Баҳор гули”, “Нурга ошиқ дарахтман” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Республика ёш ижодкорларининг олтинчи ва саккизинчи анъанавий “Зомин” анжумани иштирокчиси бўлиб, “Юксак бадиий маҳорати учун” номинацияси ғолиби деб топилган.


Жураева Умидахон Юнусалиевна

Самарқанд давлат университети магистранти   1992 йил 2 октябр куни  Самарқанд шаҳрида туғилган. 2011 йили таълим йўналишида Зулфия номидаги   Давлат мукофоти совриндори бўлган. 2010 йил Алмата шаҳрида ўтказилган VI халқаро Жаутиков олимпиадаси, “Буюк ипак йўли” сиртқи олимпиадаларида ғолиб бўлган. Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бўлиб ўтган 51-халқаро математика олимпиадаси  кумуш медал соҳибаси бўлган.