У яшашни севарди (Ҳамид Олимжон ҳақида хотиралар)
Одимлаб ўтганим — йиллар ва йўлларга хаёлан қайтаман. Бу йўллар ва йилларнинг бирон лаҳзасини ҳам беҳаяжон, лоқайд эслай олмайман. Ҳар бир дақиқасида қувончу изтироблар, топиш, йўқотишлар, дийдорлашиш, айрилишлар бор. 1932 йил… Бу сана менга ёш ва ўтли, шиддатли бўлиб кўринаверади. Балки, бу ўша пайтдаги туйғуларим, кечинмаларим билан боғлиқдир?.. Мен Ҳамид Олимжонни илк дафъа ўша йилда кўрганман. Биз—йигирма чоғли адаби-ёт ихлосмандлари...
Read more