Светлана Сомова. Рус шоираси.

Ўзбекистон қизига

(Шоира Зулфияга)

Бу кўзларми, қора чарос ё?

Бундоқ кўзлар этса мубтало

Ғазал битиб шоир бўлурлар,

Хаёлларга асир бўлурлар.

Ниҳол қаддинг елда тебранган

Қизил гулнинг нозик бир банди.

Ё қирдаги оқ лоламисан

Тошкент боғин эрка дилбанди?

Сочинг қора шаршара мисол,

Нигоҳингда ўктамлик, ғурур,

Хулқингдаги соф тийнат, жамол

Халқинг феъли мужассамидур.

Не толедир: буюк бир шодлик

Бахш этибди бу она диёр:

Дуторинг бор мўъжиза созлик,

Қўшиқлари жўшқин, бетакрор.

Бармоқларинг тор пардасида

Югураркан, сочилсин жаранг,

Дарё бўйи, тоғ дарасида

Ёйилганда  бу бахтли оҳанг,

Жўровозинг бўлсин сингиллар,

Авж пардада жўшсин мақоминг.

Тинглайверсин элатлар, эллар,

Сеҳрласин хушбахт илҳоминг!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.