Саксон йил ловуллаб сўнмаган ўт…

Жаннатмакон устозимиз Зулфияхоним, том маънода, улкан шахс эди. Биз — шогирдлари учун ҳеч қачон одатий, оддий одамга айланиб қолмасдилар. Ҳар сафар ҳузурларига борганимизда (Гарчанд баъзан ҳар кун дийдорлашиш насиб этса-да) худди имтиҳонга, синовга бораётгандек ҳаяжон билан борардик. Чимкент кўчасидаги хонадонларига борганимизда (кўпинча дугонам Муҳтарама билан борардик) учинчи қаватга кўтарилгач, эшиклари олдида бирпас туриб, бир-биримизга: — Тўхтанг, қўнғироқни эзмай туринг, сал...
Read more