Тошматова Ситора Азизбек қизи шеърлари

Онамга мактуб (Есенин оҳангида) Салом, хат! Ассалом, меҳрибонгинам! Сизни, дадамларни соғиндим бирам. Укам шўхлигини ташладими сал, Яхши юрибдими ўжар сингилчам? Мендан сўрасангиз, мен ҳам омонман, Гоҳи гулгун, гоҳи ранги сомонман. Аммо сўзларингиз чиқмас ёдимдан: Мен фақат яхшилик, меҳр томонман… Она, тунов куни кўрдим тушимда: Дарахтларим шиғил мева солибди. Аммо менинг айни гулгун чоғимда Отам…отам буйи чўкиб қолибди… ...
Read more