Сaнaқулова Муниса Орифовна

Республика спорт телерадиокомпаниясида журналист

 

1991 йил 1 ноябрда Самарқанд шаҳрида туғилган.

2010 йили маданият йўналишида  Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Спортнинг каратэ йуналиши бўйича 10 карра Ўзбекистон чемпиони, республика ва халқаро турнирлар ғолибаси.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг  ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги ҳуқуқий тарғибот ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

Бадиий ижод билан ҳам шуғулланади. 2009 йилда “Ватаним қалбимда” номли ҳикоялар тўплами нашрдан чиққан.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.