Зулфия – менинг алка кумарим. Амрита Притам
Ҳиндистон Осиё ёзувчиларининг анжуманига келганида Зулфия менинг меҳмоним бўлди. Ана шунда ўртамизда мустаҳкам дўстлик пайдо бўлди. Бу дўстлик мен Ўзбекистонга ташриф буюрганимда яна ҳам чуқур илдиз отиб, гўзал мевалар берди. 1961 йили мен Зулфия хонадонида бўлдим. Унинг бир неча шеърларини панжоб тилига ўгирдим, у эса менинг байтларимни ўзбекчалаштирди. Яна илҳом шавқида юрак Сўз излайди ёниқ, беором… Ўзбекча сўзлар, панжоби оҳанглар...
Read more