Arxivlar

Энг яқин юлдуз. Гулчеҳра Жўраева

Зулфияга Шеърият ёғдуси – қасамкор сўздай Зулмат гўшаларни кесгувчи шамшир. Осмон юзидаги ситора кўздай Етти иқлим бўйлаб рўшнолик ташир.   Зуҳро – табиатнинг, сиз эса элнинг Яратган айрилмас бир бутун бағри. Сиз қуёш парчаси бўлиб ҳар дилни Олов оқимларга тўлдирган наҳри.   Бизга осмон қадар айтибсиз таҳсин, Ҳазрат навоийнинг Хамсаси атаб. Беш достон рамзида беш умид айтсин: Беш достон –...
Read more


Сиз ҳақингизда ўйлаганларим. Ҳалима Худойбердиева

Устоз Зулфияга   Маликам, нима айтай, мен бугун Сизнинг ҳақда, Колумбдай очгансиз-ку ўз қалбингиз – қитъани. Айтмай десам, бу юрак нимагадир илҳақдай, Айтай десам саросар, лолман қалам тутгани. Кездим қитъангизни мен, қуёшлари куйдиргич, Кўкламлари мунча хуш, суймаганни суйдиргич.   Устоз, Сиз ишонасиз, сўз порласа худди ишқ, Юлдузларнинг чақнаши, ойнинг тутилмоғига. Ҳам ортиқ  ишонасиз, Сиз битмаган шоҳ қўшиқ Келарлар қўли билан...
Read more


“Юксак маънавият − енгилмас куч” китобидан

… Нафақат ўз шеърлари, балки бутун ҳаёти билан ўзбек аёлининг маънавий қиёфасини намоён этган атоқли шоирамиз Зулфияхонимни ҳам мен ана шундай фидойи инсонлар қаторига  қўшган бўлардим. Унинг жаҳон минбарларидан янграган шеърлари Шарқ аёлининг ақлу закоси, фазлу камолининг ёрқин ифодаси сифатида миллионлаб шеърият мухлисларига одамийлик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ берган, десак, муболаға бўлмайди. Лекин бу мураккаб ҳаёт  қалби ўз халқи ва...
Read more


Республика бўйлаб “Ёдим синиқлари” спектаклининг намойиши

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида 2015 йилнинг 6 февралида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб пойтахтимиздаги Туркистон саройида маданий тадбир ўтказилди. Унда “Дийдор” театр-студиясининг “Ёдим синиқлари” спектакли намойиш этилди. Юртимизда мунис ва меҳнаткаш, ҳаётнинг ҳар қандай сурон ва тўфонлари қаршисида ўзини йўқотмай, сабр-тоқат ва шукроналик билан яшайдиган ўзбек аёли, ўзбек шоирасининг тимсоли бўлган...
Read more


Икки чашма

Бу дунёи азимда ҳеч кимнинг хаёлига келмаган антиқа воқеалар бўлади. Биттаю битта кўкариб турган чўпи бўлмаган саҳрода булоқ сувлари отилиб чиқиб, кўз очиб юмгунча шу ерда боғ-роғлар пайдо бўлиши ёки тоғ-тошлардан иборат ғариб бир ўлкада тилла кони топилиб, шу ер дунёнинг энг бой мамлакатларидан бирига айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Худди шунингдек, бири Жиззахда деҳқончилик, иккинчиси Тошкентда пўлат қуювчилик билан...
Read more


Ҳамид Олимжоннинг ҳаёт солномаси

Ҳамид Олимжон (1909-1944) 1909 йил, 12 декабр. Жиззахда меҳнаткаш оиласида таваллуд топди. 1918 йил. Жиззах шаҳридаги Наримонов номли тўлиқсиз ўрта мактабда ўқийди. 1923 йил. Самарқанддаги Ўзбек билим юртига ўқишга киради. 1928 йил. Билим юртининг “Ёш куч” деворий газетаси ва “Учқун” қўлёзма журналида дастлабки шеър ва мақолалари босилади. 1025 йил. «Кимдир» номли биринчи шеъри эълон қилинади. 1926 – 1927 йиллар. “Зарафшон”...
Read more


Абадиятнинг етмиш сонияси ёки Ҳамид Олимжонни эслаб…

ХХ  асрда халқимиз ва мамлакатимиз ҳаётида кечган воқеалар аллақачон тарих  қаърига кириб улгурди. Аммо ўзбек халқи учун бу суронли, ҳатто фожиали асрда шундай ажойиб сиймолар яшаб ва ижод қилиб ўтдиларки, уларни тарих мулкига айланди, дейиш инсофсизлик бўлур. Негаки, М.Беҳбудий, А.Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом сингари янги ўзбек адабиётининг бешигини тебратган, ўз асарлари билан халқнинг  басират кўзларини очган шоир ва...
Read more