Arxivlar

“Тушимда Зулфия билан” рангтасвир асари

“Зулфия” номидаги давлат мукофотига бўлган кўрик-танловига тенгтошларим қатори мен ҳам  ўз ижодим билан қизғин тайёргарлик кўриб юрган кезларим. Аниқроғи 2014 йилнинг 20 декабрь тонгида ажойиб бир туш кўрдим. Тушимда Зулфия опа жуда катта қизиқиш билан чизган суратларимни кузатиб юрган эмишлар.  Атрофимда қизлар бу кутилмаган ташрифдан ҳайрону лол эдилар. Қўлларини елкамга қўйиб “Баракалла қизим” дедилар. Мен эса ҳурсандлигимдан Зулфия опага ҳеч...
Read more


Чингиз Ахмаров тасвирида Зулфия тимсоли

Чингиз Аҳмаров асарларида кўпинча замондошларимизнинг ижодкорлик руҳи билан яшаётган гўзал ва ёқимтой табиати мураккаб ва нафис қиёфаларда тасвирланган. У Ўзбекистон халқ рассоми. 1927 —1931 йилларда Пермь тасвирий санъат техникумида, 1942 йилда В. Суриков номидаги Москва Давлат бадиий институтида ҳамда 1948 йилда шу институт аспирантурасида таълим олди. У санъатшунослик номзоди илмий даражасига эга. Мехнат фаолиятини Тошкент шаҳрида, Ҳамза номидаги Санъатшунослик илмий тадқиқот...
Read more


Эркин Воҳидовнинг “Вафо” достони асосида Ойдин Абдуллаеванинг опера-ораторияси

Фируддин Сафаров либреттоси Ойдин Абдуллаева мусиқаси Опера-оратория Зулфия шеърлари, Э.Воҳидовнинг “Садоқат” достони, А.Навоийнинг “Хамса” туркумига тегишли “Хайрат ул-аброр” достони ғазаллари асосида  ХОР Бир дур агар айласа зоҳир жамол, Иккиси жаъм ўлмоқ эмас эҳтимол. Сўрса отин аҳли сафо жавҳари, Оҳ чекиб деки, вафо гавҳари! Ҳар киши ҳам бу гуҳар бор анга, Ранжу ано дойим эрур ёр анга. Ҳар кишини кўрса ўзин...
Read more


Зулфия -вафо ва ҳаё тимсоли

Ишқ порлоқ юлдуздир, Башарият кўзининг нуру  зиёси   шундан. Ишқ товланиб турувчи гавҳардир- инсоният тожининг зийнати ва баҳоси шундан. Алишер Навоий Садоқат  ҳар бир  аёл  ва  ҳар бир  эркак  учун муқаддас фазилат ҳисобланади. Бу туйғуни ўзида мужассам эта олган шахс ўзи бахтли бўлибгина қолмай, ўзгани ҳам бахтли қилишга қодир. Зеро, мутафаккир Алишер Навоий айтадиларки, вафо шундай бир покиза матлубаки, у табиати...
Read more


Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган веб-сайтнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган янги веб-сайтнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлашга бағишланди. Мазкур сайт Ўзбекистон Республикаси Хотин- қизлар қўмитасининг ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда ZiyoNET ахборот ресурс тармоғи техник ходимлари томонидан ишлаб чиқилди. Янги zulfiyaxonim.uz веб-сайтига...
Read more


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” деб номланган бадиий-маърифий кеча

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” деб номланган бадиий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Унда таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, академиянинг профессор-ўқитувчилари, тингловчилар иштирок этди. Ўзбекистон халқ шоирлари О.Ҳожиева, У.Азим, адабиётшунос И.Ғафуров, шоира М.Улуғова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истиқлол йилларида илм-фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат соҳаларига...
Read more


Anons: 2015- yil 26- fevral soat 14 00 da “Bahor keldi seni sо‘roqlab” mavzusida adabiy-badiiy kecha o’tkaziladi

2015- yil 26- fevral soat 14 00 da О‘zbekiston davlat san’at va madaniyat institutining О‘quv teatrida bо‘lib о‘tadigan о‘zbek xalqining sevimli shoirasi, taniqli jamoat arbobi, О‘zbekiston xalq shoiri Zulfiya tavalludining 100 yilligiga bag‘ishlangan “Bahor keldi seni sо‘roqlab” nomli adabiy-badiiy, ma’naviy-ma’rifiy tadbir rejalashtirilgan. О‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2014 – yil 31- oktabridagi qaroriga muvofiq Zulfiya tavalludining 100 yilligi mamlakatimizda keng nishonlanmoqda, shu...
Read more


ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

  Ўзбекистон халқ шоири, таниқли жамоат арбоби, Жавоҳарлаъл Неру номидаги халқаро мукофот соҳибаси, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи асарлари ҳамда тараққийпарвар Осиё ва Африка ёзувчилари ҳаракатидаги фаол иштироки учун халқаро «Нилуфар» мукофоти совриндори Зулфия Исроилованинг босиб ўтган ҳаёт йўли, мерос қолдирган ижоди ва айниқса ҳар бир ўзбек қизига, нафақат ўзбек қизи, балки, шарқ қизларига ўрнак бўладиган  маънавий дунёси, ахлоқий қиёфаси...
Read more


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг ҳайкалини ўрнатиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 9-сон, 460-модда) Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия (Зулфия Исроилова)нинг миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига қўшган улкан ҳиссасини, унинг бетакрор ижодий мероси ва ибратли ижтимоий фаолиятининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги катта ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,...
Read more


Хуршид Давроннинг шеърий тўпламлари ҳақида

Етмишинчи йилларда адабиётимизга бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган ёш шоирлар кириб келишди. Безовталиги, дадиллиги билан улар бир-бирига ўхшайди. Лекин фикрлаш тарзи, баён услуби ҳар бириники ўзига хос. Шу шоирлар орасида Хуршиднинг ўз ўрни бор. Унинг «Тунги боғлар» шеърий тўпламидаги битта шеърни доим эслаб юраман:   Дилингдаги сўзни айт фақат, Севсанг, бахтли этгин аёлни. Унга еен зар, тиллони эмас, Инъом этгин ойни,...
Read more