Чингиз Ахмаров тасвирида Зулфия тимсоли

Чингиз Аҳмаров асарларида кўпинча замондошларимизнинг ижодкорлик руҳи билан яшаётган гўзал ва ёқимтой табиати мураккаб ва нафис қиёфаларда тасвирланган. У Ўзбекистон халқ рассоми.

1927 —1931 йилларда Пермь тасвирий санъат техникумида, 1942 йилда В. Суриков номидаги Москва Давлат бадиий институтида ҳамда 1948 йилда шу институт аспирантурасида таълим олди. У санъатшунослик номзоди илмий даражасига эга.

Мехнат фаолиятини Тошкент шаҳрида, Ҳамза номидаги Санъатшунослик илмий тадқиқот институтида илмий ходимликдан бошлаб, сўнг Беньков номидаги бадиий билим юртида ўқитувчи. Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси раисининг муовини, Тошкент Политехника институтида кафедра мудири, Тошкент Санъатшунослик институтида профессор лавозимларида ишлади.

Ижодий фаолиятини эса 1931 йили Самарқанд шаҳрида бошлаб, даставвал асосий диққат-эътиборини портрет жанри ва китоб сураткашлиги соҳасига қаратди. «Алпомиш ва Ойбарчин» (1944), «Ширин» (1949), «Қизлар» (1949), «Мукаррама Турғунбоева портрети» (1951), «Ганалик қиз» (1958), «Африкалик» (1958), «Рассом Рашид Темиров портрети» (1960), «Аълочи Зотова портрети» (1960), «Зулматдаги зиё» (1964), «Шоира Зулфия портрети» (1964), «Раққоса» (1964), Алишер Навоий лирикасига бағишланган расмлар туркуми (1966—1967), «Мушоира», «Беҳзод ҳузурида» (1966) каби ранг-баранг мавзудаги расмлар рассом мўйқаламига мансубдир.

Ч. Аҳмаровнинг асарларида кўпинча замондошларимизнинг ижодкорлик руҳи билан яшаётган гўзал ва ёқимтой табиати мураккаб ва нафис қиёфаларда тасвирланган. Унинг сураткашлик асарлари орасида, айниқса «Студентлар» ва «Аёл портрети» (1944), Индонезияга қилинган сафарда чизилган суратлар (1964), Шарқий Африка сафарида чизилган суратлар (1965), «Сурмахон» (1966) кабилар муваффақиятли чиққан.

Китоб сураткашлиги соҳасида рассомнинг «Менинг ёшлигим», Ш. Сулаймоновнинг «Ли Чу» (1934), Ойбекнинг Навоий» романи (1951)га, «Равшан эпоси» (1958), М. Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» (1964) трагедиясига ишлаган расмлари диққатга сазовордир.

1968 йилда Алишер Навоийнинг 525 йиллик юбилейи нишонланди. Юбилейга тайёргарлик ишлари эса 1966 йилдан бошланган эди. Алишер Навоий юбилейини ўтказувчи ҳукумат комиссияси ва А. Навоий номидаги Адабиёт музейини ташкил этувчи бадиий кенгашнинг аъзоси сифатида Чингиз Аҳмаров фаол ишлаб, мумтоз шоир ҳақида бир неча янги нодир асарлар яратди.

Шоирнинг «Хамса» асаридаги «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр» достонлари асосида монументал деворий суратлар чизди.

Умуман монументал деворий суратлар чизиш рассом ижотида алоҳида ўрин тутади. Бу соҳада унга тенг келадиган ижодкорни топиш қийин, албатта. Ч. Аҳмаров Ўзбекистонда шарқона миллий рассомлик санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган улкан санъаткорлардан

У қадимги миниатюра анъяналарини давом эттириб, замонавий услублар билан бойитган ҳолда ўзига хос янги бадиий мактаб яратди. Республикамиздаги кўзга кўринган ўнлаб ҳашаматли биноларии монументал деворий суратлар билан безади. Жумладан, Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат академик Катта театри, Адабиёт музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ҳамза номидаги Саньатшунослик институти, Тошкент метросининг Алишер Навоий бекати ва бошқа иншоотлар унинг бетакрор санъати билан жило топди.

Рассом киносанъати соҳасида ҳам ижод қилиб, «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олинган «Улуғбек юлдузи», «Икки дил достони» ва бошқа фильмларга кийим-кечак эскизларини яратди, кўплаб ёш истеъдодли рассомларга устоз-мураббийлик қилди. Унинг сермаҳсул ва серқирра ижодий фаолияти «Ўзбекистон халқ рассоми» фахрий унвони, Давлат мукофотлари ва орден, медаллар билан тақдирланди.

Унга «Татаристон халқ рассоми» фахрий унвони ҳам берилган.

Устоз санъаткор, профессор — Чингиз Аҳмаров 1995 йил 13 мартда Тошкент шаҳрида вафот этди.

028

img083

Scan_20150207_172001_002

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.