Arxivlar

Зулфиянинг шеърий тўплами корейс тилида чоп этилди

Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Корея маркази томонидан атоқли шоирамиз Зулфиянинг “Зулфия шеърияти” номли шеърий тўплами нашр этилди. “Истиқлол” нашриётида чоп этилган мазкур китоб 80 бетдан иборат. У шоира таваллудининг 100 йиллигига бағишланди. Мазкур шеърий тўпламда шоиранинг 22 та асари жамланган. У корейс ва ўзбек тилларини ўрганувчи ва ўзбек шоираси Зулфия лирикасига қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий...
Read more


Ҳаёти ва ижоди биз учун намуна

  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўқиган давримиз мустақилликнинг илк йилларига тўғри келган. Домлаларимиз мустабид тузумнинг халқимиз, жумладан, адабиётимиз вакилларига қилган зуғумларини куюниб гапиришар, мустабид тузумда сир сақланган, йиллар давомида беркитиб келинган тарихий ҳақиқатни биз ёшларга тўла-тўкис етказишга уринишарди. Зулфия ижоди болалик йилларимданоқ мени мафтун этган. Эл ардоғидаги етук ижодкор, моҳир таржимон, атоқли муҳаррир ва жамоат арбоби, меҳрибон устоз...
Read more


“Туркистон” саройида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллик юбилейига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Халқимизнинг суюкли шоираси Зулфиянинг баҳор нафаси, табиатга, ҳаётга муҳаббат ғоялари билан лиммо-лим тўла ижоди қалбларга самимият бағишлайди. Унинг шеърлари она-табиатга, шу табаррук тупроққа, унинг меҳнатсевар, фидойи инсонларига, мунис опа-сингилларимизга чуқур эҳтиромга йўғрилгани билан ғоят қадрлидир. Давлатимиз раҳбарининг қарори билан ардоқли шоиранинг 100 йиллик таваллуд айёми кенг нишонлангани ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш, улар қалбида ватанпарварлик, ибратли анъаналарга ҳурмат ва...
Read more


Ватан, баҳор ва гўзаллик куйчиси

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барча таълим масканлари, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида шоиранинг қутлуғ юбилейига бағишланган ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, адабий-бадиий кечалар бўлиб ўтди. 1 март куни пойтахтимиздаги Зулфия ҳайкали қад ростлаган хиёбонда кенг жамоатчилик вакиллари, шеърият ихлосмандлари, шоиранинг оила аъзолари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, талаба-ёшлар тўпланди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар...
Read more


Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган ижодий кечадаги нутқи

Ассалому алайкум, муҳтарам устозлар, қадрли дўстлар! Адабиётимизнинг азиз мухлислари! Бугун биз маънавий ҳаётимиздаги унутилмас, катта бир воқеа – халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг      100 йиллиги муносабати билан мана шу муҳташам саройда тўпланиб турибмиз. Айни шу унутилмас лаҳзаларда барчамиз учун вафо ва садоқат тимсолига айланган азиз ва олижаноб инсон, ҳассос шоирамиз хотирасини шарафлаб, унинг ҳаёт ва ижод йўли,...
Read more


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова сўзи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам юртдошлар! Аввало, барчангизни адабиётимизнинг бугунги гўзал байрами, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз. Барчамизга яхши маълумки, мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб хотин-қизларнинг жамиятимиздаги ўрни ва мавқеини, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги, иқтисодиётимизнинг турли соҳаларидаги нуфузини ошириш масаласига жуда катта аҳамият қаратиб келинмоқда. Шахсан муҳтарам Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳар бир чиқишларида...
Read more