Arxivlar

Дур каби ноёб. Ойдин Ҳожиева

1976 йил. «Саодат» журналига янги ишга ўтган кезларим. Бир куни навбатдаги сонга икки-уч ёш шоиранинг шеърларини тавсия этгандим. Ишга келсам, столим устида бир даста шеърлар: таҳрир ҳам қилинган, мисрама-мисра таҳлил этилган, саҳифаларда савол аломатлари… «Ойдинхон! Бу қизлар шеър нима эканлигини яхши тушунмайдилар! Улар ҳали осмонларда юрибдилар. Ердаги меҳнатдан, ҳаётдан мутлақо хабарлари йўқ. Бундай шеърларни менга тавсия этманг!» Дарҳақиқат, бу шеърларда...
Read more


Кўнгил кўнгилдан сув ичар. Ойдин Ҳожиева

1970 − 75 йиллар мен учун оғир келди. Қизалоғим ёш, саломатлигим унча тикланмаган, шеърларимда шу кайфият акс этарди. 1973 йили биринчи рўзғорим барбод бўлди. Зулфия опа энг машаққатли дамларимда тушимга кирар, суҳбатларини қўмсаб борар эдим. У киши доим очиқ чеҳра билан кутиб олар, шеърларим ҳақида фикр билдирар, ўз ҳаётидаги ҳижрон дамларидан сўйлаб, менга таскин берардилар. — Ойдинжон, ҳали ёшсиз, ҳаётингизнинг...
Read more


Устоз қанотида. Ойдин Ҳожиева

Устозимиз Миртемир Зулфияхонимни «тонг куйчиси» деб атаган эдилар. Дарҳақиқат, Зулфияхоним номи, шахсияти, шеърияти, шон-шуҳрати табиатнинг яшариш фасли — баҳорга ва умрнинг мунаввар тонгига бир ҳовуч нурдай туташаверади. Зулфияхоним деган латиф ва дилбар исм менинг болалик шууримга кириб келганига 50 йилдан зиёд вақт ўтди. Мактаб партасида эканимдаёқ бу нафосатли, ўктам шоиранинг «Салом сизга, эркпарвар эллар!» шеърини ёд олиб, иштиёқ билан саҳналарда...
Read more


Қалбдан қалққан синиқлар

Қалбда қўрғошиндай ётиб ҳасратим, Кўзларим жаҳонга бахтиёр боқар… … Бахтли аёл дермиш мени халойиқ… Зулфия    Дардсиз тириклик йўқ. Фақат бўшлиққина дардсиз, бедаво. Баъзан инсон барча нарса муқим, “ўзича” рисоладагидек бўлишини истаб қолади: бахт боқий бўлсин,бахтсизлик бўлмасин, тинчлик бўлсин, уруш бўлмасин – ҳаёт, тириклик бўлсин, ўлим, ҳижрон бўлмасин. Бироқ тақдир синовлари томонидан отилган тош-тақдир зарбалари унинг бу орзуларини чил-чил синдиради....
Read more


Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг ҳайкалини ўрнатиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2007 йил 13 сентябрдаги “Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг ҳайкалини ўрнатиш тўғрисида”ги ПҚ-692-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2008 йил 1 март куни вафо ва садоқат тимсоли  Зулфия Исроилова ҳайкалининг  очилиш маросими ўтказилди. (ҳайкал муаллифи Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош  Равшан Миртоджиев)


Баъзи жой номларини тартибга келтириш тўғрисида

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2000 йил 24 февралдаги “Баъзи жой номларини тартибга келтириш тўғрисида”ги 116 сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар марказий кўчаларидан бири Хуршид кўчасининг  Шайхонтохур тумани қисмига Зулфияхоним номи берилган. Ушбу кўча Осиё ва Себзор кўчаси оралиғида жойлашган.  Лабзак ва Абай кўчалари билан туташади.


Абдуллаева Ойдин Ўтамуродовна

Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти   1976 йил 6 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йили санъат йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Ўзбекистон мусиқа санъатининг ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ижодкорлардан бири. Бастакор, муаллим, мусиқий тадқиқотчи. Бир қатор фахрий кенгашлар аъзоси. О.Абдуллаеванинг “Осмоннинг бағри кенг”, “Фариштали аёл”, “Кўнглимнинг кўчаси”, “Тобутдан товуш”, “Қизи борнинг нози бор”, “Паривашга парвонаман” сингари мусиқали...
Read more


Дадамухамедова Нодира Акмал қизи

Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси   1995 йил 23 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йили санъат йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Мусиқанинг фортепиано мутахассислиги бўйича 8 ёшидан буён халқаро танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келмоқда. 2009 йил Италияда бўлиб ўтган “Джузеппе Террачини” номли Халқаро танловда 1-ўринга сазовор бўлди. 2010 йилда Руминиянинг Бухарест шаҳрида ўтказилган 14-Халқаро пианиночилар танловида 1-ўринни...
Read more


Эрназарова Ёрқиной Оллабергановна

Ўзбекистон миллий университети катта илмий ходим – изланувчи   1988 йил 22 ноябрда  Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида туғилган. 2006 йилда таълим йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. 2009- 2010 ўқув йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти номидаги Давлат степендианти бўлган. “Қалб садоси”,  “Ҳаёл қуши” деб номланган шеърий китоблари чоп этилган. 2011 йилдан буён илмий тадқиқот изланишларини олиб бормоқда. Айни пайтда “Шахснинг...
Read more


Шайдуллаева Сарвиноз Жуманазаровна

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси тингловчиси   Сурхондарё вилояти Ангор туманида туғилган. 2013 йили маданият  йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Спортнинг Айкидо тури бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. 1-ДАН «Қора белбоғ» соҳибаси. 2011 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда ғолиб бўлган. 2012 йили Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни, Париж шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 2-ўринни...
Read more