Arxivlar

Ўзбегимнинг қизлари

Иқбол Мирзо шеъри Ойдин Абдуллаева мусиқаси   Гулзорлар кўп, чаман кўп, Шамшод, сарву суман кўп. Бошқа боғнинг борми хўп, Нилуфар, Наргизлари. Ўзбегимнинг қизлари.   Бибихоним зеҳнидан, Моҳларойим меҳридан, Увайсиз сўз сеҳридан Сув ичган илдизлари – Ўзбегимнинг қизлари.   НАҚОРАТ: Дил софлиги зилолда, Бундай кўрк йўқ ҳилолда. Садоқату камолда Зулфиянинг излари – Ўзбегимнинг қизлари.   Қаранг қалб дунёсига, Андиша ҳаёсига. Тенг...
Read more


Зулфия ижоди давр кўзгусида

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Мустақиллик даври адабиётида Зулфия ижодининг аҳамияти”мавзусида илмий анжуман ўтказади. Анжуман 2015 йил 20 февраль соат 10.00 да Темурийлартарихи давлат музейининг мажлислар залида бошланади. Анжуманда “Зулфия ижоди мустақиллик даври кўзгусида” (фил.фанлари доктори Наим Каримов), “Адабий алоқалартараққиётида Зулфия ижодининг ўрни” (академик Бахтиёр Назаров),...
Read more


Хотирам синиқлари. Достон

Ҳуррият, келдингми – наҳотки келдинг, Пинҳона соғиндим, пинҳона кутдим. Ёмғирга бағрини тутган саҳродек – Сенинг насимингга қалбимни тутдим.   Мана, қалб – бахту дард тўла денгизим, Мавжлари шуҳратим, ҳижрон, ўкинчим. Қўрқув калхатлари тегиб синдирган – Ёдим синиқлари остда – чўкинди.   Ёдим синиқлари, қалқ, овоз берай, Қалқди, юрагим, чида, бер бардош. Қарагин титроқда – ҳаммаси жонли, Қара, ҳаммасининг юзи қонталаш…...
Read more


Қуёшли қалам. Достон

Хаёл қанотида Йўл узоқ, йўл яқин, бошсиз, сўнгсиз йўл, Бири тор, бири кенг равон ва сўқмоқ. Тинглаб кўр, қаричи минг эртакка мўл, Туғилмоқдай фарздир барини ўтмоқ.   Йўл… Тупроқ чеҳрасини кесган сонсиз йўл, Йўл демак борлиғи издир беҳисоб. Йўлларсиз коинот – мисоли чўл, На кураш, на зафар, на ҳақ, на сароб.   Йўл демак, ўтилган бир умр демак, Ҳеч бири...
Read more


Мушоира. Достон

Гўзал тупроқ узра қуйилди оқшом, Кундуз олар дам, Жўшқин мушоира этади давом, Дўстим, кел сен ҳам!   Бунда узоқдаги дўст бўлар яқин, Санъат, маҳоратнинг байрами бунда. Қофия, сўз, мисра баҳслари қизғин, Юраклар даврага киради бунда.   Қай дил чамани бой, жозиб нафаси, Кимнинг фикри ўткир, теран, бокира? Бу гурунг – шоирлар мусобақаси – Шарқ шеърий чамани, бу мушоира! Ҳинд тупроғи...
Read more


“Саодат”да “Келинлар қўзғалони”. Раҳима Шомансурова

Олтмишинчи йилларнинг охири ёки етмишинчи йилларнинг бошлари эди. “Саодат” журналининг адабиёт бўлимини бошқарардим. Бир гал оргинал ҳикоя тайёрлашда ҳеч омадим юришмади. Журнал босмахонага топшириладиган кун яқинлашган сари ҳикоя йўқлигидан менинг юрагим безовта. Охири Зулфия опамларга айтдим. У киши ҳам шу ташвишда, лекин сир бой бермай: – Қайси ёзувчилар билан гаплашдингиз? – деб сўрадилар. Каттагина рўйхатимни кўрсатдим. – Шунча ёзувчимиз бўлса-ю,...
Read more


Ҳовли тўла баҳор эди. Муҳтарама Улуғова

Тиббиёт фанлари номзоди Риояхон ОЛИМЖОНОВА яқинда “Менинг теран томирларим” китобини ёзиб тугатди. Унда ардоқли шоирамиз Зулфияхоним сиймоси билан яна бир бор учрашамиз. Аяжон кичкина, биров эътибор бермайдиган нарсаларда ҳам катта аҳамиятли ҳодисаларни ва гўзалликларни кўра билардилар. Ариқ бўйларида ўз-ўзидан (биров парвариш қилмаса ҳам) кўкариб, гуллаб ётадиган бинафшани севардилар. Ҳар йили баҳорда унинг очилишини кутардилар, шу гулни шеърларида куйлардилар. Энг хушрўй,...
Read more


Масъуд онлар. Ойдин Ҳожиева

Мен уни юрагимда шеър куртаклаган кезлари топгандайман. Кенг пешонали, жайрон кўзли, сочлари чиройли турмакланган мулойим нигоҳли сиймо — китобдаги Зулфия сурати мени сеҳрлаб олган эди. Барча қизиқувчан, содда, беғубор ўсмирларга ўхшаб унга ҳавас қилганман, хаёлан хатлар битганман. Уни бирор марта кўриш насиб этармикин, деб орзулаганман. Зулфиянинг шеърияти, шахсияти, унинг шуҳратга ва халқ меҳрига чулғанган умри не боис бу қадар мафтункор?...
Read more


Елкаларига Семурғ қўнган шоир. Ойдин Ҳожиева

Зулфияхоним эътиқоди собит, иродаси мустаҳкам Инсон эди. 1991 йилда Ёзувчилар уюшмаси иккига бўлиниб кетди. Бир қанча адиблар ҳар хил ҳаракатларга, ташкилотларга бир-бир кириб чиқишди. Зулфияхоним ҳеч қайси гуруҳга рўйхуш бермади. У ғийбатни, бировнинг нуқсини айтиб гапиришни ёмон кўрарди. Ҳар қандай вазиятда ҳам сипо, олийжаноб, вазмин тутарди ўзини. Кўнгли гўдакникидай нозик, тез яраланар, бировга билдирмас, кек сақламас эди. Ҳеч қачон хохолаб...
Read more