Зулфия Исроилова

1-04

(1915-1996)

1915 йил 1 март. Тошкент шаҳрининг Ўқчи маҳалласида ҳунарманд оиласида туғилади.

1931-34 йиллар. Хотин-қизлар билим юртида ўқийди. Адабий тўгаракларда қатнашади ва шеърлар машқ қилади.

1931 йил 17 июл. Биринчи шеъри «Мен ишчи қиз» «Ишчи» газетасида босилади.

1932 йил. Ҳамид Олимжон билан учрашади ва турмуш қуришади.

1932 йил. «Ҳаёт варақлари» номли биринчи шеърлар тўплами нашр этилади. Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтида ўқийди.

1933-35 йиллар. Ўзбекистон Давлат нашриётида ишлайди.

1935-38 йиллар. Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги тил-адабиёт институти аспирантурасида ўқийди.

1938 йил. Болалар нашриётида муҳаррир бўлиб ишлаган.

1939 йил. «Қизлар қўшиғи» шеърий китоби чиқади.

1941 йил. Ўзбекистон Давлат нашриётида адабиёт бўлими бошлиғи.

1943 йил. «Ҳулкар» китоби, «Уни Фарҳод дер эдилар» поэмаси нашр этилди.

1944 йил. «Ҳижрон кунларида» китоби чиқади.

1944 йил. Ҳамид Олимжон вафотига атаб «Кечир, қолдим ғафлатда», «Юлдуз», «Не балоларга этдинг мубтало», «Сен қайдасан, юрагим», «Кўрганмидинг кўзларимда ёш», «Баҳор келди сени сўроқлаб» шеърларини ёзади.

1950-53 йиллар. «Ўзбекистон хотин-қизлари» журнали бўлими бошлиғи.

1950 йил. «Мен тонгни куйлайман» шеърий китоби чиқади.

1953 йил. «Дугоналар билан суҳбат» китоби нашр этилади. «Ойдин» очерки босилди.

1954 йил. «Саодат» журалининг бош муҳаррири.

1958 йил. «Юрагимга яқин кишилар» китоби чоп этилади.«Мушоира» шеъри, «Зайнаб ва Омон» операси либереттоси ёзилди.

1965 йил. Ўзбекистон халқ шоири унвони берилади.«Куйларим сизга» шеърлар тўплами, «Ўйлар» адабий мақолалари китоби чоп этилади.

1967 йил. “Жавоҳарлал Неру” халқаро мукофоти лауреати бўлди. «Қуёшли қалам» поэмасини ёзди.

1970 йил. “Нилуфар” халқаро мукофот лауреати бўлди.

1972 йил. «Висол» шеърлар тўплами нашр этилди.

1972 йил. Болгария Халқ Республикасининг2-даражали “Кирил ва Мефодий” орденини олди.

1974 йил. 2 жилдлик «Асарлар» тўплами чиқди.

1975 йил. «Йиллар, йиллар» шеърлар китоби чоп этилди.

1976 йил. «Камалак» шеърлар китоби учун Давлат мукофоти берилди. «Шалола» шеърлар китоби чиқди.

1984 йил. Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди. Республика Давлат мукофоти лауреати бўлди. Ҳамид Олимжоннинг «Семурғ» достони асосида пьеса-эртак ёзди.

Орден ва медаллар билан мукофотланган.

1996 йилда вафот этди.


6 fikr

Sarvarbekga fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi.