Зулфиябегимга. Ғафур Ғулом

Умрларча давом этсин Ватан уфқида парвозинг, Замон акси садосидек жаранглаб турсин овозинг.   Асрларнинг нидоси янграган ҳар парда — сатрингким, Ҳаётий шашмақомлардир юрак зарбига тенг созинг.   Увайсий, Нодира, Зебуннисо, Меҳри, Махастийлар Тузатган анжуманнинг машъалидир фикри мумтозинг.   Ҳамиша сен қалам олганда халқлар толеин кўзлаб, Узун тонглар мусаффо ақлу идрок бўлди ҳамрозинг.   Қанотланган умид, иқбол эрур ҳар шеърким ёздинг,...
Read more


Виталий Качаев

Зулфия эккан кўчат Оқ булут қанотида, Шамоллар қўшиғида Африка тупроғида Кўчат ўтказди шоир… У кўчатнинг томири Тошкент қалбига туташ. Шоир шеьр ўқир экан Мисрлик, Сомалилик Қизлар сари талпинар, Барг ёзади чинор ва Худди бўлиқ тупроққа Интилганидай илдиз Талпинади ёш дарахт… Бўз ерда, қақроқ ерда Томир отар, чирмашар Зулфия эккан дарахт. Шоир жўнаб кетаркан, Занжи қизлар боқар шод: Кун қиздирган маконда Куртак...
Read more


Зулфиябегимни ёдга олиб… Суйима Ғаниева

Бир умр кўзимда турасан. Зулфия Мен Зулфия опа билан кўп учрашганман, сафарларда бирга бўлганман, бу нозиктабиат, саришта аёл, шуҳратли шоира, қайноқ меҳрли устоз ва мураббия билан бўлган суҳбатлардан кўп нарса уққанман, ўрганганман. Ёниқ ҳавас билан қарар эдим Зулфиябегимга. Бир неча мақолаларимни Зулфия опа хоҳишларига кўра ёзган ҳам эдим. Зулфия опа билан ҳар мавзуда — илмийми, адабийми, ярашиқли либосларми, лаззатли таомларми,...
Read more


Шоиранинг ҳаёт қўшиғи. Эркин Воҳидов

Шоирлик нима? Минг йиллардан қолган бу саволга ҳар бир давр ўз жавобини беришга интилади. Дарҳақиқат, у ҳунарми, санъатми? Тафаккурни лол қилувчи сеҳрми? Ва ё ҳеч ким ҳеч қачон англаб ета билмас мўъжизами? Бир замонда шоирликни жоду деб атадилар, одамларни ҳақ йўлидан оздиргувчи куфр дедилар. Бошқа бир замонда уни пайғамбарлик даражасига кўтардилар. Бир даврда шоирликни тарғиботчилик-ташвиқотчилик деб англадилар, бошқа бир даврда...
Read more


Зулфия – менинг алка кумарим. Амрита Притам

Ҳиндистон Осиё ёзувчиларининг анжуманига келганида Зулфия менинг меҳмоним бўлди. Ана шунда ўртамизда мустаҳкам дўстлик пайдо бўлди. Бу дўстлик мен Ўзбекистонга ташриф буюрганимда яна ҳам чуқур илдиз отиб, гўзал мевалар берди. 1961 йили мен Зулфия хонадонида бўлдим. Унинг бир неча шеърларини панжоб тилига ўгирдим, у эса менинг байтларимни ўзбекчалаштирди. Яна илҳом шавқида юрак Сўз излайди ёниқ, беором… Ўзбекча сўзлар, панжоби оҳанглар...
Read more


Эътиқодим ҳақиқат, Ҳақдир. Қутлибека Раҳимбоева

Адашмасам, саксонинчи йиллар охирлари эди. Матбуотда устоз Миртемир ҳақида шогирдлари Отаёрнинг хотиралари эълон қилинди. Зулфия опам буни ўқиб: — Шу йигитнинг эсдалик ёзиш учун танлаган услуби менга ёқди. Миртемир аканинг шеъриятига нигоҳ ташлаш орқали унинг шахсини очишга, шахсини кўрсатишга ҳаракат қилган. Аслида ижодкор ҳақидаги ёдномалар шундай ёзилиши керак. Шоир шеърисиз ким? Ҳеч ким! — деган эдилар. Ҳар гал жаннатмакон устоз...
Read more


Саксон йил ловуллаб сўнмаган ўт…

Жаннатмакон устозимиз Зулфияхоним, том маънода, улкан шахс эди. Биз — шогирдлари учун ҳеч қачон одатий, оддий одамга айланиб қолмасдилар. Ҳар сафар ҳузурларига борганимизда (Гарчанд баъзан ҳар кун дийдорлашиш насиб этса-да) худди имтиҳонга, синовга бораётгандек ҳаяжон билан борардик. Чимкент кўчасидаги хонадонларига борганимизда (кўпинча дугонам Муҳтарама билан борардик) учинчи қаватга кўтарилгач, эшиклари олдида бирпас туриб, бир-биримизга: — Тўхтанг, қўнғироқни эзмай туринг, сал...
Read more


Шеъриятнинг, сўзнинг байрами. Зулфия Мўминова

Ўзбек ҳалқи ўғил фарзанд дунёга келса қаттиқ қувонади. Суюнчилар, табриклар, “Умри билан берган бўлсин” – дейишлар ва албатта, ёши катталарнинг маслаҳати ила яхши исм қўйиш муҳим саналади. Ҳалқимиз қиз фарзанд дунёга келишидан ҳам кам хурсанд бўлишмайди. Шодлик, қутловлар, йўқловлар. Бувилар хурсанд, бизга ўхшайди – деб, аммалар ич-ичидан шод менга ўхшайди – деб, холалар қувонади, бир меҳрибоним кўпайди –дия. Ўзбеклар энг...
Read more


Ишончимнинг сен вафо тоғи…

Ишончимнинг сен вафо тоғи… Ҳамид Олимжон Қадим-қадимлардан буён ўзбек миллатининг қонига, жисму жонига, урф-одатига сингиб кетган севги, садоқат, меҳр-оқибат туйғулари муқаддас саналиб, олийжаноб инсонийликнинг энг покиза меҳробида асраб авайланган, ардоқланган.бунинг меваси ўлароқ пайдо бўлган “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Тоҳир ва Зуҳра” сингари бир қанча достонларнинг яралиши халқимизнинг маънавий кўзгусига, беғубор қалблар акс-садосига айланди. Мазкур ишқий асарларни ёдга олишим...
Read more


Энг яқин юлдуз. Гулчеҳра Жўраева

Зулфияга Шеърият ёғдуси – қасамкор сўздай Зулмат гўшаларни кесгувчи шамшир. Осмон юзидаги ситора кўздай Етти иқлим бўйлаб рўшнолик ташир.   Зуҳро – табиатнинг, сиз эса элнинг Яратган айрилмас бир бутун бағри. Сиз қуёш парчаси бўлиб ҳар дилни Олов оқимларга тўлдирган наҳри.   Бизга осмон қадар айтибсиз таҳсин, Ҳазрат навоийнинг Хамсаси атаб. Беш достон рамзида беш умид айтсин: Беш достон –...
Read more