Arxivlar

Ахмадова Муҳайё Олимжон қизи

Самарқанд давлат университети талабаси 1993 йил 3 декабр Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилган. 2012 йили фан йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазвор бўлган. 2011 йил Математика фан олимпиадаси республика босқичи ғолиби бўлиб, Голландиянинг Амстердам шаҳрида ўтказилган 52-Халқаро математика олимпиадасида совринли ўринни эгаллаган. 2012 йил Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Аргентинанинг Бойнос-Айрес шаҳрида ўтказилган 53-Халқаро математика олимпиадасида фаол иштирок этган. Ҳозирда “Математик...
Read more


Асқарова Гулжамол Шодмановна

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бош мутахассиси   1978 йил 5 март куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилган. 2001 йилда адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. 1998 йилда Республика  ёш ижодкорларининг Зомин анъанавий семинарида олий ўринни эгаллаган. Шу йили ижодий ютуқлари учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган. 9 та китоби нашр этилган: 1998 йилда «Дил фасли», 2000 йилда «Рўшнолик»,...
Read more


Аблаева Екатерина Сергеевна

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг катта ўқитувчиси           1981 йил 4 октябр куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йили фан йўналишида Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган. 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси сохиби бўлган. 2004-2007 йилларда Тошкент давлат аграр университетида аспирантурани ўқиб тамомлади. Шу кунга қадар Екатерина Аблаеванинг 30 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Айни кунларда...
Read more


Аббосова Меҳриноз Носиржон қизи

Ўзбекистон  давлат жаҳон тиллари университети талабаси   1995 йилда  Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. 2012 йили адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган. 2009 йилда  “Дўрмон” ижод уйида ўтказилган ёш ижодкорларнинг “Истеъдод мактаби” республика анжуманида устоз адиблар эътиборига тушган ва  “Мен ёшликман” номли  илк китоби 20 минг нусхада чоп этилган. 2014 йили “Юлдузранг қўшиқлар” номли китоби  чоп этилди. Инглиз...
Read more


У яшашни севарди (Ҳамид Олимжон ҳақида хотиралар)

Одимлаб ўтганим — йиллар ва йўлларга хаёлан қайтаман. Бу йўллар ва йилларнинг бирон лаҳзасини ҳам беҳаяжон, лоқайд эслай олмайман. Ҳар бир дақиқасида қувончу изтироблар, топиш, йўқотишлар, дийдорлашиш, айрилишлар бор. 1932 йил… Бу сана менга ёш ва ўтли, шиддатли бўлиб кўринаверади. Балки, бу ўша пайтдаги туйғуларим, кечинмаларим билан боғлиқдир?.. Мен Ҳамид Олимжонни илк дафъа ўша йилда кўрганман. Биз—йигирма чоғли адаби-ёт ихлосмандлари...
Read more


Зулфия ҳақида машҳурлар

***   “Шоира Зулфиянинг адабиёт оламимиздаги овозини биринчи эшитганимда, биринчи шеърларини ўқиганимда илҳомининг тозалиги, ҳисларининг нафислиги, шеърларининг самимийлигидан суюнган эдим” Ойбек – Ўзбекистон халқ ёзувчиси   ***   “Ўзбек поэзиясида Зулфия деган номнинг чақнаб пайдо бўлиши – тонг юлдузининг туғилишига тенг воқеа бўлгани ҳануз эсимда, ўша тонгнинг ўзидай рост ва ёрқин бир ҳақиқат бу ўзи!” Миртемир – Ўзбекистон халқ шоири...
Read more


Ҳадя этай. Еркеш Иброҳим

… Мен она ўлкамда гулшан оралаб, Сўзга сўз қўшгандай гуллар саралаб, Миниб Кўкчатовнинг ҳур шамолига Чиқурман Зулфия истиқболига.   Бу соф ҳавони ул бол каби тотсин, Бу гўзал қирлардан  маҳлиё ўтсин, Ҳеч ким битолмаган бир қўшиқ битсин, Бу юрт сувратини юракда элтсин.   Ошарман булутга туташ тоғлардан, Муздай сувлар олиб шўх булоқлардан, Бахмал ўтовлардан, кўк ўтлоқлардан Унга туҳфа элтай кўп...
Read more


Теранлик. Эркин Воҳидов

Теранликни қидирмадим уммонлардан, Инсонлардан топдим уни, инсонлардан. Теранлик бу — нур ёғилган юзлардадир, Теранлик бу — ўйчан боққан кўзлардадир.   Майингина чимирилган қошлардаги, Нуқра-нуқра қиров қўнган сочлардаги, Бўронларда эгилмаган бошлардаги Теранликнинг таърифига сўз бормикан…   Машъум йиллар дилга солган озоридан, Оналарнинг ҳасратидан, оҳ-зоридан Одамларнинг юрагида уммони бор, Уммонларнинг сокинлиги, тўфони бор.   У йилларнинг зилзиласи кўкракларда, Машъум уруш доғи ҳали...
Read more


Зулфияхоним меҳргиёси. Пиримқул Қодиров

Истеъдод афсонавий меҳригиёга ўхшаган ноёб бир неъматдир. Шунинг учун истеъдодли ижодкор яратган асар бизнинг дилимизга, аввало, меҳр туйғусини олиб киради. Мен буни 1944 йилда 16 яшар ўспиринлик пайтимда Зулфия опанинг «Кўзларингда борми юлдузинг?» деб аталган шеърини ўқиганимда илк бор ҳис қилган эдим. Ўшанда ҳали қонли уруш давом этаётган машаққатли кунларни бошдан кечирмоқда эдик. Катталарнинг аксарият кўпчилиги фронтга кетган, улар қиладиган...
Read more


Хонбиби Эсенқораева. Қирғиз шоираси

Зулфияхонимга Шоиранинг 80 йиллик юбилейида ўқилган Тўмарисдай эл бошқариб, Кирнинг бошин олмадинг. Бибихонимдай Темурга Нақшин сарой солмадинг. Бироқ сени суйган элга, Сенга таъзим қилган элга Умрингни бағишладинг.   Шеърларингга ошиқ бўлиб, Ҳайрон қолган зотлар кўп. Келажакка қаламингнинг Бисоти мўл, мулки хўп. Ким айтади тош кесмоқдан, Ким айтади бош кесмоқдан Ўлан ёзмоқ ўнғай деб?   Шеър ёзмоқ — тоғни ағдармоқ, Заргардай...
Read more