Ҳамид Олимжоннинг ҳаёт солномаси

Ҳамид Олимжон

(1909-1944)

1909 йил, 12 декабр. Жиззахда меҳнаткаш оиласида таваллуд топди.
1918 йил. Жиззах шаҳридаги Наримонов номли тўлиқсиз ўрта мактабда ўқийди.
1923 йил. Самарқанддаги Ўзбек билим юртига ўқишга киради.
1928 йил. Билим юртининг “Ёш куч” деворий газетаси ва “Учқун” қўлёзма журналида дастлабки шеър ва мақолалари босилади.
1025 йил. «Кимдир» номли биринчи шеъри эълон қилинади.
1926 – 1927 йиллар. “Зарафшон” газетаси умумий шуъба бўлими мудиринингмуовини.
1928 йил. Ўзбекистон Олий Педагогика институтида (1930-йилдан бошлаб Ўзбекистон Давлат Педагогика Академияси)нинг иқтисод факултетига ўқишга киради.
1928 йил. Биринчи шеърлар тўплами “Кўклам” босилиб чиқади.
1929 йил. Қримда В.В. Маяковский билан учрашади.
1930 йил. «Тонг шабадаси» ҳикоялар тўплами нашр этилади.
1932 йил 1июнь. Педакадемиянинг ижтимоий-иқтисодий
факултетини тугатади.
1931 йил 10 май. “Қурилиш” журналининг масъул котиби.
1931йил 7 август. Тошкентга кўчиб келиб, ёшлар газетасида бир неча ой масъул котиб лавозимида хизмат қилади.
1932 йил. “Олов сочар” шеърлар тўплами эълон қилинади.
1933 йил 8 февраль. Маданий қурилиш илмий-текшириш институтининг катта илмий ходими.
1932 йил. “Бахтлар водийси” шеъри эълон қилинади.
1932 йил 1июнь – 1933 йил 1апрель. Ўша пайтдаги “Ўзбекистон шўро адабиёти” журналида масъул котиб вазифасини бажаради.
1932 йил 25 апрель. Ўзбек адабиёти бўйича доцент унвони берилади.
1932 йил. “Пойга”, “Ўлим ёвга” шеърлар тўпламлари босмадан чиқди.
1936 йил, июнь-июль. А.С. Пушкиннинг «Кавказ асири», «Сув париси» асарларини таржима қилади.
1936 йил. “Дарё кечаси” шеърлар тўплами нашр этилади.
1936 – 1937 йиллар. Н. Островскийнинг “Пўлат қандай тобланди” романини таржима қилади.
1937 йил 30 март. “Ўрик гуллаганда” шеъри яратилди.
1937 йил. “Шеърлар” тўплами босилиб чиқди.
1938 йил, январь. Ўзбекистон Ўқув-педагогика Давлат нашриёти тил ва адабиёт бўлимининг мудири.
1938 йил. “Зайнаб ва Омон” достони яратилди.
1939 йил 27 апрель. Ўзбекистон Ёзувчилари съездида Республика Ёзувчилар уюшмаси ҳайъати раиси қилиб сайланади.
1939 йил 23 декабрь. Катта Фарғона канал қурилишидаги самарали маданий хизматлари учун орден билан мукофотланади.
1939 йил. “Ўлка” ва “Ойгул ваБахтиёр” шеърий китоблари нашр этилади.
1940 йил. “Бахт” шеърлар тўплами босмадан чиқади.
1942 йил 29 апрель. Ўзбек Давлат опера ва балет театрида Ҳамид Олимжон, Н.Погодин, Уйғун ва Собир Абдулла либреттоси асосида саҳналаштирилган “Ўзбекистон қиличи» мусиқали драмасининг премьераси бўлиб ўтади.
1942 йил. “Қўлингга қурол ол” ҳамда “Она ва ўғил” шеърий тўпламлари босилиб чиқади.
1943 йил 17 февраль. Делегацсия таркибида Марказий фронтга боради.
1943 йил 21август. Ўзбек Давлат драма театрида “Муқанна” спектаклининг премьераси бўлиб ўтади.
1943 йил 4 ноябрь. Ўззбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси қилиб тасдиқланди.
1943 йил. “Ишонч” шеърлар тўплами нашр этилади.
1944 йил. Сўнгги асари “Жиноят” ёзилди.
1944 йил 3 июлда фожиали вафот этади.
Тошкент шаҳридаги Балиқчи кўчасига, Самарқанд вилоят мусиқа, драма ва комедия театрига, Жиззахдаги Педагогика ўқув юртига, Жиззах маҳалласига Ҳамид Олимжон номи берилган.

2 fikr

Sitora Toshmatovaga fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi.