ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ Ф А Р М О Н И ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-­маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги и6ратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида:

 

  1. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Фанлар академияси, Бадиий академия, “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази, Ёзувчилар, Бастакорлар, Меъморлар уюшмалари, “Олтин мерос”, “Камолот”, “Умид”, “Улуғбек”, “Наврўз” жамғармалари ва кенг жамоатчиликнинг Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.

Зулфия номидаги Давлат мукофотини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилаларига биттадан ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида бериш мақсадга мувофиқ деб топилсин.

  1. Белгилаб қўйилсинки:

Зулфия номидаги Давлат мукофоти мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун берилади;

Зулфия номидаги Давлат мукофоти энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида тайинланади;

          Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳи6алари бўлган мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари танлаган йўналишлари бўйича олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.

 

  1. Зулфия номидаги Давлат мукофотининг Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан Фанлар академияси, Бадиий академия, “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази ва бошқа тегишли жамоат ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган кўкрак нишони ҳамда дипломи намунаси тасдиқлансин.
  2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги Низом 1-иловага, мукофот комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага ва комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ва унга қўмита раиси раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Давлат мукофоти бериш, кўкрак нишони ва дипломини тайёрлаш учун Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасига давлат бюджетидан тегишли маблағ ажратсин.
  5. Зулфия номидаги Давлат мукофоти мукофот комиссияси кенг жамоатчилик фикрини атрофлича ўрганиб, талабгорлар фаолиятини ҳар томонлама муҳокама қилиб чиқарган ҳулосалари асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан берилиши белгилаб қўйилсин.
  6. Мазкур Фармоннинг 6ажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Д,Fуломова зиммасига юклатилсин.

    Ўзбекистон Республикаси

    Президенти   И.КАРИМОВ

 

Тошкент ш.,

    1999 йил 10 июнь,

          ПФ-2326-сон

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.