Табрикнома

Менинг қимматли Марваридхоним!

 

Бизни бир-биримизга олдин шеърларимиз топиштирган. Ўзимиз эса эллигинчи йилларнинг бошларида, Москвада, Ёзувчиларининг съездига борганимизда учрашганмиз. Уша кунларнинг ҳар бир даҳиқаси эсимда: биз бирпасда узоқ йиллик қадрдонлардай яқин бўлиб кётган эдик. Чунки тақдир ҳар иккаламизга ҳам бир хил сахий ва шафқатсиз муносабатда бўлган эди. Севги, жудолик…

Озарбайжон адабиётининг классиги Урдубодий Сизнинг, Марваридхоним, биринчи шеърий китобннгизни ўқиётиб: «Озарбайжон шеъриятига кичкина Махсати кириб келди», деганини яхши биламан. Улуғ кишилар доим тўгри башорат қиладилар. У сизнинг тортинчоқ овозингиз ва нозик қалбингиздаги катта истеъдодни кўра олган эди.

Сиз Озарбайжон халқининг бой поэтик мероси руҳида тарбиялангансиз, ўзингиз айтгандек, «Низомий набираси» классик шеърият анъаналарини давом эттирдингиз, Махсати ва Нотавон куйлай олмаган пардада куйладингиз, уларнинг бахт ҳақидаги орзуларига жавоблар айтдингиз.

Сизнинг истеъдодингиз қудратга тўлган паллада қаламингиздан қанчадан-қанча ўзига! хос, ажойиб асарлар яратилди. Уруш йиллари битган мисраларингизда фашизмга қарши қаҳр-ғазаб, чексиз нафрат, халқимиз ғалабасига буюк ишонч жаранглаб турди. Уруш йиллари болаларига бағишланган шеърларингизни ҳаяжонсиз ўқий олмайман. Ўша оловли йилларда мамлакатимизнинг бошпанасиз қолган, она меҳридан маҳрум бўлган ёш гражданлари бошида Сиз Ҳумо қуши каби шеърий қанотингизни ёйдингиз. «Оналик қанотлари» эди бу китобнинг номи.

Сизнинг ижодиётингиз ҳам табиатингиз каби барқарордир. Толиқиш нималигини билмайсиз, муҳаббатли қалбингиз Сизни бепоён Ватанимизнинг бутун кенгликлари бўйлаб етаклайди ва зийрак кўзингиз билан кўрқлаган нозик дилингиз билан ҳис этилган ҳамма нарса қўшиққа айланади. Шунинг учун ҳам китобларингизни варақлаганда, гўё Ватанимиз харитаси очилгандай бўлади, унинг нақадар бойлигини, нақадар гўзаллигини. кўрамиз! Жонажон диёрингиз Озарбайжонни нақадар севиб куйлайсиз!

 

Тоғларинг доим баланд, сойларинг тўлиқ бўлсин,

Қулоғимда янграган шод, қувноқ қўшиқ бўлсин,

Зарур бўлса, кўкрагим ёвингга тўсиқ бўлсин,

Менинг республикам

 

Бу сатрлар шунчаки мадҳия эмас, ота- боболари яшаб ўтган, ўзи бахт топган, авлодига ҳам қолдириб кетаётган тупроққа меҳр изҳори эканига дарров ишонаман:

 

Ҳасратингнинг сийнамда ётган кўзи уйғонди,

Аласқарнинг, Воқифнинг ширин сўзи уйғонди,

Юрагимда беш миллион уйнинг чироғи ёнди,

Чироғларга нур берган обод элларинг бўлсин,

Менинг республикам!

 

Тақдирлари ўхшаш эл-элатлар мамлакати, Марваридхоним, нақадар буюк Ватан! Ҳамма ерда юрагингизга, яқин кишилар яшайди, ҳамма жойда халқлар дўстлиги мавзуси ижодингиздаги асосий мавзулардан биридир!

«У кунлар» деб аталган бу шеър менинг республикам ҳақида:

 

Кундузлар қуёшни бағрига босган,

Тунлар юлдузларни кўксида очган,

Ҳавоси, навоси шафтоли бўйли,

Водийси пахтали, лолали, куйли —

Ўзбек ерларининг шайдосидирман.

 

Чўққиларга чиқдим, атрофга боқдим,

Жўшган қалб уммони мавжида оқдим,

Меҳримни севинчдай ёйдим ҳар ёнга,

Меҳнатли, оромли, шеърли жаҳонга —

Эвазига илҳом гадосидирман.

 

Нақадар катта муҳаббатнинг овози бу! Икки, юрт—Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳақида бир хил ҳарорат билан ёза олгансиз.

 

У тупроқ, у улфат, у масъуд кунлар

Ўти юрагимда бир нафас сўнмас.

Гул водийда қолди мафтун кўнгиллар,

Сени Ватанимдай севмайин бўлмас.

Эй, ўзбек еллари, атирли еллар,

Кўксимдан ўқийсиз ҳали кўп шеърлар…

 

Ҳақиқий шоирнинг муҳаббати улкан бўлади. Унинг қалбига дунё сиғади, унинг қалби туташ бўлади. Мен Сизнинг шеърингизда шундай улканлик туяман.

Қавказ ва Урта Осиё ҳақидаги, тинчлик ва озодлик учун мардона кураш олиб бораётган жаҳон халқлари тўғрисидаги шеърларингиз, севги ва садоқат ҳақидаги шеърла- рингиз… қайси бири ҳақида гапирай?

Марваридхоним, Сизни Узбекистонда яхши билишади: шеърларингиз ўзбек тқлида бир неча бор нашр этилган, улардан кўпчилигини ўзим сева-сева таржима қилганман.

Сиз билан бирга Озарбайжон диёри бўйлаб сафар қнлган чоғимда, халқингиз Сизни қанчалик севишини ўз кўзим билан кўрганман, хурсанд бўлиб, Сиз билан фахрланганман. Ҳақиқий шоир иззати эл ичида билинади.

Қадрдоним, олижаноб Марваридхоним, менинг овозим, Сизнинг уйингизга қай маҳалда етиб боришини, бинобарин, Сизга ҳозир хайр- ли тонг, хайрли кун ёки хайрли кеч дейишим- ни билмайман. Шуни айтишни истардимки, йиллар ўтиб кетдилар. Шеърлар эса бизни халқимиз меҳр-муҳаббатн билан тақдирлади.

Илҳом билан нурланган қадрдон чеҳрангизни хаёлан кўриб турибман, биз дўстларингиз, илҳомингиз мухлислари орзиқиб кутаётган янги шеърлар оппоқ қоғозга қандай енгил кўчаётганини тасаввуримда кўриб турнбман! Сизни доим — ҳаётда ҳам шундай кўришни орзу қиламан.

1982

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.