Наим Каримов

 

Таниқли ёзувчи ва олим, филология фанлари доктори, профессор, илмий ва оммабоп асарлар муаллифи, Беруний мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Наим Каримов бутун умрини адабиёт соҳасига бағишлаб эл-юртга хизмат қилди. Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш йўлидаги беминнат хизмати учун «Эл-юрт ҳурмати» ордени юксак унвонига сазовор бўлган.

Таржимаи ҳол

Ўзбек адабиётшуноси Наим Фатиҳович Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда зиёли оиласида туғулган. У 1955 йилда САГУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факултетини тамомлаган.

Наим Каримов дорилфунунда ўқиб юрган кезларидаёқ жуда синчков, илмга ташна, қизиққан нарсасининг тагига етмагунча қўймайдиган бир талаба сифатида танилди. Талаба бўш вақтининг ҳаммасини кутубхоналарда эски журналлар ва газеталарни титкилаб ўтказар, бирор тузукроқ материални нон ушоғини тергандай йиғиб олишга интилар эди.. Эҳтимол, шунинг учун ҳам у адабиётимиз тарихини жуда яхши биладиган, унинг кўпгина тафсилотларидан хабардор мутахассис бўлиб етишишига сабаб бўлган.

Наим Каримов 1955 йилда дорилфунунни битиргандан бери Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида хизмат қилиб келмоқда. У ўнлаб китоблар, юзлаб мақолалар яратди, турли конференциялар ва симпозиумларда маърузалар қилди, ёрқин илмий фаолияти учун Беруний номидаги республика давлат мукофоти билан такдирланди, филология фанлари доктори, профессор илмий унвонига сазовор бўлди. Хуллас, салкам ярим асрлик ижодий фаолияти натижасида Наим Каримов ўзбек адабиётшунослиганинг ўзига хос, бетакрор намояндаларидан бирига айланди. Ҳар ҳолда, XX асрнинг иккинчи ярмидаги ўзбек адабиётидаги ривожланшини Наим Каримовсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

«Наим Каримовнинг адабиётшунослик илмига қўшган ҳиссаси нималарда кўринади», деб сўралса, нима деб жавоб бериш мумкин? Биринчи навбатда, унинг матншунослик соҳасига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлаш керак. XX асрдаги ўзбек ёзувчиларнинг асарларини тайёрлаш ва нашр қилиш ишини назарда тутмоқ керак. Маълумки, кейинги йилларда Ойбекнинг 20 жилдлик, Ҳамид Олимжоннинг 10 жилдлик, Ғафур Ғуломнинг 12 жилдлик Мукаммал асарлар тўпламлари нашр этилди. Уларнинг ёнига Ҳамза Ҳакимзоданинг ҳам 5 жилдлик асарлар тўпламини қўшиб қўймоқ керак. Бу ишларнинг ҳаммасида Наим Каримов ё илмий раҳбар сифатида, ёхуд фаол иштирокчи сифатида қатнашди.

Тўғри, бу асарларни нашр этиш принциплари, уларнинг таркиби масалаларида мунозара қилиш мумкиндир, масалан, Ҳамид Олимжон «Пўлат қандай тобланди» романини таржима қилган бўлса, уни шоир асарларининг мустақил жилди сифатида нашр қилиш шарт эмас эди. Лекин нима бўлганда ҳам, бу муаллифларнинг Мукаммал асарлар тўпламини нашр этиш адабиётшуносликда янги бир саҳифа очди. Чунки улар биринчи марта ёзувчиларнинг архивларини, кўлёзма меросларини чуқур ўрганиш асосида қилинган эди. Бу китоблар XX аср классикларининг ижодини ўрганиш ишларини олдинга силжитади.

Ёки бўлмаса, Наим Каримовнинг ёзувчилар ҳақидаги монографияларига назар ташлайлик. Маълумки, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом каби ёзувчилар ҳақида Наим Каримовдан аввал ҳам монографиялар ёзилган эди. Бу ўринда, масалан, раҳматли домламиз Ҳомил Ёқубовнинг Ойбек, Ғафур Ғулом ҳақидаги китобларини эслаш мумкин. Шунга қарамай, Наим Каримов бу ижодкорлар тўғрисида яна ёзишга журъат этди ва ўз сўзини айтишга муваффақ бўлди. Масалан, у Ҳамид Олимжон маҳоратини зукколик билан тадқиқ қилади ва унинг шеърий соҳаси тўғрисида жуда кўп ўринли кузатишлар ҳамда мулоҳазаларни ўртага ташлайди. Олимнинг Ойбек ҳақидаги китоби ҳам илмий кузатишларга бойлигидан ташқари, жуда бой эмоционал кўтаринкиликка эга.

Наим Каримов ким тўғрисида ёзмасин, китобида, рисоласида ва ҳатто мақолаларида, албатта, бирон янги гап айтишга, ёзувчининг ижоди билан боғлиқ биронта муҳим тафсилотни баён этишга уринади. Масалан, унинг Ҳамза Ҳакимзода вафотига бағишланган кичкина мақоласида илмий жиҳатдан анча кенг ёритилган бу ҳодисага бутунлай янгича ёндошади ва унинг ўлими тасодифий бўлмагани тўғрисидаги тахминни олдинга суради. Ёки олимнинг Усмон Носир ҳақидаги иккита рисоласи ҳам бошдан-оёқ янги материаллар асосида ёзилган.

Наим Каримов Чўлпон тўғрисида ҳам анча юксак савияда рисола яратди. Бу илк рисоладан бири эди. Наим Каримов шоирнинг туғилган жойи Андижон эмас, Ёрқишлоқ экани тўғрисидаги таҳмин оддинга сурилади ёки унинг яқин қариндош-уруғларининг (жумладан, Фоиқа аянинг) хотираларидан кенг фойдаланади. Улариинг бари китобга ўзига хос ранг берган ва уни Чўлпон ижодини ўрганишдаги қимматли манбалардан бирига айлантирган.

Мустақиллик йилларида олим истедодининг янги қирралари намоён бўла бошлади. Ўзининг студентлик йилларида дарсликсиз қийналиб ўқиганлари туртки бўлдими ёки бошқа бирон сабаб биланми Наим Каримов мактаблар, олий ўқув юртлари учун дарсликлар яратиш ишига жиддий эътибор бера бошлади. Натижада унинг академик Б. Назаров, профессор У. Норматовлар билан бирга яратган 9-синф ўқувчилари учун «Адабиёт» китоби нашр қилинди. Айни чокда олий ўқув юртлари учун яратилган «XX аср ўзбек адабиёти тарихи» деган китоби ҳам (бошқа муалифлар билан бирга) бу соҳадага тадқиқотларни умумлаштирувчи асар бўлди.

Мустақиллик йилларида Наим Каримов ижодида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган янга бир мавзу пайдо бўлди. Бу шўро замонидаги оммавий қатағон мавзуси бўлиб, Наим Каримов унинг адабиёт билан боғлиқ жиҳатларини ёритишга ва шу билан яқин тарихимизнинг ўқилмай қолган ёхуд нотўғри ўқилган саҳифаларини қайта тиклашга ҳаракат қилди. Бу интилиш унинг ижодида, айниқса, 1991 йилдан бошлаб жуда кенг кўламда ишлана бошлади. Масалан, ўша кезларда оммавий бўлган «Фан ва турмуш» журналида «Наркомпрос иши», «Чўлпон учун кишан», «Ассалому алайкум, дорнинг оғочи», «Қодирийнинг боши – Янги йил совғаси», «Тош экан бу бошим» каби мақолалари босилдики, уларда анча ихчам шаклда бўлса ҳам, адабиётимизнинг шу пайтгача мутлақо тилга олинмай келинган жиҳатлари очилди.

Шунингдек, Наим Каримов сўнгга бир неча йиллар мобайнида «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси ва бошқа газеталарда ҳам адабиёт, санъат ва маданиятимизнинг ёрқин намояндалари тўғрисида кўпгана жажжи портретлар эълон қилди ва уларда адабиётшуносликда ҳам миниатюра жанри яшашга ҳакли эканлигини, чинакам истеъдодли олим кичик ҳажмли асарда ҳам теран ва муҳим фикрлар айтиши мумкинлигинини исботлаб берди. Бу танқидий миниатюралар катта-катта тадқиқотларнинг ибтидоси бўлса ажаб эмас. Нима бўлганда ҳам, улар ўзбек адабиёти ҳамиша ёрқин истеъдодларга бой бўлганини ва шўроларнинг қатлли ов машинаси бу истеьдодларга қирон келтирганини яхши очиб беради.

Наим Каримов бир неча йилдан бери мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш комиссиясининг раиси сифатида ишлаб келмокда. У, айниқса, «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуини бунёд этишда, шунингдек, «Қатағон курбонлари хотираси» музейини ташкил этишда катта жонбозлик кўрсатди. Бугунги кунда «Қатағон курбонлари хотираси» музейини ташкил қилиш бениҳоя қийин иш, чунки улардан қолган суратлар, қўлёз-малар, ҳужжатлар, кийим-кечак ва бошқа ашёларни топиш ғоятда мушкул иш. Шунга қарамай, зарур экспонатлар йиғилди ва музей белгиланган муддатда очилди. Музейни республикамиз Президенти келиб кўрди ва ўз фикр-мулоҳазаларини айтди. “Ҳеч шубҳамиз йўқки, бу музе鬬¬¬¬ –ватанимизнинг кечаги аламли ўтмишини, бугунги улуғворлигини ҳам ёш авлодга уқтиришда катта роль ўйнайди”.

Наим Каримов фаолияти, унинг бутун умри адабиёт воситасида эл-юртга хизмат қилиш билан ўтганидан далолат беради. Ҳукуматимиз унинг бу соҳани ривожланитиришидаги беминнат ҳиссаси учун «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

Ижодий фаолияти

Алоҳида Нашрлари:
1. Некоторые вопросы поэтического мастерства Хамида Алимджана: Автореф. дисс. канд. филол. наук. – Т., 1962. – С. 23.
2. Ҳамид Олимжоннинг поэтик маҳорати. – Т.: Фан, 1964. – 160 б.
3. Гўзалликнинг олмос қатралари. Ҳ. Олимжон лирикаси. – Т.: Ўзбекистон, 1979. – 39 б.
4. Ҳамид Олимжон. Шоир ҳаёти ва ижодидан лавҳалар. – Т.: Ёш гвардия, 1979. – 247 б.
5. Бахт ва шодлик куйчиси. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. – 40 б.
6. Илҳом чашмасининг ажиб мавжлари (Ойбек ижодхонасига бир назар). – Т.: Фан, 1982. – 56 б.
7. Урушдан кейинги давр ўзбек совет адабиёти. – Т.: Фан, 1982. – 160 б.
8. Ҳозирги ўзбек шеърияти. – Т.: Ўзбекистон, 1984. – 39 б.
9. Ойбек гулшанида қолган ғунчалар (Ойбекнинг тугалланмаган асарлари тўғрисида). – Т.: Фан, 1985. – 79 б.
10. Ойбек (Машҳур ўзбек адибининг ҳаёти ва ижодидан лавҳалар). – Т.: Ёш гвардия, 1985. – 200 б.
11. Пушкин ва ўзбек шеърияти. – Т.: Фан, 1988. – 78 б.
12. Ҳамид Олимжон лирикаси. – Т.: Ўзбекистон, 1989. – 30 б.
13. Ойбек ва Зарифа. – Т.: Ўзбекистон, 1990. – 128 б.
14. Ҳамид Олимжон лирикаси (Шоир таваллудининг 80 йиллиги). – Т.: «Билим» жамияти, 1990. – 22 б.
15. Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон. – Т.: Фан, 1991. – 84 б.
16. XX аср ўзбек адабиёти тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ва миллий истиқлол мафкураси: Филол. фанлари док. дисс. автореф. – Т., 1993. – 49 б.
17. Усмон Носир. Ҳаётидан лавҳалар, хужжатлар, ривоятлар. – Т.: Шарқ, 1993. – 204 б.
18. Ўзбек адабиёти. 11-синф учун дарслик. – Т.: Ўқитувчи, 1993. – 351 б. Б. Назаров, У. Норматов билан ҳамкорликда.
19. Ўзбек адабиёти. 11-синф учун мажмуа. – Т.: Ўқитувчи, 1993. – 415 б. Б. Назаров, Т. Ниёзметова, У. Норматов билан ҳамкорликда.
20. XX аср ўзбек адабиёти. 11-синф учун дарслик. – Т.: Ўқитувчи, 1995. – 350 б.
21. XX аср ўзбек адабиёти (Мажмуа). 11-синф учун. 2 нашри. – Т.: Ўқитувчи, 1997. – 415 б.
22. Adabiyot. 5-sinf uchun darslik. Majmua. – Т.: O’qituvchi, 1999. – 352 b. U.Normatov bilan hamkorlikda.
23. XX аср ўзбек адабиёти тарихи. Университетлар ва педагогика институтлари бакалавр ихтисосини олувчилар учун дарслик. – Т.: Уқитувчи, 1999. – 543 б.С. Мамажонов, Б. Назаров, У. Норматов, О. Шарафиддинов билан ҳамкорликда.
24. Усмон Носирнинг сўнгги кунлари. Ҳаётий лавҳалар, ҳужжатлар, ривоятлар. – Т.: Шарқ, 1994. – 253 б.
25. Adabiyot. 5-sinf uchun darslik. Majmua. 2-nashri. – Т.: O’qituvchi, 2000. – 349 b. U.Normatov bilan hamkorlikda.
26. Истиқлолни уйғотган шоир. – Т. : Маънавият, 2000. – 88 б.
27. Adabiyot. 9-sinf uchun darslik. Majmua. 2-nashri. – Т.: Manaviyat, 2000. – 240 b.T.Mirzaev, B.Nazarov, U.Normatov, B.Qosimov bilan hamkorlikda.
28. Adabiyot. 5-sinf uchun darslik. Majmua. 3-nashri. – Т.: Yozuvchi, 2001. – 352 b.U.Normatov bilan hamkorlikda.
29. Adabiyot. 5-sinf uchun darslik. Majmua. 4-nashri. – Т.: Yozuvchi, 2002. – 350 b. U.Normatov bilan hamkorlikda.
30. Adabiyot. 9-sinf. O’qituvchilar uchun metodik qo’llanma. – Т.: Manaviyat, 2002. – 152 b. T.Mirzaev, B.Nazarov, U.Normatov, B.Qosimov, S.Ahmedov bilan hamkorlikda.
31. Ўзбек адабиёти. 11-синф учун дарслик. 3-нашри. – Т.: Ўқитувчи, 2002. – 431 б. Б. Назаров, У. Норматов билан ҳамкорликда.
32. Ўзбек адабиёти. 11-синф учун мажмуа. 3-нашри. – Т.: Ўқитувчи, 2002. – 448 б. Б. Назаров, У. Норматов билан ҳамкорликда.

Вақтли матбуотда ва тўпламларда босилган мақолалар:

1953
33. «Озодлик денгизчиси» [Поль Тийярнинг қиссаси ҳақида] // Ёш ленинчи. – 1953. – 5 февр.
Б. Ҳасанов билан ҳамкорликда.

1956
34. Янги ҳикоялар тўплами [А. Мухтор ҳикоялари ҳақида] // Тошкент ҳақиқати. – 1956. – 26 окт.
Т. Баҳромий билан ҳамкорликда.

1957
35. «Саодат» повести ҳақида // Ёш ленинчи. – 1957. – 4 июль. Ғ. Мўминов билан ҳамкорликда.

1959
36. Етук поэзия учун [Мирмуҳсиннинг «Танланган асарлари» тўғрисида] // Тошкент ҳақиқати. – 1959. – 29 июль.
37. Писатель – борец за счастье народа [О Хамзе] // Комсомолец Узбекистана. – 1959. – 17 марта. Совместно с Г. Муминовым.
38. Шоир ва фольклор [Ҳамид Олимжон юбилейи олдидан] // Ўзбекистон маданияти. – 1959. – 16 дек.
39. Ҳамид Олимжоннинг «Зайнаб ва Омон» поэмасида қофия // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1959. – 4 сон. – Б. 30-35.

1961
40. Буюк украин шоири [Тарас Шевченко юбилейи олдидан] // Совет мактаби. – 1961. – 2-сон. – Б. 11-16.
41. Замон нафаси // Ўзбекистон маданияти. -1961.- 4 ноябрь.
42. Замонавий бадиий фильмлар яратайлик // Тошкент ҳақиқати. – 1961.-7 апр.
43. Ҳамид Олимжон ҳарбий лирикасининг поэтик хусусиятлари // Адабиётшунослик ва тилшунослик масалалари. – 1961. – 3-китоб. – Б. 40-53.
44. Ҳамид Олимжоннинг поэтик маҳорати тўғрисида // Замонавийлик ва маҳорат. – Т., 1961. – Б. 312-345.

1962
45. Шеърнинг ички мусиқаси [Ҳамид Олимжоннинг «Зайнаб ва Омон» поэмасида] // Адабиётшунослик ва тилшунослик масалалари. – Т., 1962. – 4-китоб. – Б. 128-138.

1963
46. Замон нафаси қани? [Т. Жалоловнинг «Олтин қафас» қиссаси ҳақида] // Ўзбекистон маданияти. – 1963. – 5 июль.
47. Улуғ Ватан уруши даврида ўзбек кино санъати // Ўзбекистон кино санъати. – 1963. – Б. 26-35.
48. Юксак ғоялар ва олий туйғулар поэзияси учун // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1963. – 4-сон. – Б. 4-8.

1964
49. «Гамлет» [Г. Козинцевнинг шу номдаги кинофильми ҳақида] // Ўзбекистон маданияти. – 1964. – 14 ноябрь.
50. Маърифат юлдузи [«Улуғбек юлдузи» фильми ҳақида] // Ўзбекистон маданияти. – 1964. – 28 ноябрь.

1965
51. Ойдин ҳаёт саҳифалари [Й. Аъзамовнинг «Ойдин саҳифа» кинофильми ҳақида] // Узбекистон маданияти. – 1965. – 19 июнь.
52. Сўнмас юлдуз [«Улуғбек юлдузи» кинофильми ҳақида] // Фан ва турмуш. – 1965. – 1-сон. – Б. 21.
53. Қалб туғёни // Ўзбекистон маданияти. – 1965. – 14 апрель.

1967
54. Узбекская советская литература на современном этапе. Поэзия // История узбекской советской литературы. – М., 1967. – С. 350-367.
55. Мангу олов. А. Қаҳҳорнинг 60 йиллиги // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1967. – 5-сон. – Б. 25-29.
56. Қаҳрамонни қидириб [«Виждон амри билан» кинофильми ҳақида] // Ўзбекистон маданияти. – 1967. – 14 янв.
57. Ҳамзашунослар Фарғонада // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1967. – 3-сон. – Б. 62-63.

1968
58. Дорога мужества [О кинофильме «Дорога»; Алжир] // Ўзбекистон маданияти. – 1968. – 1 ноябрь.
59. Халқ хизматида [Адабиётшунос Ҳ. Ёқубов] // Ўзбекистон маданияти. – 1968. – 9 апр.

1969
60. Тоғдай буюк, дарёдек уйғоқ [Ҳ. Олимжоннинг туғилганига 60 йил тўлиши муносабати билан] // Саодат. – 1969. – 12-сон. – Б. 10-11.
61. Ҳамид Олимжон лирикаси // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1969. – 6-сон. – Б. 22-32.

1970
62. Ойбекнинг насрий шеърлари // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1970. – 2-сон. – Б.88.
63. Шоирнинг санъати [Ҳ. Олимжоннинг «Зайнаб ва Омон» достони ҳақида] // Нафосат чашмаси. – Т., 1970. – Б. 38-50.
64. «Ўзбек тили ва адабиёти» // Ўзбекистон маданияти. – 1970. – 13 янв. 1971
65. Азимов Сарвар Олимжонович // Ўзбек совет энциклопедияси. – Т., 1971. – 1-том. – Б. 181-182.
66. Баркамол ижод [Ҳ. Олимжон таваллудининг 60 йиллигига] // Ўзбекистон маданияти. – 1971. – 20 апр.
67. Хазина // (Миртемир. «Қуш тили». Шеърлар). – Т., 1971. – Б. 3-8.
68. Юсуф Султонов [Таваллудининг 60 йиллигига] // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1971. – 6-сон. – Б. 84-85. 1972
69. Зулфия // Ўзбек совет адабиёти тарихи. – Т., 1972. – 3-том. – 1-китоб.-Б. 283-316. М. Султонова билан ҳамкорликда.
70. XX съезддан кейинги давр ўзбек адабиёти. Поэзия // Ўзбек совет адабиёти тарихи. – Т., 1972. – 3-том. – 2-китоб. – Б. 55-75.
71. Литература народов Средней Азии и Казахстана. Драматургия. Узбекская // История многонациональной советской литературы – М., 1972. – Том. 4. – С. 556-561.
72. Литература народов Средней Азии и Казахстана. Поэзия. Узбекская // История многонациональной советской литературы. – М., 1972. – Том 4. – С. 530-537.
73. Литература народов Средней Азии и Казахстана. Узбекская литература // История многонациональной советской литературы. – М., 1972. – Том. 5. – С. 578-593. Соавторы: И.А. Султанов, Б.Х. Имамов, Н.Р. Рахимов.
74. Улуғ Ватан урушидан кейинга давр ўзбек адабиёти // Ўзбек совет адабиёти тарихи. – Т., 1972. – 3-том. – 1-китоб., – Б. 4-45.
75. Шолохов ва Корея адабиёти// Ўзбек маданияти. – 1972. – 4 авг. Э.Каримов билан ҳамкорликда.1973
76. Амин Умарий // А.Умарий. Шеърлар. – Т., 1973. – Б. 5-14.
77. Асосий қаҳрамон – ёшлик [Ў. Ҳошимов ижодида] // Ўзбекистон маданияти. – 1973. – 27 ноябрь.
А. Расулов, X. Исматуллаев билан ҳамкорликда.
78. И.Ю.Крачковский ва унинг «Гомер ва ал-Беруний» номли мақоласи тўғрисида // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1973. – 5-сон. -Б. 80-81.
79. Олтин машъала [Ойбек] // Шарқ юлдузи. – 1973. – 1-сон. – Б. 162-164.
80. Слово о современниках [О книге Л. Каюмова «Современники»] // Правда Востока. – 1973. – 29 апр.
81. Ҳамид Олимжон гулшани // Шарқ юлдузи. – 1973. – 4-сон. – Б.214-216.

1974

82. Адабий танқидчиликнинг муҳим бурчи // Ўзбекистон коммунисти. – 1974. – 3-сон. – Б. 56-62.
83. Первейший долг литературной критики [О работе критиков и литературоведов Узбекистана] // Коммунист Узбекистана. – 1974. – № 3. – С. 56-62.
84. Серқирра ижод [М. Қўшжонов ҳақида] // Қишлоқ ҳақиқати. – 1974. – 13 окт. Ҳ. Ёкубов, М. Султонова, И. Мирзаев билан ҳамкорликда.
85. Халқнинг юрагида қолган санъаткор [Ҳ. Олимжон туғилган кунга 65 йил тўлди] // Шарқ юлдузи. – 1974. – 12-сон. – Б. 180-188. 1975
86. Адабий танқид ва адабий жараён // Адабиётимизнинг ярим асри. – Т., 1975. – 12-китоб. – Б. 251-262.
87. Бебаҳо хазина [Ойбек туғилган кунининг 70 йиллиги] // Тошкент оқшоми. – 1975. – 2 окт.
88. Большой мастер слова [Об Айбеке ] // Сел. правда. – 1975. – 24 янв.
89. Буюк инсон қалби [Ойбек таваллудининг 70 йиллигига] // Ёш ленинчи. – 1975. – 2 окт.
90. Его счастливая судьба [О творчестве Уйгуна] // Сель. правда. – 1975. – 30 май. Совместно с Р. Ибрагимовой.
91. Инқилоб ва рубоб [Уйғуннинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан) // Қишлоқ ҳаёти. – 1975. – 30 май. Р. Иброҳимова билан ҳамкорликда.
92. Истеъдод ёлқини. Ойбек таваллудининг 70 йиллигига // Қишлоқ ҳаёти. – 1975. – 24 янв.
93. Мўъжиза. Зулфия 60 ёшда // Ўқитувчилар газетаси. – 1975. – 13 нояб.
94. Ойбекнинг янги топилган шеъри // Ўзбекистон маданияти. – 30 сент.
95. Ойбек хазинаси // Ойдин. – 1975. – 3 февр.
96. Олтин машъала [Ойбек ижоди тўғрисида] // Шарқ юлдузи. – 1975. – 1-сон. – Б. 162-164.
97. Ойбекнинг номаълум шеърлари // Гулистон. – 1975. – Б. 17.
98. Писатель, поэт, гражданин [К 70 летию Айбека]// Сель. правда. – 1975. – 24 янв.
99. Қуёш йўли // Ўзбекистон маданияти. – 1975. – 30 сент.
100. Ҳарир туйгулар камалаги [Зулфиянинг 60 йиллиги олдидан] // Совет Ўзбекистони. – 1975. – 21 февр. 1976
101. Заҳматкаш олим [А. Ҳайитметов 50 ёшда] // Ўзбекистон маданияти. – 1976. – 28 май. С. Ғаниева билан ҳамкорликда.
102. Икки дарға [Ойбек ва Тихонов] // Ўзбекистон маданияти. – 1976. – 3 дек.
103. Илҳом уфқлари [Ёш шоирлар ҳақида] // Ўзбекистон маданияти. – 1976. – 10 март.
104. Куёш камалаги [Зулфия ҳақида]//Ёш ленинчи. – 1976. – 24 июнь.1977
105. Бизнинг Пушкин // Қишлоқ ҳақиқати. – 1977. – 7 июнь.
106. Бинафша атри // Чўлпон. Бинафша. – Т.: Адабиёт ва санъат. – 1977. – Б. 3-6.
107. Ёруғлик [Миртемир ҳақида]//Гулистон. – 1977. – 3-сон. – Б. 26-27.
108. Жангнома [С. Мамажонов монографияси ҳақида] // Ўзбекистон маданияти. – 1977. – 6 май.
109. Знаток народных характеров [К 70-летию А. Каххара] // Сель. правда. – 1977. – 16 сентябрь.
110. Зулфия // «Зулфия». Биобиблиография. – Т., 1977. – Б. 6-17.
111. Инқилоб бонги [Ҳамза ҳақида] // Ўзбекистон маданияти. – 1977.- 11 март.
112. Истеъдоднинг янги қирраси [Шоир Миразиз Аъзам ҳақида] // Ёш ленинчи. – 1977. – 16 дек.
113. Миллий адабиётлар таҳлили [В.А. Шошиннинг «Литература народов СССР» (М., 1977) китоби ҳақида] // Ўзбекистон маданияти. – 1977. – 13 дек.
114. Наш Пушкин // Сель. правда. – 1977. – 7 июня.
115. Оқ йўл [А. Мусакулов ҳақида]// Ўзбекистон маданияти. – 1977. – 1 март.
116. Раиса [Ойбекнинг шу номдаги шеьрий асари ҳақида] // Меҳнат ва турмуш. – 1977. – 12-сон. – Б. 24-25.
117. Тафаккур ва ҳиссиёт бирлиги // Шарқ юлдузи. – 1977. – 4-сон. – Б. 212-215.
118. Услуб жилолари [Шароф Рашидов 60 ёшда] // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1977. – 2-сон. – Б. 4-8.
119. Устоз Ойбек бисотидан//Шарқ юлдузи. – 1977. – 9-сон. – Б. 98.
120. Халқ дилининг таржимони [А. Қаҳҳорнинг 70 йиллигига] // Қишлоқ ҳақиқати. – 16 сент.
121. Янги шеърлар // Ўзбекистон маданияти. – 1977. – 1 март.
122. Ўлмас обида [Буалонинг «Поэтика» асари ҳакдда] // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1977. – 1-сон. – Б. 70-71.1978
123. Гўзаллик – ҳаётда [«Олтин водийдан шабадалар» романининг ижодий тарихи] // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1978. – 2-сон. – Б. 10-15.
124. Икки дарға [Н. Тихонов ва Ойбек] // Халқ севган шоир. – Т., 1978. – Б. 66-72.
125. Илмга садоқат [Маҳмудали Юнусов ҳақида] // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1978. – 4-сон. – Б. 87-89.
126. Илҳом водийси [Ҳ. Олимжоннинг 70 йиллиги олдидан ] // Ўзбекистон маданияти. – 1978. – 17 окт.
127. Маҳмудали Юнусов 60 ёшга тўлди // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1978. – 4-сон. – Б. 87-89. Иззат Султон, Ш. Турдиев билан ҳамкорликда.
128. Навоийнома [Ўзбек адабиёти тарихи. II жилд (Т.: Фан, 1977). китоби ҳақида] // Ўзбекистон маданияти. – 1978. – 6 июнь. М. Назаров билан ҳамкорликда.
129. Сахий қалам [Адабиётшунос М. Юнусов 60 ёшда] // Ўзбекистон маданияти. – 1978. – 7 июль.
130. Саҳифаҳои нурбори эчод. Ба пешвози 70-солагии зардўзи Ҳамид Олимчон // Ҳақиқати Ўзбекистон. – 1978. – 19 окт.
131. «Севади ҳар кўнгил, ҳар хаёл уни» [Ойбек ҳақида] // Тошкент ҳақиқати. – 1978. – 1 июль.
132. Эстетик тафаккур дурдонаси // Буало. Шеърий санъат. – Т., 1978. – Б. 44-48.
133. Ҳар учрашув – байрам [Зулфия шеърлари]//Гулхан. – 1978. – 9-сон. 1979
134. Бир дарё қўшиқ [Ҳамид Олимжон ҳақида] // Саодат. – 1979. – 12 сон. – Б. 8-9.
135. Ижод нафаси [Ҳамид Олимжон ҳақида] // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1979. – 4-сон. – Б.18-22.
136. Певец новой жизни [О Хамзе] // Парт. жизнь. – 1979. – №9. – С. 80-83.
137. Сеҳр. Ҳамид Олимжоннинг 70 йиллиги // Ўзбекистон маданияти. – 1979. – 3 нояб.
138. «Табиат ахтарар ўзига рассом» [Ҳ. Олимжоннинг 70 йиллигига] // Шарқ юлдузи. – 1979. – 12-сон. – Б. 25-27.
139. Туғён [Адабиётшунослик ҳақида] // Ўзбекистон маданияти. – 1979. – 13 март.
140. Халқ бахтининг куйчиси [Ҳ. Олимжоннинг 70 йиллигига] // Ўзбекистон коммунисти. – 1979. – 12-сон. – Б. 80-86.
141. Хотиралар чаманзори [Ойбек ҳақида] // Ойбек замондошлари хотирасида. – Т., 1979. – Б. 5-12.
142. Шоҳ байт [Ҳ. Олимжоннинг 70 йиллиги олдидан] // Совет Ўзбекистони. – 1979. – 26 янв.

1980
143. Вечный источник вдохновения. Из истории литературоведения// Звезда Востока. – 1980. – №4. – С. 189-192.
144. Гўзаллик туйғуси [Рассом Темур Саъдуллаев ҳақида] //Гулистон. – 1980. – 9-сон. – Б. 24.
145. Зарҳал саҳифа [Ойбекнинг туғилган кунига 75 йил тўлди]// Совет Ўзбекистони. – 1980. – 10 янв.
146. Нафис туйғулар куйчиси [Ҳ. Олимжоннинг 70 йиллигага]// Тошкент ҳақиқати. – 1980. – 27 апр.
147. Олтин саҳифа // Ўзбекистон маданияти. – 1980. – 15 апр.
148. Поклик ва мардлик майдони [Ҳаваскорларнинг шеърларига бир назар] // Саодат. – 1980. – 9-сон. – Б. 26-27.
149. Развитие жанров в современной узбекской поэзии // Литературоведение и история. – Т., 1980. – С. 58-59.
150. Сахий қалб [Ойбекнинг 75 йиллиги олдидан] // Гулистон. – 1980. – 1-сон. – Б. 22.
151. Сеҳр дарёси [Миртемирнинг 70 йиллигига] // Ўзбекистон маданияти. – 1980. – 25 ноябрь.
152. Устоз сабоқлари // Миртемир. Дўстлар даврасида. – Т., 1980. -Б. 151-158.
153. Қардошлик куйчиси [Миртемирнинг 70 йиллиги] // Тошкент оқшоми. – 1980. – 28 ноябрь.

1981
154. Жўшқин давр куйчиси [Ҳ. Пўлат ҳақида] // Саодат. – 1981. – 8-сон. – Б. 11-18.
155. Нодирабегим сиймоси саҳнада //Саодат. – 1981. – 1-сон. – Б. 5-6.
156. Ойбек ўгитлари // Ёшлик. – Т., 1981. – 11-сон. – Б. 84-88.
157. Фозиллик фазилати [Адабиётшунос олим Ю. Султонов 70 ёшга тўлди] // Шарқ юддузи. – 1981. – 11-сон. – Б. 201-202. С. Эркинов билан ҳамкорликда.
158. Фозиллик фазилати [Адабиётшунос олим Ю. Султонов 70 ёшга тўлди] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1981. – 9 окт. С. Бафоев билан ҳамкорликда.
159. Ўзбек шеъриятида социалистик реализм методининг қарор топишида Ҳамза ижодининг роли // Ҳамза ижоди ҳақида. – Т., 1981. – Б. 79-86.
160. Ҳамза қомуси [«Ҳамза қомуси» ни тузиш режаси ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1981. – 9 окт. 1982
161. Босим Сайимов // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1982. – 4-сон. – Б. 71-72.
162. «Дунё кирмоқдадир шоир қалбига» [Ҳ. Худойбердиева ҳақида]// Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1982. – 17 дек. А. Рашидов билан ҳамкорликда.
163. Замон ва достон [Ж. Жабборовнинг «Қуёш юрти» достони] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1982. – 4 март.
164. Илм йўлида [Адабиётшунос А. Аброров 60 ёшда] // Шарқ юлдузи. – 1982. – 7-сон. – Б. 184.
165. Камолот [Олим ва таржимон С.Н. Иванов ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1982. – 9 апр. С. Ғаниева билан ҳамкорликда.
166. Сергей Николаевич Иванов // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1982. – 2-сон. – Б. 64-65. Ҳ. Неъматов, С. Ғаниева, Э. Умаров билан ҳамкорликда.
167. Суйима Ғаниева // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1982. – 3-сон. – Б. 68-70.
168. Танқид маданияти. Холислик, дадиллик ва теранлик [Давра суҳбати] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1982. – 15 окт.
169. Теранлик [Адабиётшунос олим Ҳ. Ёкубов 75 ёшда] // Шарқ юлдузи. – 1982. – 11-сон. – Б. 176-177.
170. Фикрнинг гули ва ёлқини // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1982. – 2 июль.
171. Халқ санъаткори [А. Қаҳҳорнинг 75 йиллигига] // Совет Ўзбекистони. – 1982. – 19 сент.
172. Хотира тўлқинлари // Миртемир замондошлари хотирасида. – Т., 1982. – Б. 5-13.
173. Шабаданинг раислари [Адабиётшунос олима Н.В. Владимирова ҳақида] // Саодат. – 1982. – 8-сон. – Б. 16-17.
174. Шоир шеъриятининг баҳори // Совет Ўзбекистони. – 1982. – 3 февр. Р. Қодирий билан ҳамкорликда.
175. Шуълалар қўйнида улғайган ижодкор [Комил Яшин ҳақида] // Шарқ юддузи. – 1982. – 5-сон. – Б. 187-190.
176. Юлдузлар жамоли [А. Рашидовнинг «Сўнмас юлдузлар» китоби ҳақида] // Совет Ўзбекистони. – 1982 – 11 апр.1983
177. Буюк шоир сиймоси [«Алишер Навоий» видеофильми ҳақида]// Совет Ўзбекистони. – 1983. – 5 февр.
178. Етуклик [У. Норматовнинг китоби ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1983. – 14 окт.
179. Замон ва достон // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1983. – 4 март.
180. Ижоднинг ҳаётбахш қудрати [А. Толстой ҳақида] // Тошкент оқшоми. – 1983. – 7 янв.
181. Илҳом чечаклари [А. Умарий ижоди ҳақида]//Гулистон. – 1983. – 6-сон. – Б. 15-16.
182. Кашф этиш иштиёқи [Китобхон билан мулоқот] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1983. – 5 авг.
183. Кумуш ирмоқ [Усмон Носирнинг 70 йиллигига] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1983. – 18 фев.
184. Ойбекнинг сўнгги қўшиғи («Бобур» достони ҳақида) // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1983. – 1 июль.
185. Сахий истеъдод соҳиби [Ҳ. Ёқубов] // Ўзбек адабиётида жанрлар типологияси ва услублар ранг-баранглиги. – Т., 1983. – Б. 3-8.
186. Теран ва тошқин дарё [Пушкин ижодининг ўзбек шеъриятига кўрсатган ҳаётбахш таъсири] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1983. – 10 июнь.
187. «Тошкентнома» достонининг поэтик хусусиятлари: [М. Шайхзода асари]// Ўзбек тили ва адабиёти. – 1983. – 5-сон. – Б. 37-42.
188. Туш// Шайхзода замондошлари хотирасида. – 1983. – Б. 157-166.
189. Улуғ аллома. Бугун Москвада Ғафур Ғулом туғилган куннинг 80 йиллиги нишонланади // Совет Ўзбекистони. – 1983. – 18 сент.
190. Шеърий шакллар ва услубий йўналишлар // Ўзбек адабиётида жанрлар типологияси ва услублар ранг-баранглиги. – Т., 1983. – Б. 703-733.
191. Шеърият байроқдори [В.В. Маяковскийнинг 90 йиллигига] // Совет Ўзбекистони. – 1983. – 12 июль.
192. Шоир излаган саодат [Б. Бойқобиловнинг «Сонетлар» китоби ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1983. – 28 окт.
193. «Шунчаки ёзмоқ, бу – шоирга ўлим!» [Ҳалима Худойбердиева портретига чизгилар]//Шарқ юддузи. – 1983. – 9-сон. – Б. 186-192. А. Рашидов билан ҳамкорликда.
194. Ғазалхон булбул [А. Умарийнинг 70 йиллигига] // Шарқ юлдузи. – 1983. – 6 сон. – Б. 141-144.

1984
195. Бу сеҳрли олам [Ёшлар шеърияти ҳақида] // Тошкент хақиқати. – 1984. – 17 фев.
196. Exposing the Murderer of Alpamysh // Central Asia Reader. – Armonk. New York. London. England, 1984. – Р. 43-58.
197. 70-йиллар шеърияти тўғрисида баъзи мулоҳазалар // Ҳозирги адабий жараённинг актуал проблемалари. – 1984. – Б. 83-94.
198. Олам кирмоқдадир шоир қалбига [Ҳ. Худойбердиева ҳақида] // Ҳаёт кўзгуси. – 1984. – Б. 375-390. А. Рашидов билан ҳамкорликда.
199. Развитие жанров в современной узбекской поэзии // Фольклор, литература и история Востока. – Т., 1984. – С. 212-214.
200. Сўз сеҳргари // Саодат. – 1984. – 12-сон. – Б. 6-7.
201. Улуғ йўл сабоқлари // Саодат. – 1984. – 4-сон. – Б. 14-15.
202. Шоирнинг эстетик принциплари // Ғафур Ғулом бадиий олами. – Т., 1984. – Б. 20-32. 1985
203. Адиб ҳақидаги ҳикоялардан [Ойбек ҳақида] // Муштум. – 1985. – 2-сон. – Б. 4.
204. Аср жароҳати. Хиросима фожиаси Ойбек талқинида // Тошкент ҳақиқати. – 1985. – 6 авг.
205. Барҳаёт сиймо [Ойбек ҳакдда] // Совет Ўзбекистони. – 1985.- 8 сент.
206. Бир тўплам тарихи [Ойбекнинг «Тансиқ» тўплами ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1985. – 28 июнь.
207. Боғчангда мангу қолайин [Ойбекнинг 80 йиллиги муносабати билан]//Совет Ўзбекистони санъати. – 1985. – 3-сон. – Б. 20-21.
208. Доно мураббий [Ойбек ҳақида] // Совет Ўзбекистони санъати.- 1985. – 2-сон. – Б. 15-16.
209. Ёзилмаган дурдона [Ойбекнинг «Қаҳқаҳаи ҳусн» пьесаси ҳақида] // Фан ва турмуш. – 1985. – 1-сон. – Б. 24-26.
210. Забардаст шоира [Зулфиянинг 70 йиллига] // Совет мактаби.- 1985. – 9-сон. – Б. 18 -20.
211. Знаменосец социалистического реализма в узбекской литературе (К 80-летию со дня рождения Айбека) // Коммунист Узбекистана. – 1985. – №1. – С. 70-76.
212. Комедия фош этади [Ҳамза театрининг «Ўғрини қароқчи урди» спектакли ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1985.- 5 апр.
213. Мавзунинг азамати [Ойбек ҳақида]// Гулистон. – 1985. – 1- сон.- Б. 14-15.
214. Меҳр камалаги [Зулфия ҳақида] // Гулистон. – 1985. – 4-сон. -Б. 17-18.
215. Нурли умр [Ҳабибий ҳақида]//Гулистон. -1985. – 7-сон. – Б. 21.
216. Ойбек шеърларини текстологик ўрганиш тажрибаси // Ойбек ижодий методи ва замонавийлик. – Т., 1985. – Б. 136-146.
217. Ойбек фронтда // Тошкент оқшоми. – 1985. – 12 сент., давоми 15 сент.
218. Олтин манбалардан нурланган сўзлар // Ойбек. Адабиёт ҳақида. – Т., 1985. – Б. 3-8.
219. Сўнмас қаҳқаҳа [Ойбек сатираси]// Муштум. – Т.,1985. – 2-сон. – Б. 4-6.
220. Тугалланмаган қўшиқ [Ойбек асари хақида] // Шарқ юлдузи. – Т., 1985. – 1-сон. – Б. 152-160.
221. Шаффоф туйғулар шалоласи // Ёшлик. – Т., 1985. – 1-сон. – Б. 58-59.
222. Шеъриятимиз маликаси [Зулфия ҳақида] // Тошкент ҳақиқати. – 1985. – 30 нояб.
223. Эстетик олам манзаралари // Зулфия. Адабий ўйлар. – Т., 1985. -Б. 3-10.
224. Ўзбек адабиётида социалистик реализм байрокдори [Ойбекнинг 80 йиллиги муносабати билан] // Ўзбекистон коммунисти. – 1985. – 1-сон. – Б. 69-76.
225. Ўзбек адабиётида социалистик реализм методининг шаклланиши ва тараққиётида Ойбек ижодининг аҳамиятига доир // Ойбек ижодий методи ва замонавийлик. – Т.,1985. – Б. 3-15.
226. Ҳозирги адабий жараён буржуа олимлари талқинида // Ғоявий кураш ва ўзбек адабиёти. – Т., 1985. – Б. 67-84.

1986
227. Абдуқодир Ҳайитметов // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1986. – 13 июнь. С. Ғаниева билан ҳамкорликда.
228. Адабий танқид ва ижтимоий фаолият [СССР ёзувчиларнинг VII съезди олдидан] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1986. – 30 май.
229. Барлос қишлоғининг зумрад тонглари // Ёшлик. – Т., 1986. – 5-сон. – Б. 21-23.
230. Жиддий бурилишлар даври [Адабиётшуносликда] // Шарқ юлдузи. – Т., 1986. – 11-сон. – Б. 193-195.
231. «Кўкка етар савту садо» [Миртемирни хотирлаб] // Гулистон. – 1986.- 5-сон.-Б. 20-21.
232. Маънавий камолот ва бадиий ижод [Ҳозирги ўзбек адабиётидаги баъзи тенденциялар ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1986. – 5 дек.
233. Мунаққид мактаби [Н.А. Добролюбовнинг 150 йиллигига] // Совет Ўзбекистони. – 1986. – 5 февр.
234. Мураккаб ва машаққатли давр фарзанди [Чўлпон ҳақида] // Саодат. – 1986. – 10-сон. – Б. 12-13.
235. «На олтин, на жавоҳир эдим…» [Миртемир ҳақида] // Шарқ юлдузи. – 1986. – 6-сон. – Б. 195-201.
236. Ойбек хазинаси // Фан ва турмуш. – 1986. – 3-сон. – Б. 22-23.
237. Олтойшуносларнинг халқаро конференцияси // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1986. – 6-сон. – Б. 78-82. Н. Ёкубова билан ҳамкорликда.
238. Поэт – летописец жизни народов // Миртемир. Избранное. – Т., 1986.-С. 3-11.
239. -240. Чимён оғушида [Пушкинхонлик кунлари] // Совет Ўзбекистони. – 1986. – 6 июнь.
241. «Шеър ёзиш айёмидир…» [Собир Абдулланинг 80 йиллиги] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1986. – 25 апр.
242. Шоир мероси // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1986. – 18 апр.
243. Юсуф Шомансур ҳақида // Юсуф Шомансур. Мен ўтказмаган дарахтлар. – Т., 1986. – Б. 3-8.

1987
244. Адиб яратган боғ [А. Қодирий ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1987. – 20 нояб.
245. Айбек, Азимов Сарвар Алимджанович, Алимджан Хамид, Вахидов Эркин, Гулям Гафур, Зульфия, Зуннунова Саида, Фитрат, Чулпан, Яшен Камиль Нугманович // Литературный энциклопедический словарь. – М., Советская энциклопедия. – 1987. – С. 538, 541, 569, 578, 606, 723, 737, 751-752.
246. Бедорлик [Омон Матжон ҳақида] // Шарқ юлдузи. – Т., 1987. – 3 сон. – Б. 202-204.
247. Жўшқин қалб соҳиби [С. Хусайннинг 80 йиллигига] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1987. – 1 май.
248. Замон ва адабий мерос // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1987. – 10 июль.
249. Мураккаб ва машаққатли давр фарзанди [Чўлпон ҳақида] // Саодат. – 1987. – 10-сон. – Б. 12-13.
250. Ой жугуртуунун маданияты [К. Ибраимов ҳақида] // Советтик Кыргызстан. – 1987. – 30 сент.
251. Пушкин ва ўзбек совет поэзияси // Совет мактаби. – 1987. – 6-сон. – Б. 17-19.
252. Рыцарь правды [О А. Каххаре]//Сель. правда. – 1987. – 17 сент.
253. Салом, Чўлпон // Ойдин. – 1987. – 13 апр.
254. «Тўхтовсиз юравер, қалбим соати…» [Г. Жўраева ҳақида] // Саодат. – 1987. – 2-сон. – Б. 21-22.
255. Халқ дилининг таржимони // Абдулла Қаҳҳор. Бадиий ижод ҳақида. – Т., 1987. – Б. 5-20.
256. Янгиланиш йўлида [Ўзбек адабиёти ва танқидчилигининг муҳим масалалари ҳақида] // Шарқ юлдузи. – Т., 1987. – 10-сон. – Б. 181-184.
257. «Ўзбек тили ва адабиёти» [Шу номли журнал масъул котиби Н. Каримов билан суҳбат] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1987. – 23 окт.
258. «Ҳаёт нури билан бер жило…» [«Ёшлик» журналини варақлаганда] // Совет Ўзбекистони. – 1987. – 6 янв. С. Мирвалиев билан ҳамкорликда.
259. Ҳаётбахш чашма [Пушкин ва Ойбек] // Совет Ўзбекистони. – 1987. – 6 июнь.

1988
260. «Бой ила хизматчи» драмасининг ижодий тақдири // Ҳамза Ҳакимзода ижоди проблемалари. – Т., 1988. – Б. 55-63.
261. Икки дил машъали [Ойбек ва Зарифа ҳақида] //Ёш ленинчи. – 1988. – 9 июль.
262. «Кўп буюклар ўтгандир, бироқ…» // Тошкент оқшоми. – 1988. – 7 ноябрь.
263. «Кўп ҳали ҳаётда насибам…» [У.Носир ҳақида] // Фан ва турмуш. – 1988. – 10-сон. – Б. 6-8.
264. Мавлоно Фитрат // Фан ва турмуш. – 1988. – 7-сон. – Б. 8-9.
265. «Наъматак» [Ойбекнинг шу номли шеъри ҳақида] // Тошкент ҳақиқати. – 1988. – 27 июль.
266. Ойбекнома қатралари // Ёш куч. – 1988. – 7-сон. – Б. 11-12.
267. Поэзия высокого таланта [Об Усмане Насыре] // Сель. правда. – 1988. – 23 июнь.
268. Танқид – виждон кўзгуси // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1988. – 26 авг.
269. Турғунлик илдизлари тадқиқи // Ёш ленинчи. – 1988. – 7 сент. Р.Иброҳимова, Р. Қаҳрамонов билан ҳамкорлиқда.
270. Узбекская советская литература послевоенных лет (1946-1956)// История узбекской советской литературы. Том 2. – Т., Фан. – 1988. – С. 98-206.
271. Хиёбонлар қўшиғи [Навоийнинг 550 йиллигига] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1988. – 30 сент.
272. Шеърият меҳр демакдир [Э. Воҳидов билан суҳбат] // Шарқ юлдузи. – Т., 1988. – 1-сон. – Б. 159-166.
273. «Шоир умри – ёнган бир олов…» [Шуҳрат – 70 ёшда] // Ўқитувчилар газетаси. – 1988. – 21 май.
274. Қайта куриш ва адабий танқид // Адабиёт ва саньат. – Т., 1988. – Б. 3-16.
275. Қайта қуриш уфқлари//Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1988. – 10 июнь.
276. «Қора камар» [Премьера] // Ўзбекистон театрларида. – 1988. – 1-сон. – Б. 12.

1989
277. Бир сатри ҳам унутилмайди [Усмон Носир хусусида] // Шарқ юлдузи. – Т., 1989. – 7-сон. – Б. 204-205.
278. Жив на земле поэт [К 80-летию М. Шейхзаде] // Правда Востока. – 1989. – 29 янв.
279. Мерос ва меросхўрлар//Фан ва турмуш. – 1989. – 5-сон. – Б. 7.
280. Рафиқ Мўмин дарди// Фан ва турмуш. – 1989. – 2-сон. – Б. 12-13.
281. Роман «Огни Кошчинара» // Абдулла Каххар и его художественный мир. – Т., 1989. – С. 86-91.
282. Сўз санъатининг яловбардори [Ҳамзанинг 100 йиллигига] // Ўзбекистон коммунисти. – 1989. – 21 апр.
283. Сўфизода ва Ҳамза // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1989. – 3 февр.
284. Учинчи талқин [«Кутлуғ қон» спектакли ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1989. – 20 окт.
285. Яркая величественная фигура в истории узбекской литературы [О Хамзе Хакимзаде Ниязи] // Коммунист Узбекистана. – 1989. – № 5. – С. 74-80.
286. Ўзбек адабиёти тарихидаги ёрқин ва улуғвор сиймо [Ҳамзанинг 100 йиллигига] // Узбекистон коммунисти. – 1989. – 5-сон. – Б. 75-80.
287. Ўлмас қўшиқ. «Кураш билан топдим абадиятни…» [Ҳамзанинг 100 йиллигига] // Тошкент оқшоми. – 1989. – 19 май.
288. Қорасоч ва Олтойхон [Ҳамзанинг «Қорасоч» операси ҳақида] // Совет Ўзбекистони санъати. – 1989. – 3-сон. – Б. 5-6.
289. «Қутлуғ қон»нинг яратилиши [Романнинг 50 йиллигига] // Ёш ленинчи. – 1989. – 29 дек.
290. Ҳажв тиғи билан ҳам…. [Ҳамза ҳақида] // Муштум. – Т., 1989. – 5-сон. – Б. 7.
291. Ҳамид Олимжон таваллудининг 80 йиллигига // Тошкент ҳақиқати. – 1989. – 19 май.

1990
292. Адиб орзу қилган юлдуз [Ойбекнинг 85 йиллигига] // Тошкент ҳақиқати. – 1990. – 10 янв.
293. Аждаҳо комида [Усмон Носирнинг сўнгти кунлари ] // Ёш ленинчи. – 1990. – 16-17, 20-22 ноябрь.
294. Жадидчилик нима? // Санъат. – 1990. – 12-сон. – Б. 5-6.
295. Жиноятнинг туғилиши [Қўқон драма театри саҳнасида қўйилаётган спектакл ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1990. – 14 дек.
296. Икки дарға [Ойбек ва Отажон Хошим]// 1990. – 9-сон. – Б. 23-24.
297. «Кўп ҳали ҳаётда насибам…» // Фидойилар. – Т., 1990. – Б. 35-43.
298. Мавлоно [Ҳабибий таваллудининг 100 йиллигига]// Совет Ўзбекистони. – 1990. – 14 дек.
299. Мавлоно Фитрат, Рафиқ Мўмин // Фидойилар. – Т., 1990. -Б. 11-17, 30-35.
300. Мафтункор шеърият [Ҳамид Олимжоннинг 80 йиллиги] // Тошкент ҳақиқати. – 1990. – 19 май.
301. Маърифатпарвар шоир [Рафиқ Мўмин ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1990. – 25 май.
302. Оқ шунқор // Гулхан. – 1989. – 10-сон. – Б. 13.
303. «У нас весна, цветёт миндаль…» [Хамиду Алимджану 80 лет] // Правда Востока. – 1990. – 13 май.
304. Уроки Хамида Алимджана // Коммунист Узбекистана. – 1990. – № 5. – С. 85-91.
305. Чин санъаткор [Ҳамид Олимжоннинг 80 йиллигига] // Совет Ўзбекистони. – 1990. – 18 май.
306. Чўлпон – Пушкин таржимони // Ёш ленинчи. – 1990. – 8 июнь.
307. Шоир изларини излаб [Усмон Носир ҳақида] // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1990. – 13 июль.


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.