Ҳоди Тоқтош.
Ҳар юракнинг бир баҳори бор,
Ҳар бир қалбга ишқ бўлар меҳмон.
Ҳар юракда гуллар муҳаббат,
Бўстон этар уни бегумон.
Лекин Лайли бошига келган
Қора кунлар бизга ёт бугун.
Бизга ётдир Ширин бахтини
Поймол этган у қоп-қора тун.
1936
Кечир мени, нозли малагим,
Сени мақтай олмасам тайин.
Сенга шунча чирой берган ким?
Айтиб бергин, уни мақтайин?
1937
1 dona sharh
zo’r zuda ma’noli sher.