Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Зулфия номидаги давлат мукофоти Республика комиссияси жамоатчилик асосида фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари ва унинг туман-шаҳар бўлинмалари қошида ҳам худудий комиссиялар ташкил этилган.

Комиссия таркибига адабиёт, маданият, санъат, маориф ва фан соҳасининг етук мутахассислар, олимлар, жамоат арбоблари, масъул ташкилотлар раҳбарлари киритилган.

Комиссия совриндорларни саралаб олишда, ёш истеъдод эгаларини  рағбатлантиришда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилаётган Зулфия мукофоти тизимини такомиллаштириш, номзодларни тайёрлаб бориш мақсадида шакллантирилган “Иқтидорли қизлар заҳираси”ни янгилаб бориш, номзодларнинг ижодий ишларини ўрганиш, муҳокама этиш ва совриндорликка тавсия этиш борасида кенг фаолият олиб бормоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.