Бир дарёнинг икки қирғоғи…

Тасодифга ташаккурки, менинг Қорақалпоқ адабиётидан илк баҳра олишим, унинг сарчашмаларидан — халқ оғзаки адабиётидан бошланган. Бу чашма жуда улкан, тиниқ, жуда теран. Ўзининг шаффоф саҳнида кенг кўламли, суронли халқ курашлари, бўронлари маизараларини акс эттирган чашма эдп.

Қорақалпоқ халқи тарихининг XVII— XVIII асрлардаги воқеалари акс эттирилган йирик лиро-эпик достони «Қирқ қиз» деб аталарди, ўша мени мафтун этган асар. Бу достон асримизнинг доно бахшиларида, қорақалпоқ адабиётининг оталаридан бири бўлган Қурбон Жиров тилидан ёзиб олинган. Ўзбек китобхонларининг ҳаммаси ҳам ҳали билмас эди бу достон сеҳрини. 1940 йиллар Қорақалпоқ адабиётининг энг яхши намуналарини таржима қилиш устида жиддий ишлар бошланиб кетади…

Мамлакатимизда немис-фашист босқинчиларига қарши қақшатқич жанг борар эди. Душман устидан ғалаба қозонишга қатъий ишонган халқ санъат, адабиёт соҳасида ўзи бошлаган ишини давом эттираверди.

Нашриётда «Қирқ қиз» достонини ўзбек тилига таржима қилишга киришилгани ҳақида гапирган эдик. Бу фахрли ва ниҳоятда мароқли, шунинг билан бирга, масъулиятли, гўзал меҳнат ўзбек адабиётининг забардаст шоирларн Уйғун билан Миртемнр домла елкаларига тушган эди. Бу гўзал асарнинг таржимасига, яширмайман, мен ҳам жуда ҳа васда эдим. Ёшлик қилади дейишди, шекилли, беришмади.

Агар бу қаҳрамонлнк достонининг ҳамма асосий қаҳрамонлари отинчаю гулғунча қизлар, уларнинг сардори ҳуснда тенги йўқ матонатли, севгувчи Гулойиму Олтиной, Сарвинозу Гўлиной, ҳамиша халқнинг донолари ҳисобланиб келган оналар эканини хотирга олсак, бу таржима устида ишнинг завқи янада орзу қилгули бўлади. Икки халқ ўртасидаги ардоқли дўстликни мустаҳкамлашда адабиётимиз ҳиссаси беқиёс эди. Толени кўрингки, нашриётда хизмат қилаётганим учун таржимани таҳрир қилиш менга топширилди. Кеча-кундуз қирқ қизнинг ичида қолиб кетиб, ўзимни дунёда энг бахтли инсон сезардим. Лекин менга юмуш берган заҳмат ҳам шодликдай эди. Асар ниҳоятда гўзал, ниҳоятда бадиийдир. Мен Гулойимда «Алпомиш»даги Ойбарчинни, «Ойгул билан Бахтиёр» достонидаги қаҳрамон қиз Ойгулни, «Муқанна»даги  Гулойинни кўрдим. Бу ўхшашлик табиий, бу асардаги воқеалар, ғоя ва интилишлар халқларимиз тарихидаги муштаракликдан далолат эди. Ўша йилларда қорақалпоқ адабиётининг машҳур ёзувчилари Бердақ, Аббос Добилов, Жўлмирза Оймирзаев ва бошқа қатор адиб ва шоирларнинг асарлари таржимаси бошланиб, нашр этилиб, китобхонлар томонидан севилиб ўқиларди.

Жаҳонда бирон шоир йўққи, у аёлни куйламаган бўлсин. У — фарзанд, рафиҳа, она ва сингил. Ерда аёл — ҳаёт чироғи, дейдилар. Мана шу мукаддас ҳаёти туфайли унга аввало юрт озодлнги, адолатли тузум, осойишта ҳаёт зарур. Шу зарурат туфайли у қудратли ҳам бўлади. Аёлнинг шу қудрати шоирлар илҳомига гулхан ёқиб, қаламларига ажойиб асарлар яратишга куч бағишлайди.

Аму ва Сир оралиғида бундан икки ярим минг йил илгари яшаган халқларни массагетлар деб аташган. Уларнпнг Тўмарис номли жасоратли, доно, гўзал аёл подшоси бўлган. Тўмариснинг ўз юртини ҳимоя қилиб, Эрон шоҳига қарши беқиёс кураши ҳақида тарих илмининг билимдонлари кўп ёзнб қолдирганлар. Қорақалпоқ халқ ёзувчиси Иброҳим Юсуповнинг ана шу Тўмарис ҳақида «Массагетлар» достони бор. Иброҳим Юсупов оригинал, ўзига хос катта шоир, халқ адабиётпни яхши билганлигидан бўлса керак, ҳамма асарларининг ниҳоятда тили бой, туйғулари оловли, ранглари қуюқ. Иброҳим Юсуповнинг замонамиз кишилари ҳақида ажойиб лирик асарларини ҳам ҳаммамиз севамиз, севиб таржима қиламиз. Лекин Ҳамид Ғулом таржнмасида бпр неча бор ўзбек тилида босплпб чиққан Тўмарпс ҳақидаги достони мен учун жуда севимли. Чуқур, лирик самимиятга, қаҳрамоннинг юксак жасоратига йўғрилган бу асарда Қайхисравдай подшоҳга — ёлғиз фарзандидан жудо қилган жаллодга бас келиб, Тўмарис уни енгган манзаралари жуда ажойиб чизиб берилган. Бизга жасоратни, садоқатни мерос қолдирган мард, жасур момоларимизнинг тирик руҳига тасаннолар деймиз. Иброҳим Юсуповнинг лирикасидан уч ғунчани сизга тақдим этмай иложим йўқ:

 

Оқ ўтов ортида явшанлар аро

Тутиб қолганимда йиғладинг титраб.

Мен энди шу явшан бўйига гадо,

Яшайман муаттар роҳатин излаб.

 

Туш пайт ухлай десам қўймади шамол,

Рўмолингни олиб ёпдинг юзимга.

Сочларинг элитиб, ҳушим этди лол,

Топмадим бундайин атир ўзимга.

 

Бешикда гўдакли уйингга кирдим,

Она сути ҳиди этди маҳлиё,

Сут ҳидли атирни бекор қидирдим,

Ярата олмайди уни бу дунё.

 

Адабиёт ҳеч бир даврда хотин-қизлар образисиз яшамаган. Жумладан, қорақалпоқ адабиёти ҳам. Асарлари фақат Қорақалпоғис тон ва Ўзбекистондагина эмас, Марказий Осиёнинг кўп китобхонлари орасида севилиб ўқиладиган ёзувчилардан бири Тўлепберган Қайипбергеновдир. Мен бу улкан ёзувчининг ҳамма асарларини ўқиганман. Китобларининг қаҳрамонлари деярли аёллар. Аёллари қаҳрамон ва шиддатли бўлган ўлканинг йигитларига сўз топиб бермоқ ва айтганини маъқул этмоқ осон эмас!

Тўлепберган аёлларни достонларда куйламайди, уларга нозик ишқий аталмалар битмайди, муаллиф насрий асарларини шеъриятнинг юракларга ўт ёқиб, қонларни янгиловчи кучига баробар алангали меҳр ва маҳорат билан, ғазаб ёки ачиниш оташида ёниб ёзгани учунми, унинг таъсир кучи баланд, сўз қудрати ва таъсирини юксак пардаларга кўтаради.

Она! Биз «Гумроҳлар» романида ўқиймиз:

«—…Она, она дейсан, қанақа она экан у?—дейдн Эрназарнннг рақибп.

— Онам! Онам деганим — юртим деганим!—дейди Эрназар».

Йигитлар, ёвга қарши курашга, ёки бир муҳим масалани ҳал қилишга киришишдан олдин, оналарининг ёнларига кириб, унинг маслаҳатини олганлар.

«— Ҳа, сен қаерга кетяпсан, менга эргашиб!—дейди Эрназар душманга қарши жангга кетаётиб севгилиси Гулзебога.

— Сен юртга фарзанд бўлганингда мен фарзанд эмасманми? Юрт ҳимоясига кетяпман!—дейди мағрур Гулзебо».

Булар Қайипбергановнинг «Гумроҳлар» асари қаҳрамонлари…

Яқиндагина бу катта истеъдодли адибнинг «Кўз қорачиғи» романи босилиб чиқди. Қарангки, бу ерда ҳам Тўмарис, Гулойим, Олтиной, Сарвинозларнинг қаҳрамонлигини, садоқат, жасорат, ирода, тадбиркорлик ворисларини кўрамиз. Янги қиёфаларда кўрамиз. Янги вазифаларни амалга оширишдагй қаҳрамонликларининг шоҳиди бўламиз. Буларга ҳам куч-шиддат бағишлаган ғоя ва бурчлар — эзгу ва гўзал.

«Кўз қорачиғи» романидагн Қорақалпоқ қизи Шарифа — олима ўқимишли олима қиз, курашчи момолари орзу қилган — бутун халқ билан биргаликда меҳнат қилиб яшайди.

Энди унинг жасорат ва кураш майдони бошқа, кўлами — Амударё ёқасидан тортиб Сибирь дарёларига, унинг фикри зикрини халқнинг беқиёс бойлиги, тупроғининг қон томири, табиатининг гўзаллиги бўлиб келган Аму билан Орол денгизининг қачонлардир қуриб қолишидан сақлаш муаммоси банд қилган. Бу ҳозир ҳаммани қизиқтириб келаётган муҳим масала.

Қорақалпоқ адабиёти бизнинг ўзбек шоирларимиз хиёбонида ўтказган ниҳоллар қанча! Шоиримиз Миртемир домланинг «Қорақалпоқ дафтари»да куйланган ажойиб аёллар, катта адиб Асқад Мухторнинг шеърий достон дейиш мумкин бўлган «Қорақалпоқ қиссаси» қаҳрамонлари бизнинг орамизда ҳам нақ ўз туғишганларнникида хизмат қилиб юргандек суюкли бўлиб яшаб қолди.

Қорақалпоқ адабиётига иқтидорли ёшларнинг кириб келиши жуда қувончлидир. Мен уларнинг овозини эшитганимда ҳар бирининг ўз қўшиғи борлигидан кўнглим ўсади. Мен Гулчеҳра Раҳимованинг маъюс, маъюс бўлса ҳам, шовқин-суронлардан бир нафас осойишталик берадиган шеърларнни ёқтираман. Ундаги маъюсликнпнг ростлиги бизни ўзига тортади.

Менга Гулистон Матёқубованинг шеърлари, айниқса, ёқади. Шеърннинг мисраларида қалбнинг алангаларидан ўтиб тургандай жонингизни иситиб ўтади. Мавзуи кенг, турли-туман ва бир-бирига ўхшамаган. Лекин ўқиб чиққач, биласизки, бу — Гулистон Матёқубованинг фаол қаламига мансуб. Унинг «Жанна Д’Арк терговчи» шеърини ўқиб ҳайратга тушганман:

 

Менинг хазинамни сўраяпсизми,

Қизиқтирадими яна мен минган от ҳам?

Халқ — ганжим, хазинам, кўраяпсизми,

От ҳам — она халқим, учқур қанот ҳам.

Нега кийиб олдинг эркак либосин?

Мардларнннг либоси ёкади менга.

 

Шеър охирига бориб шиддатли кўтарила боради:

 

— Кўзларингда нафрат, сўзингда нафрат,

Қимсан сен, бунчалар сўйлайсан баланд?

— Босқинчи зотини ҳеч тан олмайман,

Мен эркка интилган французман!

 

Мен бу шоиранинг келажагига ишонаман.

Набира Торешова, Фотима Мирзабоевалар улардан кейинги авлод. Уларнинг овози яна ўзига хос, умидли. Фотима Мирзабоеванинг: «Агар мен ухлаб қолиб, узоқ йиллардан кейин кўз очсам, яна қорақалпоқ халқи орасида уй-ғонишни истайман» деган бир фикрини доим эслаб юраман.

Биз қорақалпоқлик шоиралар билан яхши алоқадамиз, уларнинг ижодини кузатиб борамиз, муваффақиятларидан қувонамиз.

Лекин автоном республика адабий жамоатчилигининг устоз ёзувчилари ўзларининг ёш бўлганларини эсга олиб, ёшларнинг қад тиклашлари, мевалар беришларига раҳбарлик қилишни унутмасликларини илтимос қилар эдим. Токи, келажакда шеърият боғимизда гуллар кўпайсин.

Адабиёт — Аму, унинг бир қирғоғини эркаклар, иккинчи қирғоғини истагп, юрак ўти оналикларидек эзгу аёллар тутиб туради. Ана шу Аму — адабиётимизнинг тўлқинлари жўш- қин бўлсин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.