Муродова Сайёра Собировна

Ўзбекистон Миллий университети катта илмий ходими, изланувчи   1974 йил 29 сентябрда Жиззах вилояти, Жиззах туманида туғилган. 2000 йил фан йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. 2000 йил май ойида “Зараркунанда ҳашаротларга чидамли ген сақловчи трансформант штамларни олиш” мавзусида номзодлик дессертациясини ёқлаган. 2006 йил Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари ўртасида ўтказилган танловда қатнашиб, фан бўйича 1-ўринни эгаллаган ва...
Read more


Норқулова Дилрабо Шералиевна

Ўзбекистон миллий университети талабаси   1993 йил 8-октябрда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. 2012 йили адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган. “Кафтимга ин қурар лайлаклар”, “Гулу гул ўйнаган менман” каби китоблари чоп этилган. 2011 йилда унинг “Қуёшга яқин маскан” номли шеърий китоби “Ижод”  фонди ҳомийлигида катта тиражда босмадан чиқарилиб, мамлакатимиз таълим масканларига тарқатилган.


Нурмонова Зебо Аликовна

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси   1989 йил 21 январда Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган. 2005 йили адабиёт йўналишида Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган. “Нилуфар”, “Томчи” ва “Баҳор гули”, “Нурга ошиқ дарахтман” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Республика ёш ижодкорларининг олтинчи ва саккизинчи анъанавий “Зомин” анжумани иштирокчиси бўлиб, “Юксак бадиий маҳорати учун” номинацияси ғолиби деб топилган.


Жураева Умидахон Юнусалиевна

Самарқанд давлат университети магистранти   1992 йил 2 октябр куни  Самарқанд шаҳрида туғилган. 2011 йили таълим йўналишида Зулфия номидаги   Давлат мукофоти совриндори бўлган. 2010 йил Алмата шаҳрида ўтказилган VI халқаро Жаутиков олимпиадаси, “Буюк ипак йўли” сиртқи олимпиадаларида ғолиб бўлган. Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бўлиб ўтган 51-халқаро математика олимпиадаси  кумуш медал соҳибаси бўлган.


Жўрабекова Нафосат Улуғбек қизи

Бухоро давлат университети қошидаги 3-сон академик лицейи ўқувчиси  1996 йил 30 сентябрда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида туғилган. 2013 йили таълим йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. 2011-2012 йили фанлар олимпиадаси ҳамда билимлар беллашуви танловининг вилоят босқичида инглиз тили фани бўйича ғолиб бўлган. 2011 йилда Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг фортепиано мутахассислиги бўйича туман танлови совриндори бўлган. 2012 йилда...
Read more


Каттаханова Дилнозахон Собирхон қизи

Ўзбекистон Миллий университети магистранти   1991 йил 2 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йилда таълим йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.(Фарғона вилоятидан) 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндори бўлди. 2014 йилдан буён “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашида етакчи мутахассиси лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Рус, инглиз, немис тилларини мукаммал ўзлаштирган.


Зохидова Шохида Хайрулла қизи

Тошкент стоматология институти талабаси 1994 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилдан синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Халкаро тоифадаги Спорт Устаси Миср, Таиланд, Хитой, Малайзия, Японияда бўлиб ўтган мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган. 2011-2012 йилларда Индонезияда, Дубай бўлиб ўтган Осиё чемпионатларида 4-ўринни эгаллаган. 2014 йил Японияда ўтказилган очиқ халқаро турнирда 3-ўринни, Инчеон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида...
Read more


Бабоева Зулхумор Баходир қизи

И.М. Губкин номидаги нефт ва газ институти қошидаги академик лицейи ўқувчиси.   Бабоева Зулхумор Баходир қизи 1996 йил 20 ноябрда Ангрен шаҳрида туғилган. 2011 йил маданият йўналишида Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлган. Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Спорт устаси. 2007-2010 йилларда Япония, Руминия, Туркия, Грецияда ўтказилган жаҳон чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган. 2011 йил июлда Москва шаҳрида ўтказилган жаҳон...
Read more


Бегниязова Кумар Алламбергеновна

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети магистранти   1990 йил 10 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида туғилган. 2009 йил адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. “Хат”, “Болалик йиллардан хотиралар”, “Ёмғирлар” номли насрий китоблари чоп этилган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндори бўлди. Инглиз ва рус тилларини яхши ўзлаштирган.


Ахунова Наргиза Бурхоновна

Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Олмазор академик лицейи ўқитувчиси 1986 йил 11 октябрда Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган. 2005 йили адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган. “Онажоним-қувончим”, “Кўнглим”, “Ватанни англаш”, “Зомин этакларида”,  “Сўзтумор” номли шеърий тўпламлари нашрдан чиққан.