Баъзи жой номларини тартибга келтириш тўғрисида
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2000 йил 24 февралдаги “Баъзи жой номларини тартибга келтириш тўғрисида”ги 116 сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар марказий кўчаларидан бири Хуршид кўчасининг Шайхонтохур тумани қисмига Зулфияхоним номи берилган. Ушбу кўча Осиё ва Себзор кўчаси оралиғида жойлашган. Лабзак ва Абай кўчалари билан туташади.