Arxivlar

Абдуллаева Ойдин Ўтамуродовна

Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти   1976 йил 6 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йили санъат йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Ўзбекистон мусиқа санъатининг ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ижодкорлардан бири. Бастакор, муаллим, мусиқий тадқиқотчи. Бир қатор фахрий кенгашлар аъзоси. О.Абдуллаеванинг “Осмоннинг бағри кенг”, “Фариштали аёл”, “Кўнглимнинг кўчаси”, “Тобутдан товуш”, “Қизи борнинг нози бор”, “Паривашга парвонаман” сингари мусиқали...
Read more


Дадамухамедова Нодира Акмал қизи

Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси   1995 йил 23 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йили санъат йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Мусиқанинг фортепиано мутахассислиги бўйича 8 ёшидан буён халқаро танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келмоқда. 2009 йил Италияда бўлиб ўтган “Джузеппе Террачини” номли Халқаро танловда 1-ўринга сазовор бўлди. 2010 йилда Руминиянинг Бухарест шаҳрида ўтказилган 14-Халқаро пианиночилар танловида 1-ўринни...
Read more


Эрназарова Ёрқиной Оллабергановна

Ўзбекистон миллий университети катта илмий ходим – изланувчи   1988 йил 22 ноябрда  Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида туғилган. 2006 йилда таълим йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. 2009- 2010 ўқув йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти номидаги Давлат степендианти бўлган. “Қалб садоси”,  “Ҳаёл қуши” деб номланган шеърий китоблари чоп этилган. 2011 йилдан буён илмий тадқиқот изланишларини олиб бормоқда. Айни пайтда “Шахснинг...
Read more


Шайдуллаева Сарвиноз Жуманазаровна

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси тингловчиси   Сурхондарё вилояти Ангор туманида туғилган. 2013 йили маданият  йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Спортнинг Айкидо тури бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. 1-ДАН «Қора белбоғ» соҳибаси. 2011 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда ғолиб бўлган. 2012 йили Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни, Париж шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 2-ўринни...
Read more


Ҳамрақулова Юлдуз Ойбековна

Жиззах политехника институти менежмент кафедраси ассистенти   1989 йил 2 апрелда Жиззах шаҳрида туғилган. 2008 йили маданият йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Спортнинг шахмат тури бўйича Осиё ва жаҳон чемпионатининг  совриндори. Халқаро тоифадаги спорт устаси. 2005 йил «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.


Палўаниязова Замира Айтжановна

Республика акушерлик ва генокологиялик илмий-тадқиқот институтининг Нукус филиали  шифокори   1984 йил 17 июлда Нукус шаҳрида туғилган. 2006 йили, фан йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. 2007 йили Президент стипендияси совриндори бўлган. 2008-2010 йил Клиник ординитура Республика ихтисослаштирилган кордиалогия марказида таҳсил олган. Инглиз ва рус тилларини мукаммал ўзлаштирган.


Эрматова Камола Азизбековна

“Yoshlar”телерадиоканали «Сўз ёшларга» кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси   1986 йил 24 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йили маданият йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. 2001 – 2010 йиллар давомида «Ўзбекистон» ва «Ёшлар» телерадиоканаллари орқали эфирга узатилувчи «Қизлар давраси» ва «Ўзбегим ўғлонлари» кўрсатувларида бошловчилик вазифасини бажарган. 2006 йил 13 – 22 июл кунлари Бельгия давлати Шарлеруа шаҳрида ўтказилган «Марсинель...
Read more


Холиқова Хуршида Абдуллаевна

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти   Иссиқлик энергетика кафедраси ассистенти   1985 йил 28 март куни Қарши шаҳрида туғилган. 2006 йил Фан йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. 2008-2010 йилларда Тошкент давлат техника университети магистранти бўлган. Москвада бўлиб ўтган Халқаро илмий техник конференцияда махсус сертификат билан такдирланган. Иссиқлик энергетика  йуналиши бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.


Карабаева (Курбанова) Дурдона Салахитдиновна

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Гимнастика назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси   1989 йил 1 октябрда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотига маданият йўналишида сазовор бўлган. 2009 йилда Ибн Сино номидаги Давлат стипендиясига  муносиб деб топилган. 2011 йилда “Ўзбекистон Републикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланган. 2012 йил “Ўзбекистонда мустақиллик йилларида  хотин-қизлар спортининг...
Read more


Қўлдашева Дилнавоз Хатамовна

Фарғона давлат университети магистранти   1990 йил 28 мартда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида туғилган. 2011 йилда адабиёт йўналишида Зулфия номидаги  Давлат мукофоти билан тақдирланган. “Ҳайратлар ашъори”, “Иқрор” номли китоблари чоп этилган. 2011 йил “Дўрмон” ижод уйида бўлиб ўтган ижодкорлар семинарида устоз шоирлар эътирофига сазовор бўлган. 2013 йилда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси томонидан ўтказилган “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик...
Read more