“Юксак маънавият − енгилмас куч” китобидан

… Нафақат ўз шеърлари, балки бутун ҳаёти билан ўзбек аёлининг маънавий қиёфасини намоён этган атоқли шоирамиз Зулфияхонимни ҳам мен ана шундай фидойи инсонлар қаторига  қўшган бўлардим. Унинг жаҳон минбарларидан янграган шеърлари Шарқ аёлининг ақлу закоси, фазлу камолининг ёрқин ифодаси сифатида миллионлаб шеърият мухлисларига одамийлик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ берган, десак, муболаға бўлмайди.

Лекин бу мураккаб ҳаёт  қалби ўз халқи ва Ватанига меҳр-муҳаббат билан тўлиб-тошган, дунёдан эзгулик ва гўзаллик излаб яшаган бу аёлни ҳамма вақт ҳам аягани йўқ. Аслида, бу дунёда айрилиқ ва ҳижрон азоби барчанинг ҳам бошида бор. Аммо ғам-андуҳ ва ҳасратларини матонат билан енгиб, тоғдек бардоши билан вафо ва садоқат рамзига айланган Зулфия опа сингари аёллар ҳар қандай юксак ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир.

Ислом Каримов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.