Шайдуллаева Сарвиноз Жуманазаровна

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси тингловчиси

 

Сурхондарё вилояти Ангор туманида туғилган.

2013 йили маданият  йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Спортнинг Айкидо тури бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. 1-ДАН «Қора белбоғ» соҳибаси.

2011 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда ғолиб бўлган.

2012 йили Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада
1-ўринни, Париж шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган.

Инглиз тилини ҳам чуқур ўзлаштирмоқда.

2010 йилда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган фанлар олимпиадасининг вилоят босқичида инглиз тили фани бўйича 1-ўринни эгаллаган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.