У яшашни севарди (Ҳамид Олимжон ҳақида хотиралар)

Одимлаб ўтганим — йиллар ва йўлларга хаёлан қайтаман. Бу йўллар ва йилларнинг бирон лаҳзасини ҳам беҳаяжон, лоқайд эслай олмайман. Ҳар бир дақиқасида қувончу изтироблар, топиш, йўқотишлар, дийдорлашиш, айрилишлар бор. 1932 йил… Бу сана менга ёш ва ўтли, шиддатли бўлиб кўринаверади. Балки, бу ўша пайтдаги туйғуларим, кечинмаларим билан боғлиқдир?..

Мен Ҳамид Олимжонни илк дафъа ўша йилда кўрганман. Биз—йигирма чоғли адаби-ёт ихлосмандлари — семинар машғулотларига йиғилардик. Машғулотларни Ҳамид Олимжон билан Уйғун бошқарарди. Уларнинг ўша пайтдаги фақат ўзига ишонган кишидагина бўладиган босиқ, мағрур, кучли қиёфалари мени ҳозиргача ҳайратга солади. Улар ўзларини инҳоятда эркин тутарди.

Биз ҳар бир сўзига, ҳар бир сатрига мафтун бўлиб, сўзларини мўъжизадай билардик. Ўзимизни улар олдида анча нўноқ ҳис этардик. Балки, бу уларнинг кун сайин кўз ўнгимизда улғайиб борган шуҳратлари туфайлидир, деб ўйлайман энди. Улар билан бир хонада ўтириб, шеър, ижод ҳақида сўйлаша олганимиздан ҳам ғоят бахтиёр эдик.

Устоз билан шогирд бемалол ўтириб шеър устида баҳслашадиган, ижобий маънода мусобақа қиладиган бугунги кунда менинг бу таассуротларим бир оз ғалати туюлиши мумкин. Бироқ ўша пайтда мен ва атрофимдаги барча сафдошларим айнан шундай ҳиссиёт билан яшаганимиз — ҳақиқат.

Мен уларни ўша пайтда шундай ҳайратга, шундай ихлосга лойиҳ эдилар, деб ўйлайман. Йигирма икки, йигирма уч ёшлардаги сиёсий, адабий етуклик, замон нафасини чуқур ҳис этиш, билим кўламларининг ниҳоятда кенглиги, ҳозир жавобликлари, сафарбарликлари — барча-барча фазилатлари менга шундай хулосага келиш имконини беради.

Яшириб ўтирмайман: Ҳамид Олимжон илк кўришувларданоқ кўзимдан кўнглимга ўтди. Мен жуда ёш ҳиссиётим билан унинг кенг қалби, улкан иқтидорини туйдим.

Давр мураккаб эди. Баъзилар ўзи билан ўзи, баъзилар эса атрофидагилар билан баҳслашарди. Қурилаётган янги замон машаққатлари, шиддатлари орасида унинг келажагини жуда ёрқин тасаввур этиш ва ишониш ҳаммага ҳам бирдай насиб бўлавермас эди.

Ҳамид Олимжон эса ишониш тугул, бошқаларни ҳам ишонтира олиш қобилиятига эга эди. Унинг ғоявий позицияси жуда аниқ бўлгани каби нутқи, сўзи, шеъри билан бошқаларни чорлаётган йўли ҳам жуда ойдин эди. Шу сабабданми, ҳар бир чиқиши ҳамманинг ёди-да сақланиб қолар, гапирган гапларини анчагача эслаб юришарди.

Ҳамид Олимжон айёрликни ёмон кўрарди. Суҳбатдошининг юзига тик қараб, кескин ва қатъий гапирарди.

Шу сабабми, Ғафур Ғулом ҳазил аралаш:

— Мен Ёзувчилар союзида биттагина Ҳамидга сўз дея олмайман. Шундай гапирадики, ҳаммасига қўшилмай иложинг йўқ,— деб юрардилар…

1934 йил республика журналларидаи бирида шеърим эълон қилинди. Эртасига Карл Маркс кўчасида Ҳамид Олимжонга дуч келдим.

— Шеърингизни ўқидим,— деди у ошкора меҳр билан.— Яхши. Нимагалигини айтайми? Шеърда қалбингизнинг суврати бор, бир парчагина бўлса ҳам. У ўзингизнинг қалбингиз. Худди шундай давом эттириш керак. Риторикасиз, ҳақиқатни ёзиш зарур. (Мен ўша пайтларда «риторика» тушунчасини ғира-шира англардим, лекин бу ҳақда индамай. қўя қолдим).

Ўшанда мен уйимизга юриб эмас, учнб келдим. Келибоқ йўл бўйи туғилган туйғуларимни қоғозга туширдим. Мен бу шеърни шундай енгил, тўлиб-тошиб ёздимки, юрагимга аллақандай афсонавий бир қудрат кириб олиб, фикрларим, қўлларимга куч бахш этаётгандай эди. (Бу «Баҳор кечаси» деб аталган шеърим бўлса керак.)

Мен ижодкор учун биргина илиқ нигоҳ, илиқ сўз қадри нечоғлик баланд эканлигини ўша пайтда англаганман. Кейинчалик ҳаёт йўлларимда жуда кўп ёш ижодкорларга сўз айтишимга тўғри келди. Мен уларга ҳалол, лекин катта меҳр билан сўз айтишга ҳаракат қилдим, бу Ҳамид Олимжоннинг илк сабоғи туфайлидир.

Менинг акаларим партия ходимлари эди. Улар ўз эътиқодлари, ишларига ғоятда содиқ одамлар эди. Лекин Ҳамиднинг дунёқараши жуда кенг эди. Бу кенгликни ўзи шудгор қилиб, дон сочиб, ҳосил кўкартираётган деҳқон каби заррама-зарра ва тинимсиз ҳолда яратган деб ўйлардим. Шоир вафотидан сўнг ундан қолган азиз излар — саҳифа-саҳифа қораламалар, конспектлар, битган ва битмаган асарларни варақлар эканман, ўша пайтда жуда тўғри ўйлаганимни сездим. Ҳамид Олимжон кичкинагина, бир нутқ учун ҳам анча китоблар варақлаганининг гувоҳи бўлдим. Ҳар бир нутқини қайта тайёрлаганини кўрдим…

Бир оз олдинга ўтиб кетдим, шекилли. Бизни Карл Маркс кўчасида илк учрашувдаги каби шеърият ҳақидаги фикрлар, адабий кечалар тобора яқинлаштирди. 1935 йили тўйимиз бўлди. Мен яйраб яшардим. Инсон чинакам севиб, севилганда атрофидаги барча қийинчиликлар ушоқ бўлиб кўринади. Тўрт фасл ҳам баҳор бўлиб кўринади. Мен ўша пайтда шундай руҳда эдим.

Ҳамид Олимжон фақат севимли киши сифатида меҳр, эркалаш билангина эмас, дўст сифатида катта ғамхўрлик ва талабчанлик билан қарарди. У аввало ўз-ўзига жуда талабчан инсон эди. Мен унинг ўзи белгилаб қўйган иш интизомига темир қонун каби амал қилганига ҳали-ҳануз ҳайрон қоламан. Бу фазилат—инсондан катта ирода, катта бардош талаб қилади, ахир.

Ҳамид Олимжоннинг кундузлари ҳам ни- ҳоятда ишчан ўтарди: йиғилишлар, адабиёт ҳақидаги баҳслар, китоблар, дўстлар билан учрашувлар… Шулар орасида ҳам бари бир ижод учун имкон топардп. Одатда, саҳарда туриб ёзарди. Ҳамид Олимжон бирор сатр шеър ёзмаган кунида ўзидан жуда норози бўлар, ўша кунни умри ҳисобига қўшмай, ўчириб ташлагнси келарди, назаримда.

Бундан шоир кеча-кундуз мук тушиб ишлар экан, деган хулоса чиқмаслигини истайман. Ҳамид Олнмжон яшашни жон-дилидан севарди.

 

Тоғда юрар оҳу бир жувон,

Сочини тарайди шаббода.

Менга бугун яқиндир осмон:

Булутлардан тепамда пода…

Ёки:

Кўзларимда ёнар учқунлар,

Зилол сувга ой эди сирдош,

Ялтирарди, доим товланар,

Ой нурига чўмилувчи тош…

 

Бундай гўзалликдан жунбушга келиб ёзилган шеърлар Ҳамид Олимжоннинг чинакам туйғулари эди. У ҳурликка чиққан ҳаётнинг ҳар бир дақиқасига, она Ватаннинг бир қарич бўлиб ердан кўтарилган гиёҳидан сервиқор тоғларигача асл ошиқ эди. Ва бу гўзалликлардан баҳраманд бўлишни ҳам биларди: Дам олиш кунлари у менинг уй ишлари билан ўралашишимни ҳохламасди. Кўпинча шаҳар ташқарисига бошлаб кетарди.

Ҳамид Олимжон театр, кино, музика янгиликларини диққат билан кузатарди. Яхши фильм, спектакль, концертларни қолдирмай кўрардик.

Мен ўша пайтларда: «Столга ўтирди, дегунча ёзаверади. Қайдан бу куч, илҳом?» деб таажжубланардим. Энди билсам, жаҳон, рус ва ўзбек классик, замонавий адабиётини ўқиш, ўқибгина қолмай, уларни таҳлил қилиш, фикрларини ён дафтарига ёзиб қўйиш, халҳ оғзаки ижоди билан астойдил шуғулланиш — бу машғулотларнииг бари шоир ижоди учун доимий озиқ бўлиб турган экан. Ҳамид Олимжон шунча ишлар орасида менга ҳам астойдил ёрдам берар эди. Ёшман, баъзан менга сонсиз китоблар, қоғозлар ичида кўмилиб ўтириш ёқимли туюлмасди. Бундай пайтларда — у мени илҳомлантириш йўлларини топарди. Эсимда, бир гал Самарҳанд сафаридан ўзи билан Раъно Узоқованинг шеърларини олиб келди. Таъсирчан жойларини ўша кечадаёқ ўқиб берди. Сўнг: «Қўряпсизми, аёлларимиз қандай ёза олади? Фақат жасорат, ирода керак,— деди-да, секингина қўшиб қўйди:— Биласизми, сиз яхшироқ ёза оласиз!»

Бу суҳбат менга катта туртки бўлди. Ҳамид Олимжон шеърларимни катта меҳр ва худди шундай талаб билан баҳоларди. У менга «Ижодкор учун ёзган нарсасидан бўлак ҳеч қандай имтиёз бўлмаслиги шарт», деган ақидани сўзи, иши билан сингдирди.

Ҳамид Олимжон фақат менга эмас, атрофдаги барча кишиларга шундай эътиборли эди. Одамларни севарди. Мен буни бошқача ифодалай олмайман, бошқача ифодаласам, хато бўладигандай туюлади.

Баъзан мен одамлар, жамоат ишлари унинг ҳаддан зиёд вақтини олмаяптимикин деб ҳам ўйлаб қолардим. Ҳамид Олимжон тўйимиздан сўнг талай фурсат ўзини тўла-тўкис ижодга бағишлагани эсимда. Ўшанда тез вақт ичида «Зайнаб ва Омон», «Ойгул билан Бахтиёр» каби йирик асарлари ва кейинчалик машҳур бўлиб кетган бир қанча шеърлари ёзилган эди. «Муқанна» номли драмасини ёзишга тайёргарлик кўрганди. Шуни кўрганимдан сўнг: «Фақат ижод, адабиёт учун яралган экан бу киши», деган фикрга келганман.

Аммо унинг аввал фаол бир ижодкор, сўнг ёзувчилар союзи секретари сифатида олиб бораётган ишлари кўламини ҳис қилганимдан сўнг шеърият билан иш унинг учун иккита баб-баравар қон томиридай эканлигини англадим.

Шоир билан кечирган кунларимда мени ҳайратга соладиган лаҳзалар кўп бўларди. Мен Ҳамид Олимжоннинг кескин, зиддиятли даврда энг муҳим ишларни аниқ кўра олишига қойил қолардим. Тинимсиз изланиш, ўзини бутунлигича адабиёт, жамоат ишларига бағишлай олишига ва бундан заррача нолимаслигидан ҳайрон қолардим.

Умуман, бир одамда шу қадар куч, завқ- шавқ, меҳр-муҳаббат бўлиши менга ғайри одатий бўлиб туюларди. Яна шуниси ҳайратлапарли эдики, шоир шунча улуғвор ишлар орасида ҳам ёшлигини, самимиятини бир лаҳза унутмасди. Узини сиполикка солмасди.

Ҳамид Олимжон урушнинг дастлабки кунларида ёзувчилар союзи раҳбари сифатида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети плинумида иштирок этди. Бугунгидай эсимда, у йиғилишдан ниҳоятда ҳаяжонланиб қайтди.

— Мана буни йиғилиш деса бўлади! Нақадар ажойиб одамлар! Зўр одамлар! Бир- бирларининг юзларига хато, камчиликларини бағишлагани эсимда. Ўшанда тез вақт ичида «Зайнаб ва Омон», «Ойгул билан Бахтиёр» каби йирик асарлари ва кейинчалик машҳур бўлиб кетган бир қанча шеърлари ёзилган эди. «Муқанна» номли драмасини ёзишга тайёргарлик кўрганди. Шуни кўрганимдан сўнг: «Фақат ижод, адабиёт учун яралган экан бу киши», деган фикрга келганман.

Аммо унинг аввал фаол бир ижодкор, сўнг ёзувчилар союзи секретари сифатида олиб бораётган ишлари кўламини ҳис қилганимдан сўнг шеърият билан иш унинг учун иккита баб-баравар қон томиридай эканлигини англадим.

Шоир билан кечирган кунларимда мени ҳайратга соладиган лаҳзалар кўп бўларди. Мен Ҳамид Олимжоннинг кескин, зиддиятли даврда энг муҳим ишларни аниқ кўра олишига қойил қолардим. Тинимсиз изланиш, ўзини бу- тунлигича адабиёт, жамоат ишларига бағишлай олишига ва бундан заррача нолимаслигидан ҳайрон қолардим.

Умуман, биродамда шу қадар куч, завқ- шавқ, меҳр-муҳаббат бўлиши менга ғайрн одатий бўлиб туюларди. Яна шуниси ҳайратлапарли эдики, шоир шунча улуғвор ишлар орасида ҳам ёшлигини, самимиятини бир лаҳза унутмасди. Узини сиполикка солмасди.

Ҳамид Олимжон урушнинг дастлабки кунларида ёзувчилар союзи раҳбари сифатида Ўзбекистон Компартняси Марказий Комитети пленумида иштирок этди. Бугунгидай эсимда, у йиғилишдан ниҳоятда ҳаяжонланиб қайтди.

— Мана буни йиғилиш деса бўлади! Нақадар ажойиб одамлар! Зўр одамлар! Бир- бирларининг юзларига хато, камчиликларини шартта-шартта айтишади. Менимча, ҳаммаси айтилган гапларни тўғри қабул қилишса керак, эртага гўё ораларидан ҳеч нарса ўтмагандай муомала қилишаверса керак. Биз ёзувчиларда-чи? Бировни танқид қилиб кўр, балога қоласан. Қанчагача кек сақлаб юради-ю! Биласизми, мен партияни энди яна ҳам чуқурроқ англагандайман! Ҳамма ишга масъул, ҳамма ишга жавобгар, ҳар қандай машаққатга ҳозир — мана, нима дегани партия!

Шу гаплари билан Ҳамид Олимжон ўзига нақадар ўхшарди!

Йўқ, бу гапни у ҳаммадан ҳамма гапни қабул қила оларди, дегандай тушунмаслик керак. Шоирнинг ҳаётда, ижодда собит қараши ва собит позицияси бор эди, ундан тоймасди …

Мен Ҳамид Олимжонни ўзим қандай тушунган, билган бўлсам, шундай айтиб беряпман. Айтаяпман-у, у шу қадар аниқ, менинг сўз қолипларимга сиғадиган инсонмиди? Ахир, у туйғулари билан дарёдай тошқин, замзамали, шу туйғуни бир сатридаёқ ўқувчига юқтира оладиган беҳад таъсирчан шоир эди-ку, — деб ҳам ўйлаяпман… Сўзлаганларимда қарама-қаршилик йўқми, деб шубҳаланиб ҳам қўяман.

Йўқ, йўқ! Ҳамид Олимжоннинг сафдош дўстлари ҳам шундай кўп қиррали, истеъдод эгалари эди. Ойбек шовқин-суронсиз бир маромда ёзар, лекин асарлари «шов-шув»га сабаб бўларди. Ғафур Ғулом бўғзига сўзлар тиқилганда жуда тез ёзар, лекин асарлари доим бир хил бўлмасди.

Ҳамид Олимжон эса узоқ ўйларди. Кейин тайёр мисраларни қоғозга туширарди. Бари бир, жуда осон ёзилгандай бўлиб туюлган бу сатрларга шоирнинг қанча қувончлари, қанча оғриқ, дардлари сингани билиниб турарди. Қўпчилик лирик шоирларни «дарвеш» деб аташади. Йўқ, Ҳамид Олимжонни мен бундай демасдим. Шеъриятнинг ўта фидойи меҳнаткаши эди, моҳир ишчиси эди. Бундай кишилар, халқ таъбири билан айтганда, чала қуриб, чала йиқмайдиган кишилардир.

Ҳамид Олимжон ўзининг илк шеърларигача ёд биларди. Соатлаб ёд ўқиса ҳам, унинг хотираси панд бермаслигидан ҳайратга тушардим. Ҳамид Олимжон менинг ҳайратимга ҳайрон қоларди.

  • Ростдан мақтаяпсизми? Ахир, ёзмасимдан олдин мен билан бирга қанча яшайди бу сатрлар. Содиқ дўстимга ўхшаб кеча- кундуз бирга бўлади. Одам бундай дўстини унута олармиди?

Иккинчи китобимни нашрга тайёрлаб юрган кезларимда баъзи шеърлардан сира кўнглим тўлмади.

  • Нимага мен шеърларимга нуқта қўёлмайман? Ёзсам, ёзилаверади? — деб сўрадим Ҳамид Олимжондан.

У беғубор кулди.

  • Сиз ҳамма гапингизни бир шеърнинг ўзидаёқ айтиб тугатгингиз келади. Бунинг иложи йўқда. Биласизми, менимча, шеърнинг охиридан бошлаб ёзиш керак.

Мен бу гапнинг шоир учун нақадар керакли моҳиятини ўша пайтда тўла англамаган эдим. Ҳамид Олимжон эса ўзи айтганларига ўзи амал қиларди. У кетаётган, ҳатто кстмоқчи бўлган йўлининг қаричигача олдиндан таниш бўларди. Шеърида ҳам шундай.

Ниҳоятда теран ўйлаб, келажакни кўзлаб иш қилиши фақат ижодида эмас, менимча, ёзувчилар союзида ҳам анча ижобий силжишлар қилган.

Ҳамид Олимжон архивини кўришим жараёнида мен оддий қаламда ёзилган рўйхатларни кўрганман. Булар энг яхши ўзбек классик асарларимизнинг, ўша пайтлардаги энг талантли ўзбек ижодкорлари асарларининг рўйхатлари эди. Рўйхатларда жуда кўп бўладиган ёшларнинг исм-фамилиялари бор эди. Ҳамид Олимжоннинг бевақт вафотидан кейин бу режаларнинг амалнй ишга айланганини — ўша рўйхатлардаги атамаларнинг рус ва бошқа тилларга таржима бўлганнни, тилга тушганини билдим ва шоир нақадар эзгу ишни бошлаб берганлигини туйдим.

Шоир ўша кезлари адабиётимиз учун яна бир хайрли иш бошлади. Фозил Йўлдош ўғли, Пўлкан шоир ва бошқа халқ бахшиларимиз хотирасидаги достонларимизни ёзиб олиш ишини кун тартибига қўйди. Асрларнинг қувончи, дарди, ташвиши сингиб, тилдан-тилга ўтган сайин бадиий бўёқлари қуюқлашиб, бойнб келаётган ноёб бойлигимиз шу тарзда ёзма адабиёт мулкига айлана бошлади.

Ҳамид Олимжон Езувчилар союзига маъмурий раҳбар эмас, маънавий ижодкор раҳбар эди. У адабий асарлар муҳокамасига «қимматли кўрсатмалар» бериш учун эмас, бир иқтидорли ижодкор сифатида иштирок этарди. Ўзбек адабиётида янги бир яхши асарнинг дунёга келишини чинакам истарди, бунинг учун ҳеч нарсасини аямасди.

Шоир жуда-жуда бевақт вафот этди. Мен буни, у менинг ҳаётдаги энг азиз кишим, фарзандларимнинг отаси бўлгани учунгипа айтаётганим йўқ. Ҳамид Олимжон шу қалби, шу самимияти, шу истеъдоди, куч-ғайрати билан халқимиз, ёзувчиларимиз, адабиётимиз учун улкан ишлар қилиши мумкин бўлган инсон эди.

Мен шу туфайли ҳам бу ўлимга чидай олмайман, кўника олмайман!

Мен ўша куни фалокатни эшитиб, жонимга ўт кетиб, касалхонага чопдим. Бир лаҳзага кечикибман. Кейин менга бирга бўлган дўстлари гапириб беришди. У ўша лаҳзада бошида турган Усмон Юсуповга оғриқ билан аранг, бўлиб-бўлиб:

— Усмон ака, врачлар иложини қилиш-са… ёрдам беришсин! Ахир, ҳали иш жуда кўп… ёшман! — деган экан.

— Албатта, ўғлим, албатта, — деб Усмон Юсупов врачларга илтижо билан қарабди. Врачларнинг нигоҳи умидсиз экан…

Ҳамид Олимжон энг сўнгги дақиқаларигача шундай бўлганига, айнан шундай деб айт- ганига мен жуда ишонаман.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.