“Тушимда Зулфия билан” рангтасвир асари

“Зулфия” номидаги давлат мукофотига бўлган кўрик-танловига тенгтошларим қатори мен ҳам  ўз ижодим билан қизғин тайёргарлик кўриб юрган кезларим. Аниқроғи 2014 йилнинг 20 декабрь тонгида ажойиб бир туш кўрдим. Тушимда Зулфия опа жуда катта қизиқиш билан чизган суратларимни кузатиб юрган эмишлар.  Атрофимда қизлар бу кутилмаган ташрифдан ҳайрону лол эдилар. Қўлларини елкамга қўйиб “Баракалла қизим” дедилар. Мен эса ҳурсандлигимдан Зулфия опага ҳеч қандай сўз топа олмасдим. Ажиб бир ҳаяжон билан уйғондим “Нега раҳмат ҳам дея олмадим” деб роса афсусландим. Шунда айтолмаган сўзимни ва бу ажойиб учрашувни рангтасвир асари сифатида ишлаб ҳаётимга муҳирлаб қўйиш иштиёқи пайдо бўлди. Эрта тонгдан ишга киришдим ва йигирма кун мобайнида катта қизиқиш билан тинимсиз ишладим. Кутилмаганда келган ажойиб туш туфайли катта ишда ўзимни ҳудди қатадан кашф қилгандек бўлдим. Зеро расм чизиб ўтказган уйқисиз тунлар ҳам мени толиқтирмас ва асосийси портрет яъни инсонлар қиёфаларини чизишда малакам бир мунча ортиб кетгандек туюилди. Бу ҳам бўлса Зулфия опадек буюк инсон билан тушимда руҳан кўришганимдандир!?

Асар композицияси ҳақида қисқача тўҳталсак, марказда қўлларида лолалардан гулдаста тутиб менга меҳр билан боқиб турган Зулфия опа. Мен қўлимда чизган суратимни кўтарган ҳолда опага илиқ табассум билан боқиб турибман. Атрофимизда Зулфия опага ҳайрат ва интикиш билан боқиб турган қизлар тасвирланган. Турли соҳаларда юксак марраларни забт этаётган Ватаниммиздаги энг иқтидорли қизлар ўз касбу ҳунарларига мос либосларда акс эттирилган. Орқа планда Мустақиллик туфайли янада бежирим тусларда яратилаётган атлас ва адрасларимиз. Олдинги планда каштачилик, дизайнерлик, архитектура, спорт ва илм-фан тараққиётининг асоси китоблар тасвирланган. Асардан кўзланган асосий мақсад ўзбек қизларининг буюк аждодларимизга бўлган чексиз эътибори ва чин дилдан қилаётган ҳавасларини ифодалашдан иборат эди. Бу эзгу ҳавас ортида бизларни қанчадан-қанча буюк ишлар кутаётгани ва бунга ўз билим ва салоҳиятиммиз билан астойдил тайёрлигимизни билдирмоқчи бўлдик.

Шаҳноза Ғуломжонова Республика рассомлик коллежи

“Тарихий   либослар” бўлими III-босқич ўқувчиси.

Zulfiya-05

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.