Тошматова Ситора Азизбек қизи

Ўзбекистон миллий университети талабаси
1993 йил 10 июнда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган.
2012 йили адабиёт йўналишида Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлган.
2011 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди томонидан «Дўрмон» ижод уйида ўтказилган «Истеъдод мактаби» Республика семинарида фаол иштирок этган.
2012 йил илмий мақолалари ҳамда бадиий таржималари учун ЎзМУ стипендианти бўлган.
2013 йил ХДП партияси томонидан ўтказилган «Ёш сиёсатчи» кўрик-танловининг Тошкент шаҳри ғолибаси бўлган.
2014 йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси кўмагида “Бахт фасли” номли шеърий тўплами нашрдан чиққан.
Инглиз тилида эркин гаплаша олади. Рус, француз, корейс тилларини ўзлаштирмокда.