Адабиётшунос олим, профессор Суйима Ғаниева 1932 йилда туғилган. Ўрта Осиё давлат университети Шарқ факултетининг эрон филологияси бўлимини тугатган (1952). 1956 йили профессор А.Н. Болдирев раҳбарлигида “Алишер Навоийнинг “Мажолисун-нафоис” тазкираси” мавзуида номзодлик диссертациясини ёқлади. Навоийшунос, ўзбек мумтоз адабиёти, форс мумтоз адабиёти бўйича мутахассис. 1992 йили Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди. Ўша йили “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2008 йили “Буюк хизматлари учун” ордени берилди. Теҳрон, Нишопур, Кирмон, Пекин, Анқара, Москва, Санкт-Петербург, Боку, Тбилиси, Ереван, Олмаота, Бишкек, Ашхобод, Душанбе шаҳарларида ўтказилган халқаро конференсияларда илмий маърузалар қилган. Беш юздан ортиқ китоб, рисола ва мақолалар чоп эттирган. Илмий раҳбарлиги остида тўққиз киши ўзининг номзодлик диссертациясини ёқлаган. Ҳозирги чоғда бир қанча номзодлик ишларига раҳбарлик қилмоқда.