Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари

       Бугунги кунда 2000-2014 йилларда мукофотга сазовор бўлган қизларнинг сони 212 нафарга етди. Уларнинг 46 нафари адабиёт, 59 нафари маданият, 41 нафари санъат,  24 нафари  фан, 42 нафари таълим йўналишларидаги ютуқлари учун ушбу мукофотга сазовор бўлган.

       Совриндорларнинг 35 нафари олий ўқув юрти талабаси, 43 нафари академик лицей ўқувчиси,  44 нафари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, 75 нафари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва 15 нафари турли соҳа ходимлари сифатида ушбу мукофотга муносиб кўрилган.

       Мукофот соҳибалари орасида қорақалпоқ, рус, қозоқ,тожик, қирғиз бошқирд миллатига мансуб     вакилалар мавжуд.

      Совриндорлар орасида фан номзодлари, турли соҳаларда етакчилик қилаётганлар бор. Уларнинг 20 нафарга яқини Президент, Навоий, Ибн Сино стипендиялари совриндорлари, 30 нафари спортнинг турли йўналишлари бўйича Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионларидир.

        2014 йилги сайловларда 8 нафар совриндор қизлар маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайландилар.

       Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мукофот моҳиятини ҳамда совриндорларнинг ютуқлари ва ибратли жиҳатларини тарғиб этиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келмоқда. Ҳар йилги совриндорларнинг анъанавий анжумани кўтаринки руҳда ўтказилмоқда, совриндорлар мунтазам тарзда рағбатлантирилиб, қўллаб-қувватланмоқда.

       Биргина 2014 йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси саъй-ҳаракати ва “Шарқ”, Ғафур Ғулом номидаги нашриётларнинг қўллаб-қувватлаши асосида 8 нафар мукофот соҳибаларининг китоблари чоп этилди ва  тақдимотлари ўтказилди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.