Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллигига бағишланади

Кўкда парвоз этар икки кабутар –
Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон.
Бир асрдан буён элга гул тутар,
Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон.

Шоирнинг ўзидек ҳаёти жумбоқ,
Лек зарра лутфидан замон нурафшон.
Бу чин муҳаббатми ё ширин фироқ?.
Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон.

Шеърият мулкида шоир халқига,
Бири маликадир, бири шоҳ-султон.
Кўкни лол қаратди шеърнинг сеҳрига,
Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон.

Ўрик гулларининг ҳиди тўкилган,
Муҳаббат йўли бу – Жиззах то Тошкон.
Улар умр йўли бизларга сабоқ…
Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон.

Элим деб, орим деб, ёр деб уйғонар,
Ўзбек шеър боғига асл чароғбон.
Бугун ҳам бу улуғ юртда улғаяр,
“Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон”.

Ойгулу Бахтиёр, Зайнаб ва Омон,
Роксана ҳам бугун йиғлар бағри қон.
Уларни дуолар юртим навқирон,
Ёшариб бормоқда Зулфияхоним,
Ҳамид Олимжондек оташзабоним.

Ўзбектош Қилич

1 dona sharh

  • Челси :

    “БЕКАЖОН”ГА МИНГ РАҲМАТ
    Баҳорнинг илк кунларида Ховос туманидаги мактабдан бирида шоира Зулфияхоним таваллудига бағишланган адабий анжуман ўтказилади. Гулистондан ташриф буюрган ижодкор меҳмонлар сўзларини якунлагач, бир ўқувчи қиз шеър ўқигани рухсат сўрайди.
    − Мен Ўзбектош аканинг ушбу шеърини Бекажоннинг жорий йил 15 январ сонида ўқиб ёдлаб олдим. Шундай чиройли шеърнинг муаллифи сирдарёлик эканидан фахрланиб кетдим. Шундай туҳфани менга, бизга етказгани учун “Бекажон”га минг раҳмат.
    Бу воқеани менга устоз шоирлардан бири айтиб берди. Қувониб кетдим.
    Шеърим унча яхши эмасдир, лекин Бекажонда чоп этилган шеър деган унвонни олганидан кейин албатта яхши шеър сифатида қабул қилинади. Бу йилги ижодий ютуқларим ичида “Бекажон”да чоп этилган шеърим ардоқли.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.