Дадамухамедова Нодира Акмал қизи

Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси
1995 йил 23 августда Тошкент шаҳрида туғилган.
2009 йили санъат йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.
Мусиқанинг фортепиано мутахассислиги бўйича 8 ёшидан буён халқаро танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.
2009 йил Италияда бўлиб ўтган “Джузеппе Террачини” номли Халқаро танловда 1-ўринга сазовор бўлди.
2010 йилда Руминиянинг Бухарест шаҳрида ўтказилган 14-Халқаро пианиночилар танловида 1-ўринни қўлга киритди.
2013 йилда Украинада ўтказилган “Индивидуалис” номли 11-Халқаро мустақил мусиқа танловининг видеоконкурсида 1-ўринни эгаллади.
2014 йилда апрел ойида Париж шахрида (Франция) ўтказилган “Париж юлдузлари” халкаро санъат танловида Гран-При совриндори бўлди.