Виталий Качаев

Зулфия эккан кўчат
Оқ булут қанотида,
Шамоллар қўшиғида
Африка тупроғида
Кўчат ўтказди шоир…
У кўчатнинг томири
Тошкент қалбига туташ.
Шоир шеьр ўқир экан
Мисрлик,
Сомалилик
Қизлар сари талпинар,
Барг ёзади чинор ва
Худди бўлиқ тупроққа
Интилганидай илдиз
Талпинади ёш дарахт…
Бўз ерда, қақроқ ерда
Томир отар, чирмашар
Зулфия эккан дарахт.
Шоир жўнаб кетаркан,
Занжи қизлар боқар шод:
Кун қиздирган маконда
Куртак ёзган кўчатмас,
Шоира ўз қалбини
Қолдирганди умрбод…