Буюк даврга ҳамоҳанглик

«Литературная газета»нинг махсус мухбири В. Тюриков Ўзбекистон халқ шоири, Давлат мукофоти лауреати Зулфия билан учрашиб, ундан бир неча саволларга жавоб беришни илтимос қилди.
Сизнинг дастлабки шеърингиз матбуотда пайдо бўлгандан буён кўп йиллар ўтди. Бугун шеъриятдаги илк қадамни қандай тасаввур қилишингизни, нима. Қўлингизга Қалам олишга ундаганлигини, сизни гўзал ижод оламига етаклаган илк устозингиз кимлигини билишни истардик.
— Шоирни шакллантириш учун, аслида табиатан мавжуд қобилиятни рўёбга чиқариш учун маълум бир муҳит лозим. Назаримда, менинг болалигим худди ана шундай муҳитда ўтди ва унда, айниқса, онам асосий ўрин тутди. Онам сўзлаб берган достон ва эртаклар, ҳикоялар, унинг халқчил образли ифода тарзи менинг ёдимга чуқур ўрнашиб қолди ва шеърий тафаккуримнинг ривожига, борлиқни шоирона англашимга сабабчи бўлди. Онам ҳам аслида шоиртабиатли бўлиб туғилганига ҳали-ҳануз шубҳа қилмайман. Бироқ у шоира бўлиб камол топмади. Чунки бунинг учун зарур шарт-шароит йўқ эди.
Отам Исроил Муслимов қуювчи эди. Устахона уйимизнинг ёнгинасида бўлганлиги учун ҳам, мен унинг лаҳча чўққа айланган пўлат эритмаларини турли шаклга солишини, ўша чўғ пўлатдан турли асбоблар ясашини ҳайрат билан кузатишни яхши кўрардим. Олов ва меҳнат маҳорат билан бирикканда инсон кўп ишларнинг уддасидан чиқиши мумкинлигини ҳам мен болаликдан англаб етдим. Кейинчалик чарчаган ёки дилга танглик чўккан, лоқайдлик ҳукмрон бўлган дақиқаларда қўра тепасига энгашган отамнинг салобатли азиз қиёфасини, болғасининг бир маромда кўтарилиб тушишини эслашнинг ўзи менга ажойиб тарзда янги куч-қувват бағишларди.
Ниҳоят, бу ўринда энг асосий омил ҳақида сўзлаш керак. Мен мансуб бўлган авлод, мансублигим билан чексиз фахрланганим ана шу авлод қаҳрамонона инқилобий даврда, курашлар жараёнида ўсиб, камол топди. Бу бизнинг маънавий шаклланишимизда жуда муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Акаларим ўзларини давлат ва жамоат ишларига бағишладилар. Улар коммунист эди. Мен ҳам янги ҳаётнинг қайновларига шўнғиб, келажак тантанасига баҳоли қудрат ўз улушимни қўшишни орзу қилдим, бошланғич мактабни битиргач, хотин-қизлар педагогика билим юртига ўқишга кирдим. «Қизил дурра» номли илк шеъримни ўша ерда ёздим. Ўша йиллар паранжисини ташлаган ва фабрика-заводларда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг барчаси қизил дурра ўрашарди, бу уларнинг очиқ чеҳраларига ифтихор бўлиб тушарди. Менинг шеърим ўшалар- га бағишланган эди.
Илк устозим кимлигини аниқ айтишим қийин. Гарчи педагогика билим юрти қошида шоир Шукур Саъдулла раҳбарлик қилган адабий тўгарак мавжуд бўлса ҳам, Ғафур Ғулом, Уйғун ва бошқа шоирлар тез-тез келиб, бизга ўз асарларини ўқиб, бизнинг машқларни тинглаб, маслаҳатлар беришса ҳам, асл устозим, менимча, даврнинг, ҳаётнинг ўзи эди. Буларнинг барчаси бизнинг ўсишимизга кўмаклашган бўлса ҳам, яна асосий воситалардан бири китоблар деб биламан. Талабалик йилларимда китоб мутолааси мен учун билим манбаи ва шеърий маҳорат мактаби бўлди. Яна шуни такрорлайманки, менинг шоир сифатида шаклланишимда Ҳамид Олимжоннинг хизмати катта бўлди. Адабиёт соҳасидаги муштарак интилишлар бизнинг ўзаро ҳис-туйғуларимизни тўлдирарди ва бойитарди. Мен ундан шеър ёзишдай сермашаққат санъатнигина эмас, балки ўзимга ҳам, бошқаларга ҳам талабчанликни, ўз ижодимга, ҳар бир сатримга қаттиққўлликни ҳам ўргандим.
— Шу ўринда, газетхонларимизга ижодий лабораториянгиз, янги шеърнинг туғилиш жараёни тўғрисида гапириб берсангиз. Шеъриятингизнинг беҳисоб мухлислари учун улар севиб қолган шеърлар қандай рўёбга келганлигини билпш, ҳар бир сатрнинг туғилншида қалбннгиздан кечган холис кузатишларми, дилнинг дард ва шодликларими, бирдан йўқлаб келиб қолган илҳомми?— Буларнинг қайси бири етакчи омил бўлганлигини билиш жуда мароқли бўлур эди.
— Ҳар бир шеърнинг ўз тақдири бор. Баъзи шеърлар аста-секин ёзилади, баъзила- ри бир онда ёзилганга, ўзинг учун ҳам кутилмагаи ҳолга ўхшаб кўринади. Бироқ бу шеърлар ҳам юрагингдан бирданига тўкилгани йўқ. Масалан, Тошкент зилзиласи ҳақидаги «Хотира сатрлари» номли шеър ўша мудҳиш ҳодиса содир бўлган дастлабки кунларда эмас, балки маълум муддат ўтгандан кейин атпги бир неча соат ичида ёзилган. Демак, бу шеърни «дафъатан», «бир зарб билан» ёзилди дейиш тўғри бўлмас. Бу мавзу анча вақт мени ҳаяжонга солиб, онг ва юракда обдан пишиб етилган.
Мен одатда шеърларни туркум-туркум шаклда ёзаман, кўп қораламалар қиламан, яъни айрим шеърларнинг айрим сатрлари ёзилиб қолаверади. Қалбдан бир неча мисраларга кўчган фикр ёки бу туйғулар бир эмас, бир неча шеърларга асос бўлиб тушади. Бу кўпинча баҳорда, гуллаган табиат ичра мен ўзимни қайта туғилгандай ҳис қилган кезларда содир бўлади. Табиатдаги буюк уйғониш: камалак, кўклам момақалдироқлари, жилғалар, ошён қураётган қалдирғочлар, баҳорги тошқинлар — буларнннг бари-бари шоирга ўзи шундоққина қоғозга кўчадиган шеър бўлиб кўринади, мусиқаси эшитилади. Лекин кейин, китобхонга тавсия қилишдан аввал, ҳар бир мисра, ҳар бир сўз устида, такрор айтаман, ҳар бир сўз устида, узоқ, қунт билан ишлашга тўғри келади. Ҳақиқий шеърият сени ўраб олган қайноқ ҳаётнинг завқу шавқи, қалбингнинг шодлигию дарди, кўрган-кечирганларингнинг теран фикр этилиши демакдир. Демак, шеър жамиятдаги, ўз замонанг ва ҳаётингдаги воқеалардан, бахт ва ташвишдан, оддий ҳаётий орзую юмушлар тўла кунлардан, қайноқ ҳарорат ва меҳр тўла юракдан, меҳнат билан бедор ўтган тунлардан вужудга келади.
— Шеъриятнинг ижтимоий моҳиятини, сизнингча, нима белгилаб беради? Шеъриятдаги гражданликни қандай тушунасиз?
Ҳаёт қайнар кўку сув, қуруқликда,
Бетиним оқади нақ шалоладек.
Бахтиёрсан сен ҳам шу уйғунликда,
Инсон ўз азми-ла ҳар дамин безар.
Кундузга оқшомлар қўйганида чек
Бекор ўтган дамлар тош бўлиб эзар.
Ўз шеъримдан бу мисраларни эсга олишдан сабаб бу ерда маълум даражада менинг ҳаётим, бинобарин, ижодий позициям акс этгандир. Ҳар бир санъаткор ўз ижоди одамларга зарур, жамиятга хизмат қилишини билиб яшаши керак, акс ҳолда ижод килиб бўлмайди. Шоир қалбининг, интилишининг халқ дили ва орзуси билан туташлиги унинг шеъриятидаги ватанпарварлигини кўрсатади. Бу фақат публицистик шеърларда ёки сиёсий масалаларга бағишланган асарлардагина намоён бўлиб қолмайди. Ҳатто, чуқур интим лирика ҳам фуқаролик руҳи билан йўғрилган бўлади. Пушкиннинг лицей дўстларига қарата ёзган шеърларини, Маяковский ҳамда Ҳамзанинг лирик асарларини, К. Симоновнинг унутилмас «Мени кутгил ва мен қайтарман…» шеърини эслайлик. Асосий гап ёзувчининг асосий позициясидадир. Ҳақиқий шоир ҳамиша ўз даврига ҳамоҳанг, замондошларининг ҳис-туйғулари ва фикри ўйларига ҳамдам бўлиб яшайди.
Менинг ҳаётимда ўта бахтиёр кунлар ҳам, мусибатли онлар ҳам кўп бўлди. Бироқ ҳатто энг оғир, мушкул дақиқаларда ҳам ўзимнинг Дарду ҳасратларимни шеърга туширарканман, мени ҳаётга муҳаббатнинг ғолиб ҳудрати ҳеч ҳачон тарк этмади. Менинг шахсий ҳаётим халқ ҳаётининг бир заррасидир. Мен худди мана шунда ҳам гражданликнинг ифодасини кўраман.
Шеър сенинг қалбингнинг теран қатламларидан қуюлиб келаркан, у одймларга, ўз замондошларингга ҳамроҳ бўлишга яраркан, ижод жараёнида фақат ўзинг ҳақингда эмас, балки сен билан ёнма-ён туриб, меҳнатда мўъжизалар яратаётган — юрагингга яқин кишилар ҳақида ёзаётганлигингни англаш муҳим илҳомдир. Ҳаётда бу кишплар ҳам шодлик ва ҳасрат, муҳаббат ва изтироб, ютуқ ва муваффақиятсизликларни бошдан кечиришлари мумкин. Улар ҳам ҳаёт ҳақида теран мушоҳада қилишади, ахир. Баъзан айрим шоирлар, адабий танқидчиларимиз гражданлиликни бир ёқлама тушуниб, унн аллақандай мақолаларга ўхшаш шеърларга, публицистик мақолаларга ўхшатиб талқин қиладилар. Бундан аввало шеъриятга путур етади ва шеърхонни шеърдан совутиб қўямиз.
— Шоир ўз ижоди тараққиёти жараёнида насрга ўтиши ёки бир вақтнинг ўзида иккала жанрда ижод қилиши ҳоллари адабиёт тарихида ҳам, ҳозирги адабиёт тажрибасида ҳам кўплаб учрайди. Романлар ёзаётган, драматургия ва ҳатто кинематография соҳасида самарали ижод қилаётган шоирлар бор. Бу ўринда А. Мухтор, Мирмуҳсин, Э. Воҳидов каби ўзбек шоирлари номларини санаб ўтиш мумкин. Сиз эса фақат шеър ёзасиз. Адабиётнинг бир тури — шеъриятга бунчалик қаттиқ кўпгил қўйишни нима билан изоҳлаш мумкин?
— Гап талантнинг ўзига хослиги, ижодкорнинг шахсий сифатлари, унинг майли, маълум жанрга садоқати ва ҳатто тафаккур тарзининг хусусиятида деб биламан. Адабий жараённинг ички қонуниятлари ҳам бунда катта роль ўйнайди. Пушкин даврида рус адабиётида шеърият насрдан кўра кўпроқ ривожланган ва Пушкин буни кўрмаслиги мумкин эмас эди. У ўз адабиётини адабий ижоднпнг барча тур ва жанрларига мансуб асарлар билан бойитишга интилди. Шубҳасизки, бу унинг насрда ҳам қалам тебратишига сабаб бўлган омиллардан биридир. Худди шунга ўхшаш ҳодиса, ўз навбатида, ўзбек адабиётида ҳам содир бўлди. Ўтмишда Шарқ адабиёти насрий жанрларда яратилган асарларга деярли эга эмас эди. Унда шеърият ҳукмрон эди. Рус, совет ва жаҳон адабиётлари таъсири остида Ўзбекистонда роман, қисса, ҳикоя жанрлари ривожлана бошлади. Бизнинг қатор шоирларимиз ҳам ўзбек насрнни, шунингдек, драматургиясини ривожлантиришга катта аҳамият беришаётганлигини қисман шу билан изоҳлаш мумкиндир. Шахсан менга келсак, санъаткор сифатида ўзимни шеъриятдан айри тасаввур қилолмайман. Ҳозирча мени ўзига бутунлай жалб қилиб олган шеърият насрга ўтишга қўймай турибди. Бир пайтлар замондошимиз Турсуной Каримова ҳақида очерк ёзишга қаттиқ эҳтиёж ҳис қилган ва уни ёзган эдим. Агар ёзувчи сифатида эмас, балкн журналист сифатида ёзган қатор мақолаларни ҳисобга олмасак, ортиқ насрга қўл урмадим. Ким билсин, вақти билан насрга майл пайдо бўлиб қолар, лекин ҳозирча, мен ўз мавзуимни шеърдан ўзга шаклда ифода этишга зҳтиёж сезмайман.
— Кейинги йилларда адабиётга, жумладан, шеъриятга кўплаб ёш ижодкорлар кириб келишди. Бу қувончли воқеа, албатта. Бироқ баъзи ёшларга ўринли-ўринсиз равишда «талантли», «ниҳоятда иқтидорли», «келажаги порлоқ» ва бошқа сифатлар сахийлик билан нисбат берилаётганлиги сизни ташвишлантирмайдими?
— Адабиётимизга ёшларнинг гурас-гурас келиши — маданиятимиз бахти, улар бизнинг келажагимиз. Ёшлар ижодига ҳаддан ортиқ баҳо бериш улар ижодига парвосизлик, эътиборсизлик билан қарашдай зарарлидир. Кейинги пайтларда ижодкор ёшларга эътибор бериш ҳақида, уларга кенг йўл очиб бериш, ҳар томонлама ёрдамлашиш ва ғамхўрлик кўрсатиш борасида катта ишлар қилинди ва бу ўз самарасини берди. Адабиётимиз ҳақиқий истеъдодлар билан гавжум бўлиб қолди. Буларнинг барчаси тўғри. Лекин ҳақиқий ғамхўрликни, талабчанликни пасайтириш ҳолидан фарқ қилишимиз керак. Айрим ёш шоирларга хос бўлган шеърий меҳнатга енгил-елпи муносабат ҳам бизнинг сахийлигимиз, кўнгилчанлигимиз оқибатидир. Бинобарин бу ўринда тажрибали, ёшларнинг эътиборини қозонган шоир ва ёзувчилар, Ёзувчилар союзимиздаги ижодий кенгашлар ёшларни рағбатлантириши ва талабчанликни оширишлари керак. Тўплам устида ишлаш борасида ёш шоирларга, айни вақтда нашриётларга ҳамиша зарур ёрдам кўрсатмоғимиз лозим. Яна такрорлайман, адабиётнмизга кўплаб умидли ёш ижодкорларнинг кириб келганлнги бизнинг бениҳоя қувончимиздир. Мен яхши асарларни қувониб мақташни севаман. Бу ерда бир неча ёш шоирларнинг номларини келтириб ўтишим ҳам мумкин эди. Уларни шеърхон ўзи танлаб олаяпти. Бу шоирларга ҳақиқатан ҳам ёрдам керак бўлгундай бўлса, уларни қўллаб-қувватлашга биз ҳамиша тайёрмиз.
— Шарқ, шу жумладан, ўзбек шеърияти ҳеч қачон шоирлар ижоди билан кифояланиб қолган эмас. Ўтмишда бизга ўз ўлмас ижод намуналарини қолдирган ажойиб шоиралар оз эмас. Нодира, Увайсий, Маҳзуна, Анбар отин ва бошқа шоиралар шулар жумласидандир. Улар ижодидаги қай жиҳат сиз учун қимматли ва ардоқлидир?
— Ҳар бир халқ ўтмишда ҳам, ҳозирги кунда ҳам шоирлар билан бир қаторда шоираларни ҳам етиштириб келди. Мисол учун, қадимги Юнонистонда буюк шоира Сапфо яшаб, ижод қилган. Рус адабиётида Марина Цветаева, Анна Ахматова, украина адабиётида Леся Украинка, ўзбек адабиётида Нодиранинг номи бизга яхши маълум.
Ўтмишдаги ўзбек шоираларининг ижодида интим лирика асосий ўрин тутган. Бу шеърларнинг кўпчилиги муҳаббат ва садоқат ҳақида, гўзаллик ва эзгулик ҳақида эди. Лекин ўзбек хотин-қизларининг аянч тақдири, уларнипг аччиқ қисмати, ушалмаган орзулари ҳақидаги яхши шеърлар ҳам оз эмас эди. Уларнинг асарлари ҳам, номлари ҳам мен учун ардоқли ва ифтихорлидир.
Мен яшашга муяссар бўлган замон ўзбек хотин-қизларининг тақдирини тубдан ўзгартириб юборди. Оилавий камситиш ва шариат қонунлари асоратидан озод бўлган ҳур меҳнаткаш аёллар, замон билан ҳамқадам замондошларим — пахтазор қаҳрамонлари, ишлаб чиқариш илғорлари илк шеърларимдан то ҳанузгача ижодимдан мустаҳкам ўрин олиб келмоқдалар. Замондошларимнинг ҳаёти ва шуҳрати, меҳнатини, бахту саодатини куйлар эканман, машҳур аждодларим — мумтоз шоирларимизнинг, айнан давримизга ҳамоҳанг бўлган ҳамда, шубҳасиз, бундан кейинги ҳам ривожланадиган ҳаётий анъаналаринн давом эттиришга ҳамнша интилиб келдим. Лекин анъаналарга садоқат асло ўша шеърий доирада ўралашиб қолиш деган сўз эмас. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз халқлари ва адабиётларининг мустаҳкам алоқалари, бир-бирига ўзаро таъсири, рус тили ва рус адабиётининг улкан роли натижасида ўзбек шеъриятида янги жанр ва шакллар ривожланмоқда. Бу унинг бойишига кўмаклашмоқда. Имкони борича, мен ҳам ана шу жараёнга баҳоли қудрат ўз улушимни қўшишга ҳамиша интилиш билан яшайман.