Ахмадова Муҳайё Олимжон қизи

Самарқанд давлат университети талабаси
1993 йил 3 декабр Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилган.
2012 йили фан йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазвор бўлган.
2011 йил Математика фан олимпиадаси республика босқичи ғолиби бўлиб, Голландиянинг Амстердам шаҳрида ўтказилган 52-Халқаро математика олимпиадасида совринли ўринни эгаллаган.
2012 йил Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Аргентинанинг Бойнос-Айрес шаҳрида ўтказилган 53-Халқаро математика олимпиадасида фаол иштирок этган.
Ҳозирда “Математик масалаларни ечишда компьютер технологияларидан фойдаланиш” номли илмий изланиш олиб бормоқда.