Асқарова Гулжамол Шодмановна

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бош мутахассиси
1978 йил 5 март куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилган.
2001 йилда адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
1998 йилда Республика ёш ижодкорларининг Зомин анъанавий семинарида олий ўринни эгаллаган. Шу йили ижодий ютуқлари учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.
9 та китоби нашр этилган: 1998 йилда «Дил фасли», 2000 йилда «Рўшнолик», 2003 йилда «Бедор қўнғироқ», 2004 йилда «Бахт дастхати», 2007 йилда «Уйғотувчи алла», 2008 йилда «Гулнома», 2010 йилда «Турналар йўли», 2013 йилда «Эркалик имтиёзи», «Ошиқлар тумори».
2011 йилда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида магистратура йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқиган.
2011 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил” кўкрак нишони билан тақдирланган.
2006 йилдан буён “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашининг аъзоси.