Амрита Притам

002Амрита Притам  (1919.31.8, Панжоб, Гужранвала ш., – 2005.31.10) — ҳинд шоираси, адибаси. Панжоби, ҳинд тилларида ижод қилган. Ижодининг дастлабки даврида Р. Тагор шахсияти ва ижодининг таъсири кучли бўлган. Дастлабки шеърий тўпламлари — «Совуқ нурлар» (1935) ва «Амрита тўлқинлари» (1936). Ҳозирги ҳинд адабиётининг энг номдор вакилларидан бўлган. Притам 100 дан ортиқ асар (жумладан, 20 дан ортиқ шеър, достон ва қўшиклар тўплами 30 дан opтиқ роман ва қиссалар), 200 дан ортиқ ҳикоя ва очерклар муаллифи. Адибанинг асарлари 30 дан ортиқ тилларга таржима қилинган ва нашр этилган. Притам шеърлари рус тилида 1957 йилдан бери нашр этилади: «Қора гул» (1971, Тошкент), «Қалблар асрори» (1977, Олма-ота) ва бошқа Притам бутун ижодий фаолияти давомида «аёллар мавзуи» билан қизиққан ва ҳоз. инсоннинг маънавий ҳолатини ифодалай олган яхлит аёл характерини яратган. Шеърлари Зулфия таржимасида узбек матбуотида чоп этилган. У Ғафур Ғулом, Ойбек, Зулфия, Асқад Мухторнинг баъзи асарларини панжоби тилига таржима қилган. Ҳиндистон Адабиёт академиясининг мукофотини олган (1956), «Қоғоз ва елкан» шеърлар тўплами учун Гьянпитх мукофотига сазовор бўлган (1982).


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.