Аббосова Меҳриноз Носиржон қизи

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси
1995 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган.
2012 йили адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган.
2009 йилда “Дўрмон” ижод уйида ўтказилган ёш ижодкорларнинг “Истеъдод мактаби” республика анжуманида устоз адиблар эътиборига тушган ва “Мен ёшликман” номли илк китоби 20 минг нусхада чоп этилган.
2014 йили “Юлдузранг қўшиқлар” номли китоби чоп этилди.
Инглиз ва рус тилини мукаммал ўзлаштирган.