Tag Archive: Эркин Воҳидов

Эркин Воҳидовнинг “Вафо” достони асосида Ойдин Абдуллаеванинг опера-ораторияси

Фируддин Сафаров либреттоси Ойдин Абдуллаева мусиқаси Опера-оратория Зулфия шеърлари, Э.Воҳидовнинг “Садоқат” достони, А.Навоийнинг “Хамса” туркумига тегишли “Хайрат ул-аброр” достони ғазаллари асосида  ХОР Бир дур агар айласа зоҳир жамол, Иккиси жаъм ўлмоқ эмас эҳтимол. Сўрса отин аҳли сафо жавҳари, Оҳ чекиб деки, вафо гавҳари! Ҳар киши ҳам бу гуҳар бор анга, Ранжу ано дойим эрур ёр анга. Ҳар кишини кўрса ўзин...
Read more


Теранлик. Эркин Воҳидов

Теранликни қидирмадим уммонлардан, Инсонлардан топдим уни, инсонлардан. Теранлик бу — нур ёғилган юзлардадир, Теранлик бу — ўйчан боққан кўзлардадир.   Майингина чимирилган қошлардаги, Нуқра-нуқра қиров қўнган сочлардаги, Бўронларда эгилмаган бошлардаги Теранликнинг таърифига сўз бормикан…   Машъум йиллар дилга солган озоридан, Оналарнинг ҳасратидан, оҳ-зоридан Одамларнинг юрагида уммони бор, Уммонларнинг сокинлиги, тўфони бор.   У йилларнинг зилзиласи кўкракларда, Машъум уруш доғи ҳали...
Read more


“Вафо” достони. Эркин Воҳидов

I Соғинганда излаб бир нишон Қабринг томон мен оламан йўл. Келтирардинг менга бир замон, Энди ҳар чоғ мен элтаман гул. Зулфия — Гарчи йиллар чанги ҳар нега қодир, Мени қилолмади ёдингдан нари. Яна ҳузурингда турибман, шоир, Қўлимда бир қучоқ баҳор гуллари.   Ажаб, қатра ёш йўқ бу кун кўзимда, Кўксимда йўқ зарра аламдан тугун. Ғам эмас, шодлик бор, қара кўзимда,...
Read more


Шоиранинг ҳаёт қўшиғи. Эркин Воҳидов

Шоирлик нима? Минг йиллардан қолган бу саволга ҳар бир давр ўз жавобини беришга интилади. Дарҳақиқат, у ҳунарми, санъатми? Тафаккурни лол қилувчи сеҳрми? Ва ё ҳеч ким ҳеч қачон англаб ета билмас мўъжизами? Бир замонда шоирликни жоду деб атадилар, одамларни ҳақ йўлидан оздиргувчи куфр дедилар. Бошқа бир замонда уни пайғамбарлик даражасига кўтардилар. Бир даврда шоирликни тарғиботчилик-ташвиқотчилик деб англадилар, бошқа бир даврда...
Read more